Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети


Таълим тарбиянинг асосий услубиётлари


Download 0.58 Mb.
bet31/99
Sana03.12.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1799878
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   99
Bog'liq
5 ñáÓß½¿¬ (2)

5.2. Таълим тарбиянинг асосий услубиётлари

Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, барча соҳалар сингари таълим-тарбияга ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Президентимизнинг ушбу соҳага бўлган алоҳида эътибори натижасида 1997 йилда “Таълим тўғрисида”ги Қонун ҳамда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” дунёга келди.Унда узлуксиз давом этадиган таълим-тарбия жараёнини белгиловчи илк тури-мактабгача таълим деб аталади. Мактабгача таълим муассасаси ҳақида гап борар экан, авваламбор бу муассасанинг бажарадиган вазифасига тўхталсак. Мактабгача таълим муассасаси таълим – тарбия муассасаси ҳисобланади ва унинг вазифасига бола шахси асосларини шакллантириш, унинг билишга доир қизиқишларини, маданий–ахлоқ-одоб эҳтиёжларини, дастлабки меҳнат кўникмаларини ривожлантириш, унда билимга муҳаббат уйғотиш, саломатлигини мустаҳкамлаш киради. Мактабгача таълим муассасаси ”Таълим тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни талабларига ҳамда мактабгача ёшдаги болаларга таълим-тарбиясига қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ мактабгача таълим соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади. Мактабгача таълим муассасаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, “Таълим тўғрисида”ги қонунга ва бошқа меъёрий ҳужжатларга, шунингдек Мактабгача таълим муассасаси Низомига амал қилади.


Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида” ги Қонуни ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талаблари асосида мактабгача ёшдаги болаларга таълим-тарбия беришнинг асосий мақсади ёш авлодни истиқлол мафкураси асосида соғлом, хар томонлама ривожланган шахс сифатида тарбиялаш ва мактаб таълимига тайёрлашдан иборатдир. Мактабгача таълим оилада ва мактабгача таълим муассасаларида амалга оширилади. Мактабгача таълим муассасасида болаларга таълим-тарбия беришнинг асосий вазифалари болаларни жисмоний, аклий ва маънавий жихатдан ривожлантиришдан, уларнинг туғма лаёқати, қизиқиши, эҳтиёжи ва имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида мунтазам таълим олишга (мактабга) тайёрлашдан иборатдир. Мактабгача ёшдаги болаларни ривожлантириш жараёни олдига қўйилган мақсад ва вазифаларнинг бажарилишига эришиш “Учинчи минг йилликнинг боласи” таянч дастури асосида амалга оширилади. “Учинчи минг йилликнинг боласи” дастурида болаларни ривожлантириш ва мактабга тайёрлаш тизими қуйидаги омилларга таянади;
-давлат ва жамиятнинг баркамол шахсга булган эхтиёжининг кучайганлиги;
-миллий ўзликни англаш туйғуси ривожланганлиги;
миллий, умуминсоний, тарихий анъаналарга ва ўзбек ҳалқининг интеллектуал меросига бўлган ижобий муносабтнинг шаклланганлиги.
Мактабгача ёшдаги болаларни ривожлантириш ва мактабга тайёрлаш жарёни олдига қўйилган мақсад ва вазифаларнинг бажарилиши “Мактабгача ёшдаги болалар таълим-тарбиясига қўйиладиган давлат талаблари” орқали назорат қилинади. Давлат талабларида мактабгача ёшдаги болаларга бериладиган таълим-тарбия мазмунининг асосий йуналишлари хамда уларнинг мактабга тайёрлик даражасига қўйиладиган минимал талаблар белгилаб берилган булиб, у давлат хужжати сифатида эътироф этилади. Давлат талаблари курсаткичларини белгилашда давлат ва жамиятнинг ижтимоий буюртмаси, мактабгача ёшдаги болаларнинг жисмонан соғломлиги, қобилияти, эҳтиёж ва имкониятлари, яъни бола шахсининг устуворлигидан келиб чиқилди.
Болаларнинг мактабга тайёрлик даражасига қўйиладиган минимал талаблар. жисмоний ривожланганлик даражаси:
Мустақил тарзда жисмоний машқлар бажара олиш:
Буйруққа (старт) асосланиб югуриш:
Нарвон ёрдамида тепага чиқиш ва пастга тушиш:
5 секунд давомида арқонга осилиб туриш:
Dc
Ffnýý7 ý⁶⁶ùýjķîварғимчоқ учиш:
қия қўйилган тахта устидан юриб ўтиш;
бир оёқда "қалдирғоч" бўлиб туриш;
жойида туриб 15-20 марта сакраш;
70 см узунликка сакраш;
тўхтамасдан 2-3 минут давомида югуриш;
100 м масофани тухтамасдан югуриб ўтиш;
сафланиш ва қайта сафлана олиш;
мусиқа оҳангига мос ҳолда ҳаракат қилиш;
коптокни ирғитиш ва илиб олиш;
илон изи шаклида юриш;
Нутқ ва тафаккурнинг ривожланганлик даражаси:
Нутқнинг ривожланганлиги ва сўз бойлигига оид:
товуш, сўзларни аниқ ва тўғри талаффуз этиш;
3000 тадан ортиқ сўзни тушуниш ва билиш;
расмга қараб гап тузиш;
эртак ва ҳикояни тинглаш, мазмунини тушуниш;
эшитган кичик эртак ва ҳикояни қайта сўзлаб бериш;
ифодали нутққа эга булиш;
теварак-атроф, табиат манзараси хақида қисқача сўзлаб бериш;
турли мавзудаги, кичик ҳажмдаги 6 та шеърни ёддан айтиш;
ота-она, тарбиячи тавсияси билан кискача хикоя тузиш;
катталар ва ўртоқлари билан суҳбатда фаол иштирок этиш;
катталар ва ўртоқлари билан гаплашиш маданиятига эга булиш;
Болаларнинг тафаккурини ривожлантиришга оид:
ўз фикрини мустақил, эркин баён этиш ва ҳулоса чиқара олиш;
теварак - атрофни тўғри идрок этиш;
таълимий ўйинлар воситасида тафаккурни пешлаш;
гул, дарахт турларини рангига, баргига мевасига қараб фарқлай олиш;
ўз фикрини, талаб-эҳтиёжларини сўз билан ифодалай олиш;
қирқиб, бўлакларга ажратилган воқеабанд расмларни териш, яхлитлаш;
геометрик шакллардан маълум мазмунга эга булган тасвирлар тузиш;
сўзлардан гап туза олиш;
биринчи ўнликдаги хар бир сонни қандай ҳосил бўлишини билиш, бунинг учун сон қаторидаги аввалги сонга бирни қўшиш ва кейинги сондай бирни айира олиш;
рақамларни ҳамда ишораларни билиш;
ўтаётган ҳафта кунларнинг кетма-кетлиги, кун қисмларини билиш;
нарсаларни катталиги, узунлиги, кенглиги, баландлиги, йўғонлигига кўра таққослай олиш;
ҳозирги замон техникаси, компpютер ҳакида илк тасаввурга эга булиш;
шахсни ўраб турган барча нарсалар табиат эканлигини билиш;
электр жиҳозларидан эҳтиётсизлик билан фойдааниш ҳавфли эканлигини англаш;
транспорт воситалари ҳақида тасаввурга эга булиш;
йил фасллари номини, кетма-кетлигини ва улардаги табиат ўзгаришлари ҳақида илк тасаввурга эга бўлиш;
кун ва туннинг фарқини англаш;
кун қисмлари-эрталаб, пешин ва кечқурунни фарқлаш;
Маънавий-маданий етуклик:
Она Ватан – Ўзбекистон ҳақида қисқача сўзлаб бериш;
8 декабр – Ўзбекистон Конституцияси куни умумҳалқ байрами сифатида нишонланишини билиш;
Ўзбекистон байроғи, герби ҳақида фикр билдира олиш;
Ўзбекистон Мадҳиясини ёддан айта олиш;
Ватан туйғуси, ватанпарварлик ҳислари ва миллий ғурурни ёшига мос равишда шакланганлиги;
Халкига, Ватанига меҳр ва садоқат ҳисларини шакланганлиги;
Абу Райҳон Беруний, Абу Али Ибн Сино, Амир Темур, Алишер Навоий, Мирзо Улуғбек Заҳириддин Бобур каби буюк сиймолар ҳақида илк тасаввурга эга булиш;
Миллий байрамлар ҳақида қисқача сўзлаб бериш;
Тўғри саломлашиш ва хайрлашишни билиш;
уйда, боғчада, меҳмонда, кўчада ўзини қандай тутиш кераклигини билиш ва унга риоя килиш;
яхшилик ва ёмонликни фарқлаш;
катталарни ҳурмат, кичикларни иззат қилиш кераклигини англаш ва унга риоя қилиш;
катталар меҳнатини қадрлаш лозимлигини билиш;
ўзига ишониш;
меҳнат қилаётган катталарга кўмаклашиш;
мехнатсевар булиш яхши одат эканлигини англаш;
ўзини озода тута билиш; овқатланиш қоидаларини билиш ва унга риоя килиш.



Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling