Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро бухоро давлат университети


Метан гомологларини олиниши ва нефткимё саноатида ишлатилиши – СН


Download 2.22 Mb.
bet9/42
Sana28.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1731255
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   42
Bog'liq
нефт мажмуа 3

Метан гомологларини олиниши ва нефткимё саноатида ишлатилиши – СН4. Метан табиий газлар ва нефт билан бирга чиқадиган газнинг асосий қисмини ташкил қилиб, саноатда ва турмушда кэнг кўламда ишлатилади. Метан яхши ёнади ва ёнганда (8560 ккал/м 3) иссиқлик чиқади. Шу сабабли у ёқилғи сифатида ҳам ишлатилади. Ҳозирги вақтда метандан жуда кўп хом ашёлар олинади. Масалан, метан махсус қурилмада ҳавони камроқ бериб 1500 0С гача қиздирилганда водород ва углерод (бу аралашма қоракуя ҳолида бўлади) олинади:

Ҳосил қилинган бу қоракуя еса автомобилларга шиналар ишлаб чиқаришда қимматбаҳо хом ашёдир. Метан сув буғи ёки углерод (ИИ)–оксид билан биргаликда 850 0С атрофида никель катализатор устидан ўтказилганда (конверсия қилинганда) углерод (ИИ)–оксид ва водородга парчаланади:

Ҳосил қилинган газлар синтез–газ дейилади ва улар метил спирт, аммиак олишда ҳамда бошқа мақсадларда ишлатилади. Метан табиатда ер остида қолиб кетган ўсимлик ва ҳайвонларнинг чиришидан ҳосил бўлади. Шунинг учун ҳам метан «ботқоқлик гази» деб юритилади. Ер остида тошкўмирнинг қисман парчаланишидан ҳам метан пайдо бўлади. Шу сабабли метан «кон гази» (қалдироқ газ) ҳам дейилади. Метаннинг ҳаво билан аралашмасига гугурт чақилганда портлаб ёнади; кўмир конларида портлашлар ҳам, кўпинча, шу туфайли рўй беради. Метан нефт ва ёритувчи газ таркибида ҳам учрайди. Ҳозирги вақтда жуда кўп газ конлари топилган бўлиб, улардан олинган табиий газлар саноатнинг турли соҳаларида ишлатилмоқда. Баъзи табиий газ конлари (Бухоро, Саратов, Ставрополь, Дашаза ва–бошқа газ конлари) газининг таркиби, асосан, метандан иборат.
Метаннинг аҳамияти халқ хўжалигида жуда катта бўлганлиги учун кимёгарлар уни сунъий йўл билан ҳам олиш мумкинлигини топганлар.
1856 йилда Бертело биринчи марта метанни углерод сульфид билан водород сульфид аралашмасини найда қиздирилган мис устидан ўтказиб ҳосил қилди.

1897 йилда 1200 °С да тўғридан–тўғри углеродга водород таъсир еттириб метан олиш йўли топилди:
С+ 2Н2 ↔ СН4
Бу реакция никель катализатори иштирокида 475 0С да олиб борилганда метанинг унуми анчагина ортиши кейинроқ аниқланди.
Ҳозирги вақтда метанни юқорида кўрсатилган тўйинган қатор углеводоррдларининг олиниш усулларидан исталган бири билан синтез қилиш мумкин.
Лабораторияда метан алюминий карбидга сув таъсир еттириб ёки сирка кислотанинг натрийли тузига ўювчи ишқор таъсир еттириб олинади:

Метанни углерод (П)–оксид ва углерод (1У)–оксидни 250–400 °С да никель катализатор иштирокида водород билан қайтариб олиниши мумкин.

Саноатда метан табиий газдан олинади. Метан рангсиз, ҳидсиз газ бўлиб, сувда кам, спиртда еса яхши ерийди. Метан ёнганда кўкимтир аланга ҳосил қилади.

Download 2.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling