Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети


Бошланғич синф ўқувчилари жисмоний маданияти


Download 0.58 Mb.
bet38/99
Sana03.12.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1799878
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   99
Bog'liq
5 ñáÓß½¿¬ (2)

6.4. Бошланғич синф ўқувчилари жисмоний маданияти

Мактаб ёши ҳаракатга ўргатиш учун энг қулай ёшдир. Худди мана шу йилларда болалар юқори эгилувчанлик ва катта нерв кўзғолиши, ҳаракатлар шартли рефлексларини енгилъосил бўлиши билан ажралиб туради. 14-15 ёшда ҳаракат анализаторларининг ривожланганлиги меъерига етади. Мактабни тугатишларига ўқувчилар хилма-хил харакат малакаларига эга бўладилар, бу билан улар меънат фаолиятида ва ижтимоий хаётдаъамда жисмоний машқларни турмушда, соғлигини мустаъкамлашга, жисмоний тайёргарликни оширишга қўллай оладилар. Ҳаракатга ўргатиш шуғулланувчини жисмоний ривожланганлиги ва жисмоний тайёргарлигиъамда жисмоний сифатларини даражасига қараб амалга оширилади. Катта, ўрта, кичик ёшдаги ўқувчиларни харакатга ўргатишда умумий методик принципларни қўллашга алўида эътибор берилади. Онглилик ва фаоллилик принципига мувофиқ йилдан йилга болалар ўргатилган ҳаракат фаолиятиъақида билимларга эга бўла боришлари, бажарилган харакат нимага факат айнан шундай бажарилиши кераклиги, бошқача бажарилса қандай хатолар содир бўлиши мумкинлигиъақида фикр юрита оладиган бўлишлари лозим. Бу билан уларнинг фикрлаш доираси кенгаяди. Кичик ёшдаги жисмларни кўриш орқали фикрлайдиганлардаъаётий мисоллар билан, жисмоний машқнинг аъамияти уни кундалик турмушда қўлланилиши шуғулланувчини соғлиги учун аъамияти ва бошқаларъақида хаётий мисоллар келтирилса бас. V-IХ синф ўқувчиларига нисбатан қийин харакат малакалари берилади. Бу жараён ўрганилган материалларни кўп маротаба қайтариш орқалигина амалга оширилиши, шундагина юқори натижалар учун кўп тер ва оғир машаққатлар тортиш кераклиги уларнинг онгига сингдирилади. Бу ёшдагилар психикасига эътибор бериш муxим аxамиятга эга. Улар ўрганилаётган харакат фаолиятини тездагина эгаллаб олишга уринадилар. Бу билан уларъатоларга йўл қўядилар. Шунинг учун харакат техникаси устида ишлаш оғир эканлигини тушунтириш муъим аъамият талаба қилади. Уларни харакатни ўзлаштиришда бир-биридан хатолар топишга мажбур қилиш,ъатоларни кўра билиш, таxлилга ўргатиш ва бўлажак хатоларни олдини олишга ўргатиш лозим. Булардан ташқари ўқитилган мавзуларни қайтаришда гурҳчаларга раҳбарлик қилишга ўргатиш ҳаётий аҳамиятга эга. Мустақил фикрлашга катта эътибор бериш керак бўлади.Ўқувчилардан машқларни яхши бажарадиганларини, алоҳида намойиш этиш қила оладиганларини тарбиялаш мақсадга мувофиқ бўлиб, улардан ўқитувчилар машғулотлар пайтида ёрдамчи сифатида фойдаланишлари мумкин. ҳаракатни бўлакларга ажратиш билан ўргатиш ва ўқитишни индивидуаллаштириш принципи - кичик мактаб ёшдагиларга қўлланганда айрим харакатларни ажратиб олиш ва уни аниқ бажариши қийинроқ кечади. Улар тез чарчайдилар ва тез тиклана оладилар. Айниқса бир хил ҳаракатлар тез чарчашни тезлаштиради. Булардан ташқари тананинг айрим мускулларини маълум муддатга ушлаб туриш (статик ҳолатдаги) 10 машқлари тез толдиради ва шунингг учун бундай машқларни қўллашдан қочиш лозим. Биринчи синфдан бошлабоқ ўқувчилардан айрим машқларни бажариш учун бор имкониятларни сарфлашни талаб қилиш керак бўлади.


Чунки уларнинг жисмоний таергарлиги ва нерв фаолиятинининг типологик хусусиятларига катта эътиборни талаб қилади. Системалик принципи ҳаракатга ўргатишда режалаштирилган материални қатор машғулотларда кўпроқ қайтаришни талаб қилади. Мавзу ўзлаштирилгандагина бошқа вазифага ўтилади. Кичик, ўрта ва катта ёшдагиларни бир ёки бир неча дарсни (тренировкани) ўтказиб юбориши, қатнашмаслиги, ўзлаштириш жараёнига салбий таъсир кўрсатади ва таълим жараёнинин чўзилишига олиб келади. Талабларни аста-секинлик билан ошириш принципи болани ҳаракатга ўргатишда аста-секинлик билан бажарилаётган машқни қийинлаштириш, меъёрига нисбатан лозим бўлган талабларни қўйиш, нерв - мускул жараёнида координацион ўзгаришлар содир бўлиши билан боғлиқ қоидаларга риоя қилишни тақазо этади. Бошланғич синфларда қўлланадиган харакат турларини тез-тез ўзгартириш мақсадга мувофиқдир. Бирор машқни бажараэтганда зўриққан мускул навбатдаги мускулга нисбатан дам бериши кўзатилади. Мускулларни 5-8сек ортиқ зўриққан ҳолда ушлаб туриш бу ёшдагиларда тавсия этилмайди. "Уриниш" олдидан кўп кутдириш мумкин эмас. Навбат кутишда ҳаракатлар тик туришдан иборат бўлмай бошқа мускул гуруҳлари учун зўриқиш берадиган ҳаракатлар билан алмашиниши, қорин, кўкрак, бел мускулларини яхши ривжлантириб, нормал нафас олиш малакасини шакиллантиришмиз лозим. Ўсмирларда машқ методларини қўллар эканмиз даққатни гавдани тўқри тута билиш, рационал ритмда нафас олиш(айниқса юриш ва югуриш машқлари)да ва бошқаларга қаратишимиз зарур. Ўргатишнинг бошланғич этапи. Машқни бошланиши биланоқ тушунтиришга, диққат билан қулоқ солишга эришиш, бажарилаётганини тўла тасаввур қилиш учун ижрони таҳлил билан кўриб олиш ва уни бажаришга зўр иштиёқни, интилишни пайдо қилиш лозимлиги таълимнинг шу этапини асосий мазмунини ташкил этади. Кичик ешдагиларга иложи борича ўйин тарзида харакатга ўргатишни йўлга қўйиш ўқитишнинг бошланқич этапни асосий вазифасидир. Болаларда ўша фаолиятга керак бўлган харакатни бажармасликка олиб келадиган сабабларни кўра билиш, ўргатишнинг самарали бошланишига ижобий таъсир кўрсатади ва ўқитишда яхши натижа беради. Ўсмирлар билан шуғулланиш пайтида биринчи бажариш ўша харакатларни бажариш учун таниш шароитда ташқи кўзгатувчи ёки чалғитувчи нарсаларни юқ қилиш муҳимдир.
Профессор Касъяновни ёзишича бир тажриба мактабининг дарси методикаси билан шуғуллангани бир гуруҳ текширувчилари келган. Уни кўриб ўқитувчи, болаларни яхши кўрган жиҳозларида уларга таниш бўлган машқлардан фойдаланиб машғулот ўтказган. Ҳайрон қоладиган жойи шундан иборат бўлган-ки ўқувчилар ўзлари дуппа-дуруст бажарадиган машқларни бажаришда анча қийналишган. Дарсда қатнашаётган текширувчилар улар учун қўшимча кўзгатувчи бўлган, шунга кура ўқувчилар бош мия шарлари пўстлоғида янги кўзғалиш ўчоғи вужудга келиб мавжуд шартли ҳаракат рефлексларини нормал ўтишга тусқинлик қилган.. Бунда алббатда уларни жисмоний тайёргарлиги ва қабул қила билиш қобилиятларини яхшилиги сабаб бўлиши мумкин. Харакатга ўргатишда, ўрганилиши керак бўлган машқни бошланишидан оз мускул куч сарф қилинадиган бўлса ва ҳаракатлар секинлаштирилиб бажарилса материал осон ўзлаштирилади. Бир хил ҳаракатни узоқ бажариш ҳаракатга ўргатиш самарадорлигини пасайтиради.
Шунинг учун ўша харакатга монанд, бажариш техникаси ўша машқга яқин келадиган жисмоний машқлар ёки ҳаракатли ўйинлардан фойдаланишнинг самараси катта. Айрим материалларни ўзлаштириш навбатида янгисини ўзлаштиришни осонлаштиради. Узунликга сакраш, масофада тез югуришни осонлаштиради. Аммо машқулотлар давомида бир дарсда юқоридагиларга ўхшаш бир хил жисмоний сифатни ривожлантирувчи машқларни танлаш болаларга дарсга қизиқиш ўйғотмайди. Юқори натижаларга эришиш учун айрим машқларни кўп маротабалаб такрорлаш лозим. Кичик мактаб ёшидагиларда жисмоний сифатлар ривожланади. Лекин бу ривожланиш маълум йилларда айрим сифатларни олдинлаб маълумларини эса кечроқ ривожланишига олиб келиши мумкин. Бунга яшаш шароити, кунлик режим, жисмоний меҳнат ва қатор бошқа ижтимоий факторлар сабаб бўлади. Бундан ташқари ёшлар, ўсмирлар ва кичик ёшдагиларни жисмоний сифатларини тарбияланиши табиий равишда ўзгараётган ва ривожлана этган организмнинг хусусиятларига ҳам боғлиқ. Ҳаммадан ҳам мақсадга мувофиқ холда уюштирилган машғулотлар харакат сифатларини ривожлантиришда асосий ролни уйнайди. Харакатга ўргатиш билан бу жараён ўзаро узвий боғлиқ бўлиб қуйидагиларга йўналтирилган:
1. Жисмоний сифатлар, турли хил ешдагиларда ҳар-хил ривожланган бўлиб, харакат малакаларини эгалашда аъамиятга эга. Уларни ривожланиши организмнинг функционал қобилиятини яхшилайди ва кучайтиради.
2. Айрим ҳолларда маълум ёшдагиларда учрайдиган жисмоний сифатларни ривожланмай қолиши ёки орқада қолишига йўл қўймайди.
3. Айрим жисмоний сифатларини эса нормал ривожланишини четга бўрилишига йўл қўймайди.
4. Жисмоний сифатларни ривожлантириш учун ортиқча меҳнат қилишга йўл бермайдим.
Демак, махсус йўналтирилган машғулотлар жисмоний сифатини ривожлантиришда катта рол ўйнайди. Куч, чидамлилик, чаққонлик, эгилувчанлик, тезликни ривожлантиришда ўша сифатлар учун мос, талабга жавоб берадиган машқлар танлаб олиниши, унинг меъери, ёши ва жинси ҳамда жисмоний таёргарлигига қараб берилсагина биз ўқувчиларни гармоник тарбиясини туғри йўлга қўя оламиз. Ҳаракатга ўргатишда машқларни барча жисмоний сифатларга мослаб танлаш ва улардан мақсадга мувофиқ фойдаланиш билан барча жисмоний сифатларни ривожлантириш мумкин. Айрим машқлар алоҳида жисмоний сифатларни ривожлантиришга мўлжалланган бўлади. Акробатикадаги олдинга думбалоқ ошиш машқи чаққонлик ва танини бошқара олишни тарбиялайди, 30 метрга тез югуриш -тезкорликни х.к.
Шунинг учун биз уларни ўша сифатини ривожланишига омил бўлади десак хато қилмаган бўламиз. Лекин жисмоний машқларни бажартириш методикаси орқали ўша машқни бошқа қатор сифатларини ривожлантириш учун хам восита қилиб фойдаланса бўлади.Теннис тўпини бир маромда ерга ўриб туришимиз олдинига чаққонликни тарбияласа, уни кучлирок уриб, сўнг илиб олишни машқ қилсак кучни ва ҳаракат координацияси тарбияланади. Шу машқни бажариш муҳлатини 30-20 сонияга чузсак (ерга уриб турсак) чидамлилик тарбияланади. Бу билан жисмоний машқларни мақсадли бажартириш методикаси жисмоний сифатларни ривожлантиришда асосий омил ролини ўйнайди. Масалан,"Кун ва тун" ўйини чаққонлик сифатини яхши ривожлантиради. Ўсмирларда чаққонлик бошқа ҳаракат сифатларига нисбатан анча ривожланган бўлади. Чунки уларда организмни ривожланиши суръати ўта юқори, уларга олдинги ёшдагиларга нисбатан оғирроқ машқлар тавсия қилинади. Тўпни ирғитиб оёқни кўтариб уни ости қарсак қилиб илиб олиш ёки 360 градисга айланиб илиш, хилма-хил мувозанат сақлаш машқлари, таниш бўлган ўйинларнинг қийинлаштирилган вариантлари қўлланилади. Чаққонликни тарбиялашда спорт ўйинларининг аъамияти катта. Тезлик - кичик ёшдагиларда ўрта ёшдагиларга нисбатан яхши ривожланган бўлади. Ўғил болаларда 8-10 ёшдан бошлаб, тезлик яхшигина ривожлана бошлайди. 10 ёшга борганда бу сифатнинг захираси анчагина юқори бўлади. Ўртача шу йиллар мобайнида тезликни ортишини меъёри бошқа ёшдагиларган нисбатан юқори бўлади. Қизларда бу қобилият болаларникига нисбатан камроқдир. Тезликни ривожланиши учун уларга анчагина жисмоний машқлар бериш керакки, уларнинг бош мия пустлоқ қисмида тезлик марказлари пайдо бўлсин. Тезликнинг ривожлантириш учун қуйидаги машқлар тавсия қилинади. 7-8 ёшдагиларга кўриш, овоз сигналларига ўз вақтидаэқ кескин жавоб берадиган, ўз ўрнини тез топиб оладиган харакатли ўйинлар, эркин югуриш ва х.клар. Қайсики ўша ўйинларни ўйнашда тезкорликка йўналтирилган вазифалар қўйилади. 3-4 синфларда эса 20-40 м. масофани тез вақт ичида босиб ўтиш керак бўлган ўйинлар танланади. Ўсмирларда тезлик кичик ёшдагиларга нисбатан яхши ривожланади, қизларда эса уни тескариси, 12 ёшдан бошлаб болаларга нисбатан ривожланишнинг қия чизиғи пастга томон кетади Танланган машқлар ўта юқори тезлик билан бажариладиган машқлар бўлиши шарт. Лекин тезлик учун машқларни ҳар доим бир маромда кўп маротаба такрорлайвериш улар организимида шу тезлик учун шартли рефлекс ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин. Унда тезлик ривожланмай қолади. Шунинг учун машқни хилма-хил шароитда, хилма хил тарзда бериш тавсия қилинади. Бунга эътибор берилмаса болада ўша тезликка рефлекс ҳосил бўлиб бир хил суръатдаги тезликка ўрганиб қолади. Уларга бериладиган машқ тезлик - куч талаб қиладиган бўлиши керак.
С.И. Галпперин тажрибаси натижаси 7-8 ёшдаги болалар қўли билан 2,5 кг. кучга эга эканлигини кўрсатди. Қизларда эса бу сифат анчалик суст ривожлангандир. Уларни тезлик сарф қиладиган машқлар билан кўп банд қилмаслик керак.
Чидамлилик. I-II синф ўқувчиларида энергия сарф қилиб бажариладиган жисмоний машқларни бажаришни узоқроқ давом эттириш орқали тарбияланади. Харакатли ўйинларни ўйнашъам бундан мустасно эмас. Ёши улғайган сари бу сифатъам табиий ривожланиб боради. Болаларда қизларга нисбатан бу сифат унчалик яхши ривожланмайди. Ўсмираларда чидамлилик 300 - 400 метрга югуришни юриш билан алмаштириб ёки ўша масофани бир ъил белгиланган суръатда югуриш(белгиланган вақт ичида маълум масофани босиб ўтиш)лар ёки велосипедда юриш, сузиш каби машқлар орқали ривожлантириш тавсия қилинади.
Эгилувчанлик. Бу сифатни ривожлантиришга энг қулай ёш кичик мактаб ёшидир. Бунда мускуллар, бўғинлар харакати катта ёшдагиларга нисбатан яъши бўлади. Шунинг учунъам бу ёшдагиларда харакатли уйинлар орқали эгилувчанликни ривожлантириш мумкин. Ўсмирларда бу хусусият кикичк ёшдагиларга нисбатан сусайган бўлади. Шунинг учун буларга жисмоний тарбия дарсларида эгилувчанликни ривожлантирувчи жисмоний машқлар кўпроқ берилиши керак булади. Уларга машқлар беришда эътибор бериш зарур, чунки улар машқ аҳмиятини билмай мускулларни керагидан ортиқча зўриқтириш орқали уларни чўзиб қўйиши мумкин. Бу эса жароҳатланиш ва бошқаларга олиб келади.



Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling