Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети


Илк ёш даврларида таълимнинг ўзига хослиги


Download 0.58 Mb.
bet35/99
Sana03.12.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1799878
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   99
Bog'liq
5 ñáÓß½¿¬ (2)

5.6. Илк ёш даврларида таълимнинг ўзига хослиги.

Мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиларини тўғри тарбиялаш, самарали ўқитиш учун бола ривожланишига доир ўзгаришларни ёш даврларига ҳос ҳусусиятларни билиш ва ҳисобга олиш лозим. Чунки уларнинг ўсиши, ривожланиши, руҳий жиҳатдан тараққий этиши турли ёш даврларида турлича бўлади. Мактабгача таълим ёшидаги болаларга таълим беришда уларни турли ёш гуруҳларига кўра ташкил этиш лозим. Болаларни ривожлантириш ва мактабга тайёрлаш даврини шартли равишда қуйидагиларга бўлиш мумкин :


чақалоқлик даври (туғилгандан то 1 ёшгача) ;
илк ёш (1 - 3 ёш);
кичик ёш (3-4 ёш);
ўрта ёш (4-5 ёш);
катта ёш (5-6 ёш);
мактабга тайёрлов даври (6-7 ёш);
Биз фақат боладаги ўзгаришларга нисбатан қиёслаб даврларга ажратамиз.Уларга қисқача изоҳ :
Чақалоқлик даври. Одамнинг ривожланиш даври она қорнидан бошланади.Бола туғилгандан кейинги ривожланиш даври эса унинг она қорнидаги физиологик ҳаракати билан узвий боғлиқдир. Она қорнида ҳам бола маълум даражада ташқи муҳит таъсирида бўлади.Шунинг учун ҳам бу таъсирнинг ижобий бўлишини таъминлаш зарур. Янги туғилган бола диққат билан парваришлашга муҳтож бўлади.Бир ёшгача бўлган даврда боланинг ривожланиши асосан оила муҳити таъсирида бўлади. Шароит яхши бўлса, жисмоний жиҳатдан тез ўсади, асаб тизими тез тараққий қилади ва такомиллашади. Бола туғилган вақтда фақат таъмни билади, иссиқ ва совуқни сезади. Аста-секинлик билан унинг бошқа сезги аъзолари тараққий этиб боради. 3 ойлик бўлганда буюмларни фарқлайди, ўзига яқин кишиларни кўрса ҳурсанд бўлади, айрим товушлар чиқаради. 6-8 ойлик бўлганда буюмларни ранги ва шаклини ҳам фарқлай ола бошлайди.Рангли ўйинчоқларни яхши кўради ва уларга интилади.Соғлом ўсаётган бола 11-12 ойлигидаёқ атрофдаги кишиларни танишдан ташқари, айтилиши осон бўлган айрим сўзларни талаффуз қилишга ҳаракат қила бошлайди, нутқи ўса бошлайди. Бу вақтда болага атроф-муҳитдаги буюмларни номини тўғри талаффуз қилиши учун оила аъзолари кенг йўл очиб беришлари лозим. Мактабгача таълим муассасасида тарбиячи бу даврдаги болалар билан ўйинлар, ўйин машғулотларни ташкил этади ва шу билан бирга болалар парваришига оид барча жараёнларда иштирок этади. Илк ёш. Бола 2 ёшга қадам қўйгач, жисмоний ва руҳий жиҳатдан жадал ривожлана бошлайди. Бу даврда боланинг ҳаракатлари мураккаб-лашади.Боланинг атроф-муҳитдаги одамлар , буюмлар ва жониворлар билан мулоқот қилиш имконияти кенгаяди. Бу эса бола марказий асаб тизимини ривожланишига жиддий таъсир қилади. Илк ёшдаги ёш болалар турли – туман ўйинчоқларни кўпроқ ўйнай бошлайди. Болалар ўйин орқали бир-бирлари билан алоқа боғлайдилар, тасаввур фикрлаш жараёнлари кучаяди, такомиллашади, нутқи ўсади, энди у жумла , жумладан гап тузади, уларни тўғри талаффуз қилади. Болаларни тарбия қилувчи катта кишиларнинг юриш-туриши ва одоби болалар руҳиятига таъсир қилади. Бу даврда бола мусиқа ва сўз таъсирига тез берилади. Шунинг учун ҳам унга ҳудди шу даврдан бошлаб шеърлар айтиш ва рақсга тушишни ўргатиш лозим. Илк ёшдаги болаларда бир жойга жамланганда улар орасида ўзаро мулоқотга киришиш кўникмалари шакллана бошлайди. Нутқи в ўзгалар томонидан айтилган сўзларни тушуниш имконияти жадал ривожланади, ўзгалар нутқига тақлид қилиш жараёни бошланади, унинг сўз бойлиги 250-300 тани ташкил этади. 1 ёшдан 2 ёшгача булган болалар гурухи 5-7 боладан иборат гурухларга ажратилади ва 10 минут шуғулланилади. Кичик гуруҳ болаларида машғулотга қизиқиш уйғотиш учун болаларни қизиқтирадиган мазмундаги кутилмаган топишмоқлар, муаммоли усуллардан фойдаланилади. «Кулоқ солинглар-чи, кимдир эшик қоқяпти? Бу қорбобо, бизникига меҳмонга келди», деб машғулотни бошлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Кичик ёш. Бола 3 ёшга қадам қўйганда, жисмоний ўсиши бир қадар секинлашади, таянч ҳаракат органлари такомиллашиб боради. 3 ёшли болалар қисқа муддат давомида ўз ҳатти – ҳаракатларини идора қилиш кўникмалари шаклланиб боради. Тажрибалардан маълумки, болалик даврида пайдо бўлган таасуротлар изи умрбод сақланиб қолади. Жамоа бўлиб ўйнаш кўникмалари шаклланади . Ўйин асосида амалга ошириладиган меҳнат фаолиятини фарқлаш имконияти кенгаяди. Тасвирий фаолият ҳамда қуриш-ясаш фаолиятининг дастлабки кўринишлари намоён бўлади. 3 ёшли болаларнинг диққати қисман марказлашади , хотираси мустаҳкамланиб боради, фараз қилиш имкониятлари вужудга келади.Бунда ўйин фаолияти етакчи роль ўйнайди. Кичик ёш даври бола атроф-муҳитга ўз муносабатини билдириш истаги кучайиб бораётган давридир . Шу сабабли ҳам ота-она ва тарбиячиларнинг болаларнинг тўғри ўсишлари , ақлий , аҳлоқий, эстетик жиҳатдан тарбиялашга жиддий эътибор беришлари лозим. Айнан шу даврда бола катталар ва тенгдошлари билан мулоқотнинг янги кўринишларига ўта бошлайди, нарсаларга янгича муносабатда бўла бошлайди. Тарбиячи дастлабки машғулотлар жараёнида гуруҳ хонаси қўғирчоқ ва ўйинчоқлар билан таништириши керак. Қўғирчоқлар ёрдамида эса машғулот ўтказади. Илк ёшдаги болалар билан ўтказиладиган машғулотлар асосан ўйин кўринишида ўтказилади. Болаларда тарбиячи таълим вазифаларини тўғридан - тўғри қўймайди, балки улар ўйин давомида келиб чикади. Таълим вазифалари ўйин ҳаракатлари жараёнида бажарилади.
Ўрта ёш.Бола 4 ёшга етгач, унинг жисмоний ўсиши бир мунча жадаллашади ва мия фаолияти ҳам тез ривожланади. Болаларда қиёслаш кўникмалари шаклланади. Ўрта ёш даврида болаларда қиёслаш кўникмаси шаклланади. Бу ёшдаги болаларнинг нутқи равон, хотираси анча теран, мустақил фикрлаш даражаси бир қадар ривожланган булади. Барча ҳаракат ва фаолиятларни ўзи мустақил бажаришга интилади. Уларнинг жисмоний имкониятлари хам ўсади: харакатлари бир мунча дадил, турли – туман, аник бўлиб колади. Уларни ҳаракат эҳтиёжи жуда баланд бўлади Бу ёшда бола ниҳоятда серҳаракат, ўйинқароқ, ўта қизиқувчан бўлади. У ҳар қандай тадбирда бажонидил қатнашади. Улар билан олиб бориладиган машғулотларнинг мазмунини ҳудди мана шунга йўналтириш мақсадга мувофиқдир. Бу ёшда бола жуда фаол бўлади, бу эса мустакилликнинг ривожланишга имкон беради. Ўйинларга қизиқиши юқори бўлгани учун бу усул билан таълим беришга эътиборни кучайтириш керак.Ўрта гуруҳда тарбиячи аввал болаларда машғулотга қизиқиш уйғотиб берса, кейин машғулотнинг ҳамма учун мажбурийлигини болалар онгига сингдириб боради. Ўтказилаётган машғулотлар аста-секин мураккаблаштирилиб болалар ҳулқига мослаб борилади. Болалар машғулот жараёнида аҳлоқ-қоидаларини эгаллаб борадилар, Тўғри ўтириш, тарбиячини сўзини диққат билан эшитиш, чалғимаслик, тарбиячи сўрагандагина жавоб бериш, жавоб бёрганда ўрнидан туриш кабилар ўргатилади. Катта ёш. Олти ёшга етганда болаларнинг талаффузи аниқ, нутқи равон бўлишини таъминлаш керак. Боланинг бу фаолиятида нуқсон булган тақдирда, унинг олдини олиш чораларини кўриш лозим. Бу ёшдаги болаларнинг сўз бойлигининг ривожланишига алоҳида эътибор бериш лозим. Уларнинг нутқидаги сўзлар боланинг фикр ифодалаш эҳтиёжларини тўла қондириши керак. Бу даврда боланинг математик тафаккури, ҳисоблаш кўникмаларини ривожланиши лозим. Дастлабки иқтисодий тушунчалар бериб борилади. Боланинг фараз қилиш қобилиятини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш мақсадга мувофиқдир.Катта ёш давридаги болаларининг мия пўстлоғиининг асаб катакчалари ривожланиб, оғирлиги ва ташқи кўринишидан катталарникига яқинлашади. Шунинг учун ҳам боланинг асабларига жуда эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш талаб этилади. Бу ёшдаги болаларга тарбиячи қандай машғулот ўтказилиши хақида олдиндан огохлантириб қўяди. Бу эса болаларни кейинги машғулотга бўлган қизиқишини орттиради. Масалан, ҳайвонот боғига, экскурсияга боришни болаларга бир ҳафта олдин айтиб қўяди ва уларга ҳайвонот боғини айланиб чиқишни, ота-онаси билан сайр қилганда қандай ҳайвонларни кўрганини ва улар қандай таасурот қолдирганини эслаб қолишни таклиф этади. Мактабга тайёрлов даври. Бола ҳаётининг еттинчи йилида ундаги ҳаракатлар кўлами кенгаяди ва аниқлашади, улар ўзларини идора қилиш ва ўз ҳаракатларини назорат қилиш имкониятларига эга бўла бошлайдилар.Бу ёшдаги ўғил болаларда мустақил фаолият кўрсатиш, ташаббускорлик ривожланади ҳамда катталар фикрини тинглаш иштиёқи шаклланади. Бу ёшда бола чиниқади , қизиқувчан бўлади, ўз саломатлигини назорат қила олади. Унинг идроки кучли бўла бошлайди. Мактабга тайёрлов ёшига келганда, боланинг тажрибаси ортиб, фаолияти мураккаблашади ва бунинг натижасида бола хаётида сезиларли ўзгариш юз беради. Болани мактабга тайёрлаш жараёнида уларда фаолиятнинг янги тури бўлган таълим олишга – ўқишга иштиёқ уйғотиш лозим. Бу ўринда болаларни руҳан таълим жараёнига киришишга тайёрлаш мақсадида дастлабки ўқув элементларини ўргатиш лозим. Тайёрлов гурухларидаги болалар ўтказилаётган машғулотнинг зарур ва мажбурийлигини онгли равишда тушуниб унга тайёрланиб борадилар. Машғулот жараёнида болаларга янги билим берилади. Берилаётган тошпириқ юзасидан йўл-йўриқ кўрсатилади. Топшириқни бажаришда қийналган болаларга ёрдам ҳам берилади. Шунингдек берилган топшириқни ҳамма болалар томонидан тўлиқ бажарилишини таъминлаш учун тарбиячи турли хил метод ва усуллардан кенг фойдаланади. Машғулотнинг сифати ва унинг натижаси тарбиячининг унга қандай тайёргарлик кўрганига ва педагогик маҳоратига боғлиқ .



Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling