Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бердақ номидаги қорақалпоқ давлат университети


Download 1.17 Mb.
bet34/64
Sana09.02.2023
Hajmi1.17 Mb.
#1182447
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   64
Bog'liq
Комплекс бтф узб 2018 (2)

Бюджетдан ташқари фондлар – умумдавлат молиясининг муҳим бўғини бўлиб, уларнинг фаолияти қатъий белгиланган, манбаларни ташкил этиш йўллари кўрсатилган, пул фондлари билан фойдаланиш йўлларининг тартиби аниқлаб берилган давлат ҳукуматининг юқори органларининг тегишли актлари асосида ўз фаолиятини амалга оширадилар.
Давлат бюджети - давлат пул маблағларининг (шу жумладан давлат мақсадли фондлари маблағларининг) марказлаштирилган фонди бўлиб, унда даромадлар манбалари ва улардан тушумлар миқдори, шунингдек, молия йили мобайнида аниқ мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар сарфи йўналишлари ва миқдори назарда тутилади
давлат қарзи - давлат томонидан ички маблағни ва хориждан маблағ жалб қилиш натижасида вужудга келган Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларининг йиғиндиси;
маҳаллий бюджет - Давлат бюджетининг тегишли вилоят, туман, шаҳар пул маблағлари фондини ташкил этувчи бир қисми бўлиб, унда даромадлар манбалари ва улардан тушумлар миқдори, шунингдек молия йили мобайнида аниқ мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар сарфи йўналишлари ва миқдори назарда тутилади.
Молиявий аппарат – молияни бошқаришни шакллантирувчи ташкилий - тузилмавий аппарат.
Оператив бошқариш бу - минимал ҳаражат қилиб максимал самарага эришиш ва молиявий ресурсларни юқори самара олиш учун қайта тақсимлашга қаратилган комплекс ишлар йиғиндисидир. Оператив бошқариш эгилувчанлик хусусиятига эгадир.
Назорат - бошқарув элементи сифатида бир вақтнинг ўзида молияни режалаштиришда ҳамда оператив бошқаришда қўлланилади. Назорат ҳақиқий натижа билан режадаги кўрсаткичларни таққослашга ѐрдам беради, молиявий ресурсларни ўстириш йўлларини кўрсатади ва улардан самарали хўжалик юритиш йулларини кўрсатиб беради.
Назорат - жамият иқтисодий ҳаѐтидаги объектив ҳодиса ва ҳар қандай давлат бошқарувининг муҳим бўғини бўлиб, у кўп минг раҳбар ва мутахассислар, меҳнат жамоалари, жамоат ва давлат ташкилотларининг субъектив ижод соҳасидир.
Молиявий назорат тизими субъектлар (назорат қилувчилар), объектлар (назорат қилинувчилар), назоратнинг усул ва воситаларини биргаликда жамлаб, ўз ичига олади.

Download 1.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling