Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бердақ номидаги қорақалпоқ давлат университети


Бюджетдан ташқари жамғармаларининг ижтимоий-иқтисодий моҳияти, аҳамияти


Download 1.17 Mb.
bet3/64
Sana09.02.2023
Hajmi1.17 Mb.
#1182447
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   64
Bog'liq
Комплекс бтф узб 2018 (2)

Бюджетдан ташқари жамғармаларининг ижтимоий-иқтисодий моҳияти, аҳамияти.

  1. Давлат бюджети таркибида давлатнинг мақсадли жамғармаларининг шаклланиши

  2. Давлат мақсадли бюджетдан ташқари жамғармаларининг ижтимоий-иқтисодий моҳияти, аҳамияти




  1. Давлат бюджети таркибида давлатнинг мақсадли жамғармаларининг шаклланиши

Давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармалари марказий ва маҳаллий давлат бошқарув органлари ихтиёридаги қатъий мақсадли хусусиятга эга бўлган молиявий маблағлар йиғиндисидир. Улар ҳар бир алоҳида давлат молия тизимининг ажралмас бўғини ҳисобланади. Бу жамғармаларни молиявий маблағларининг шаклланиши, тақ-симланиши ва ресурслардан мақсадли фойдаланиши бевосита молиявий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан мувофиқлаш-тирилади ва тартибга солинади.
Давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармалари ижтимоий-иқтисодий хусусиятига кўра, муайян бир аҳоли қатлами ёки инвестицион дастур эҳтиёжларини назарда тутиб, мамлакатда яратилаётган миллий даромадни қайта тақсимлаш орқали ташкил этилади. Давлат умумжамият аҳамиятига молик бўлган ижтимоий-иқтисодий чора-тадбирларни ўз вақтида ва тўлиқ амалга ошириш учун жисмоний ва юридик шахсларда шаклланаётган молиявий ресурсларнинг бир қисмини Давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармалари ихтиёрига молиянинг тақсимлаш функцияси орқали жалб қилади.
Тарихий маълумотларнинг дарак беришича, давлат бюджет ташқари жамғармаларининг дастлабки шакллари ҳозирги давлатчиликнинг ягона марказлашган фонди ҳисобланган давлат бюджетидан аввалмахсус фондлар кўринишида шаклланган. Маълумки, давлатнинг фаолият кўлами кенгайган сари унинг харажатларга бўлган талаби ҳам ошиб бораверган. Ушбу харажатларни молиялаштириш учун давлат ёхуд унинг ваколатига эга бўлган муайян орган молиявий маблағларни махсус фондларда марказлаштирган ва мақсадли объектларни молиялаштириш учун йўналтирган. Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, ўша пайтлар марказлашган Давлат фондлари давр тақозосига мувофиқ, вақтинчалик характерига эга бўлган. Яъни давлат зарур чора-тадбирларни амалга ошириб, молиялаштиришни тугатгандан кейин ушбу фондлар фаолияти ўз-ўзидан тугатилган. Шу боис, махсус фондларнинг миқдори ва шакли доимо ўзгариб турган, яъни давр тақозоси ва муайян заруриятдан келиб чиқиб, эҳтиёж қолмаганлари тугатилган, янгилари пайдо бўлган. Лекин, тарихий тенденция шуни намоён қиляптики, муайян мамлакатда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳалари ва мамлакат ҳудудининг кенгайиши муносабати билан давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармаларининг миқдори ҳам, ҳажми ҳам ўсиш хусусиятига эга бўлган.
Ўз навбатида, Давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармалари миқдорининг ортиши (кўпайиши) маълум бир қийинчилик ва ноқулайликларни келтириб чиқарган. Хусусан, жамғарма қатъий мақсадли хусусиятга эга бўлгани боис, айрим жамғармаларда молиявий ресурслар керагидан ортиқ бўлса, айримларида етишмовчиликлар пайдо бўлган. Шунингдек, давлат уларни бошқариш ва мувофиқ-лаштиришни молиялаштириш учун қўшимча молиявий ресурсларни жалб қилишга мажбур бўлган. Бу, ўз ўрнида, жисмоний ва юридик шахсларга қўшимча молиявий юк ҳисобланиб, улар ўртасида маълум бир норозиликларнинг пайдо бўлишига ҳам олиб келган. Бундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш учун марказлаштирилган давлат шаклланишига зарурат туғилган.
Марказлаштирилган давлатнинг қарор топиши бир қатор давлат фондларини уйғунлаштириб, бир неча муаммоларнинг олдини олиш имкониятини туғдирган. Жумладан, бир фондда ортиқча бўлган молиявий маблағларни иккинчи бир фонддаги етишмаётган молиявий маблағлар ўрнига жалб қилиш имконияти ҳосил бўла бошлаган. Давлатнинг ҳар хил фондларининг уйғунланиши асосида улкан бир марказлаштирилган фонд, яъни Давлат бюджетининг ташкил этилишига асос солинган. Давлат бюджети секин аста ҳар то-монлама мустаҳкамланиб бориб, мамлакатнинг олий органи уни кўриб чиқиб, тасдиқлагандан кейин қонун кучига кириб, ижро этиш мажбурияти сезила бошланди (бу ҳақда мазкур ўқув қўлланмасининг олдинги бобларида батафсил тўхталиб ўтилган).
Ўзбекистон Республикаси мустақилликни қўлга киритган дастлабки кунлардан бошлаб, мамлакатда Давлат бюджетини мустаҳкамлаш билан бирга, Давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармаларини ҳам ташкил этишга зарурат туғилди. Бу жамғармаларни ташкил этишга бир қатор омиллар таъсир этади, албатта. Уларнинг асосийлари қуйидагилар бўлиши мумкин:

  • иқтисодиёт қисман нобарқарор бўлган бир шароитда, тижорат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, зарур бўлган шароитларда уларнинг молиявий операцияларини рағбатлантириш учун давлат бошқарув органлари ортиқча молиявий ресурслар ҳисобидан янги шаклдаги қўшимча Давлат фондларини ташкил этади;

  • Давлат бюджетидан холи бўлган Давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармалари муайян бир муаммони бартараф этиш ёхуд мавжуд муаммолар кўламини қисқартиришга қаратилган бўлиб, давлат томонидан қатъий эътиборга молик бўлади. Айнан ушбу жамғармалар қатъий мақсадли хусусиятга эга бўлиб, уларнинг молиявий ресурсларини ташкил этиш, тақсимлаш ва фойдаланишни давлат то-монидан самарали назорат қилиш имконияти туғилади;

  • Давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармалари муайян бир шароитларда, яъни даромадларига нисбатан харажатлари кам бўлган ҳолларда, ортиқча маблағлардан Давлат бюджети дефицитини кредит шаклида қисқартиради ёки молиявий бозордан фоиз ва дивиденд шаклида манба олиб, даромадлар ҳажмини янада кенгайтиради.





  1. Download 1.17 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling