Глоссарий.
Молия – давлатнинг ўз функция ва вазифаларини бажариши ҳамда кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш шартларини таъминлаш мақсадида марказлашган ва марказлашмаган пул фондларининг шакллантирилиши, тақсимланилиши ва фойдаланилиши билан боғлиқ иқтисодий муносабатлар мажмуидир.
Марказлашган пул фондлари - давлат ва маҳаллий ҳокимият миқѐсида жамланган пул фондлари.
Марказлашмаган пул фондлари - хўжалик юритувчи субъектлар ва уй хўжаликлари миқѐсида жамланган пул фондлари.
Муносабатларнинг пулли хусусияти - яратилган қийматни тақсимлаш билан боғлиқ пул муносабатлари ҳамда турли хил пул фондларини шакллантириш билан боғлиқ муносабатлар.
Муносабатларнинг тақсимлаш хусусияти - бирламчи тақсимлаш (иш ҳақи фондини шакллантириш, фойдани шакллантириш ва бошқалар) ва қайта тақсимлаш (иш ҳақи фондини тақсимлаш, фойдани тақсимлаш, солиқлар).
Муносабатларнинг фондлилик хусусияти - марказлаштирилган пул фондлари (давлат бюджети, бюджетдан ташқари фондлар) ва марказлаштирилмаган пул фондлари (корхоналарда шакллантириладиган моддий рағбатлантириш, истеъмол ва бошқа фондлар).
Ижтимоий истеъмол фондлари - маориф, соғлиқни сақлаш, бошқарув, мудофаа, социал таъминот, социал суғурта ва бошқалар бўлиб, уларнинг асосий қисми Давлат бюджети орқали амалга оширилади.
Шахсий истеъмол фондлари - шахсий жамғарма ва истеъмол фондларини ташкил этиб, айнан шахсий истеъмол фондининг ана шу икки қисми товар механизмининг фаолият кўрсатиши учун тегишли шароитни яратади.
Молия сиѐсати – бу молиявий ресурсларни жамлаш, уларни давлатнинг ўз функция ва вазифаларини амалга ошириш учун тақсимлаш ва ишлатиш шакл ҳамда усулларида тизимли намоѐн бўлувчи тадбирлар йиғиндисидир.
Молия сиѐсатининг муҳим вазифаси – у ѐки бу иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг давлат режасини ѐки чора-тадбирларини амалга ошириш учун тегишли молиявий ресурслар билан таъминлашдир.
Молия сиѐсатини асосий йўналишлари – молиявий ресурсларни имкон қадар юқори ҳажмини аниқлаш ва ушбу манбалар доимийлиги ва узлуксизлигини таъминлашдир, чунки молиявий ресурслар потенциали барча ўзгаришларнинг базасидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |