Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети


Download 0.58 Mb.
bet39/99
Sana03.12.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1799878
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   99
Bog'liq
5 ñáÓß½¿¬ (2)

Назорат саволлари.
1.Бошланғич мактаб кун тартибидаги соғломлаштириш бадантарбия тадбирлари ҳақида.
2.Ўқувчиларнинг машғулотларигача бўладиган бадантарбия.
3.Узайтирилган танаффуслардаги ҳаракатли ўйинлар, жисмоний тарбия дақиқалари.
4.Мактаб ёшдаги болаларни жисмоний сифатларини тарбиялаш.
5.Харакатга ўргатиш билан жимоний сифаларнинг ўзаро узвий боғлиқлиги
6.Тезликнинг ривожлантириш учун қандай машқлар тавсия қилинади.
7.Эгилувчанлик сифатини ривожлантириш таъриф беринг.
VII-МОДУЛ: УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ


7.1. Жисмоний тарбия бўйича дарс конспектини тузиш усуллари

Мустақил Ўзбекистоннинг маънавий соғлом-ёш авлодларини, бўлажак ватанпарварларини тарбиялаш вазифаси пировард натижада ўқитувчиларнинг зиммасига тушади. Улар нафақат билимдон болаларни, балки энг аввало ана шу билимни эгаллашни ўзининг бурчи деб билувчи миллий кадрлар шахсини шакллантиришга маъсулдир. Миллий истиқлол мафкураси асосида ёшларимизни тарбиялаш Республикамизнинг умумтаълим мактаблар, АЛ ва КҲК лар олдида турган долзарб вазифалардан биридир.


Юқорида қайд этилган вазифалар асосан жисмоний тарбия дарс жараёнида амалга оширилади. Унинг учун ўқитувчи турли-туман методлар, усуллар, воситалардан фойдаланиб таълимий, тарбиявий ва соғломлаштириш вазифаларини самарали бажаришга имконият яратади.
Ҳар бир жисмоний машғулотларни юқори даражада сифатли ўтиши мақсадида дарс конспекти ёзилади. Дарс конспекти, ўқув ишларни режалаштириш хужжатларининг охирги хужжати ва жисмоний тарбия дарсини ўтказиш учун асосий хужжат бўлиб ҳисобланади. Бу хужжат асосида дарсларда ўтиладиган мавзунинг ўқувчилар ёшига, дастур талабларига ҳамда кетма-кетлигини, мослилигини хисобга олган ҳолда ўқитувчи томонидан ҳар бир синф (гуруҳ) иш режаси асосида ишлаб чиқилади. Ҳар бир дарсда мавзу бўйича 2-3 7 мавжудлиги ва бутунлиги (тузатилганлиги), машғулот ўтиш жойининг шароити, дастур бўлимлари ва ўтилган дарслар материалларини ўзлаштириш даражасини ва энг асоси ўқувчиларнинг саломатлиги ва жисмоний тайёргарлигини хисобга олиш керак.
Дарс олдида қўйилган вазифаларнинг ечими одатга кўра, дарснинг асосий қисмида амалга оширилади. Шунинг учун шу қисмнинг мазмуни ва ўтказиш тартиби олдин ишлаб чиқилади. Вазифаларни қўйишдан олдин жисмоний тарбия ўқитувчиси бир неча марта иш режаси ва графигини кўриб чиқади, ўтган дарсларда қайси материаллар ўтилган ва ўқувчилар уларни қандай ўзлаштирганликларини ўйлаб кўриши лозим.
Агарда ўқитувчи ҳар бир дарс режасини методик тўғри тузган бўлса унда машғулотларнинг кетма-кетлиги, мураккаблиги, фойдаланадиган воситалар ва методлар, жисмоний юкламалар бир тизимга туширилган бўлади. Дарс вазифалари қўйилишида бир дарсда машқларни якунланмаганлиги кейинги дарсда давом этилиши мақсадга мувофиқдир.
Масалан: Югуриб келиб узунликка сакрашда депсиниш оёғининг брусокга (депсиниш тахтачасига) аниқ тушиш учун югуриш ритмини аниқлашни ўрганиш лозим;
а) Паст стартдан чиқиш техникасини мустаҳкамлаш;
б) Ўйин жараёнида ватанпарварлик ҳиссини тарбиялаш ва ҳ.к.
Дарс вазифаларини ва у билан боғлиқ бўлган инвентарларни аниқлаган дан сўнг ўқитувчи дарс мазмунини тузишга ўтади. Олдин дарснинг асосий қисмида ечиладиган вазифаларни, яъни ўргатиладиган машқларнинг кетма-кетлигини ва ўргатиш методини (қисмлаб ўргатиш ва бутунлай ўргатиш методлари) ўйлаб кўради.
Бунда қуйидаги айрим қоидаларга риоя қилиш лозим:
1. Олдинги ўтилган машқлар бугунги ўтиладиган машқлар билан боғлиқ бўлишлиги кўзда тутилиши лозим. Масалан: олдинги дарсда ўрин олган олиб келувчи машқлар кейинги дарсда ҳам такрорланади;
2. Дарснинг асосий қисмида ўрганиладиган машқлар ўқувчиларнинг ўрганилган ҳаракат тажрибаларига суянган бўлиши керак.
3. Имкони борича машқларни қисмларга бўлиб ўргатиб сўнг бутунлай бажаришга ўтиш лозим;
4. Асосий машқлар сифатида, тузилиши оддий бўлган самарали олиб келувчи машқларни қўллашга интилиш керак;
5. Жисмоний машқларни кўп маротаба бажариш имкониятларини кўзда тутиш зарур;
6. Дарснинг асосий қисмида қўлланиладиган ҳаракатли ўйинлар ўрганилаётган ҳаракатларга яқин, оддий ва таниш бўлиши керак;
7. Организмга ҳар хил таъсир этадиган машқларни танлаш ва алмашиб туриш зарур (осилиш, таяниш, сакрашлар, отиш, илиш, ирғитиш ва х.к.).
8. Олиб келувчи машқларни танлашда, у ҳаракатларни аниқ қўллаш ва бошқариш (қармоқ, мўлжал, чизиқлар, доира, турли буюмлар ва х.к.). масалан, дарснинг асосий қисмида қўлли “от” устидан оёқларни букиб сакрашда ўқитувчи бир қатор олиб келувчи машқларни танлайди:
а) югуриб келиб тиззаларга турган ҳолда таяниб сакраш, таяниб ўтириш, керилиб сакраб тушиш;
б) таяниб ўтириш ҳолатига сакраш, керилиб сакраб тушиш;
в) ўқитувчи бола бошини юқорида ушлаб турган буюмга мослашиб бажаришни ўзини такрорлаш;
г) оёқларни букиб таяниб сакраш.
Баскетбол бўйича мисол, кўкрак олдидан икки қўллаб узатишни ўрганиш:
а) тўгаракда иштирок этувчи ўқувчиларни ўрганишда, ўқитувчи тўпни узатиш усулини кўрсатиб бериш;
б) тўпсиз кўкрак олдидан икки қўллаб узатиш (имитация) сифатида;
в) жуфт-жуфт бўлиб, тўпни кўкрак олдидан икки қўллаб узатиш (ўйинчилар оралиғи 4 м., қўл ва оёқ харакатларига эътибор бериш);
г) баландлиги 180 см тортилган сетка устидан икки қўллаб тўпни узатиш;
д)тўпни қўлдан чиқариш якуний фазосига урғу берган ҳолда кўкрак олдидан икки қўллаб узатиш;
е) ерга урилган ҳолда кўкрак олдидан икки қўллаб узатиш;
ж) кўкрак олдидан тўпни икки қўллаб узатиш техникасини баҳолаш.
Дарснинг тайёрлов қисмининг ёзилишида шундай машқларни танлаш керак-ки, улар дарснинг асосий қисмида ўқитувчи томонидан қўлланиладиган ҳар хил харакатларда фаол иштирок этадиган гуруҳ мускулларини қизитишга кўмаклашсин.
Бунда қуйидагиларни ҳисобга олиш лозим:
- тайёрлов қисмида жисмоний машқлар ўқувчиларга умуман таниш бўлиши керак;
-ўқувчиларга қизиқарли бўлиши мақсадида ва янгилик киритиши учун машқларнинг дастлабки ҳолатини тез-тез ўзгартириб туриши керак;
-қўрқмасдан машқлар мажмуаси ўрнига ҳаракатли ўйинларни қўллаш мумкин.
Бу дарсни қизиқарли, юқори эмоционал холатда ўтказишга кўмаклашади: юриш, югуриш, сакраш элементлари билан ўтказиладиган ва ўқувчиларга таниш бўлган ҳаракатли ўйинларни дарснинг тайёрлов қисмидан асосий қисмида олдин фойдаланиш мумкин “Кун ва тун”, “Биз қувноқ болалармиз” ва ҳ.к., турли эстафеталар ўтказиш ҳам мақсадга мувофиқ бўлиши кўзда тутилади;
-дарснинг бу қисмида сафланиш тартиби, турли сафланишлар ва қайта сафланишлар ёддан чиқмаслиги керак. Бу эса тартиб, интизом ва ўқувчиларни тўғри тақсимлаш, бошқариш имкониятини беради;
-турли спорт анжомлари ёнида (бруслар, гимнастик деворлар, турниклар) ва буюмлар билан бўлган машқларни қўллаш. Бу эса мускул тизимларини ривожланишга, харакатлар координациясига, эгилувчанликка ва ҳ.к. ҳар хил таъсир этишга имконият яратади.
Аралаш дарсни асосий қисмининг мазмуни: арқонга уч усулда тирмашиб чиқишни такрорлаш; турган жойидан баскетбол саватига тўпни ташлашни мустаҳкамлаш; тўғридан югуриб келиб баландликка сакрашни ўргатиш. Бу машқларни бажаришдан олдин ҳаракатларга яқин олиб келувчи машқлар бажарилади. Масалан, арқонда осилиб туриш, арқонга осилиб тебраниш, арқоннинг ярмигача уч усулда тирмашиб чиқишнинг, сўнг уч усулда (ўғил болалар 4 м, қиз болалар 3 м) гача тирмашиб чиқиш. Баскетбол бўйича олдин тўпни бир-бирига узатиш, тўпни олиб юриш ва яқиндан саватга эркин усулда ташлаш ва сўнг турган жойидан баскетбол тўпини саватга ташлаш; баландликка сакраш машқини бажаришдан олдин ўз югуриш масофа чизиғини топишни ўрганиш, уч қадамдан югуриб келиб сакрашни бажариш, турган жойида баланд сакраш, 7-9 қадамлардан югуриб келиб сакраш, сўнг берилган вазифани тўла бажариш.
Юқорида қайд этилган машқларни бажариш учун синф ёки гуруҳ ўқувчилари уч гуруҳга бўлиниб ўз вазифаларини сардор раҳбарлигида бажарадилар. Енгил атлетика бўлимида ўқитувчининг ўзи раҳбарлик қилади ва сакраш элементларини ўргатади. Ҳар 5-6 дақиқадан сўнг гуруҳлар алмашиб турадилар.
Якуний қисмининг мақсади, организмни нисбатан дастлабки ҳолатга олиб келиш. Дарснинг бу қисмида машқлар мазмуни оддий ва секин юришлар, нафас олиш машқлари ва кам ҳаракатли ўйинлар (“ким келди”, “кимнинг овози” ва х.к.) ўтказиш мумкин. 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling