Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети
Download 0.58 Mb.
|
5 ñáÓß½¿¬ (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6.3.Узайтирилган танаффуслардаги ҳаракатли ўйинлар
6.2. Бадантарбия дақиқалари
Мактаб режимидаги бадантарбия соғломлаштириш ишларида фан машғулотлари вақтидаги бадантарбия дақиқалари алохида ўрин тутади. Арзимаган муддат ўқувчилар чарчоғини йўқотишда яхши самара беради. Қоматни тўғри ушлаш, кўриш қобилияти ва дарс сифатига ижобий таъсир этади. Бадантарбия дақиқасига «бир дақиқа йўқотасану, бир соатни тежайсан» деган мазмунда қараш керак. Дарс маҳсулдорлигини оширишда уни ўзига хос катализатор хисобласа бўлади. Балки, бадантарбия дақиқалари фан ўқитувчилари учун вақтни йўқотишдек туюлиб, улар бунга розилик бермасликлари мумкин. Лекин жисмоний тарбия ўқитувчилари уни тўғри тушунтиришлари, бу машғулотларни тинимсиз, шижоат билан ўтказилиши хақида ғамхўрлик қилишлари, мактабдаги бадантарбия соғломлаштириш ишларининг асосий ташкилотчилари эканликларини кўрсатишлари лозим. Жисмоний тарбия ўқитувчилари ўз шахсий намуналари билан машқлар комплексини танлаганда, бадантарбия дақиқаларининг ўтказилишида фан ўқитувчиларига амалий ёрдам беришлари зарур. Бадантарбия дақиқалари машқлари партада ўтирган ёки тик турган ҳолда бажарилади. Давомийлиги 23 дақиқани ташкил этади. Машқларни бажаришда ўқувчилар бир-бирига ҳалақит бермайдиган машқ турларини танлаш даркор. Машқ бажаришдан олдин дарча ёки деразани очиш шарт. Битта комплексга уч-тўртта машқ киритилади. Машқлар комплексида тортилиш, эгилиш, бурилиш, ярим бурилиш, ярим ўтириш, ўтириш ва бармоқ, кафтга доир оддий машқлар танланади. Тузилган машқлар комплекси ўқув ишлари ҳарактерига қараб ўтказилади. Ёзма ва амалий машғулотлар пайтида бемалол ўтказса бўлади. 6.3.Узайтирилган танаффуслардаги ҳаракатли ўйинлар Бу ўқувчининг саломатлигини мустаҳкамлаш ва иш қобилиятини тиклаш, фаол дам олиш воситасидир. Узайтирилган танаффусдаги жисмоний машқ ва ҳаракатли ўйин навбатдаги ўқув ишларига янада самарали таъсир кўрсатади: «Ҳаракатдаги танаффус»нинг таъсирли бўлиши уни моҳирона ташкил қилишга боғлиқ. Муҳими, уни ташкил қила билиш керак. Асосан, танаффусдаги белгаланган машқлар ва ҳаракатли ўйинларни ўқувчилар ўз истакларига кўра бажаришлари зарур, уларни мажбурий тартибда бажаришга ундамаслик керак. Танаффусни сафланишдан бошламаслик керак, машғулотни тушунтириш шарт эмас. Ўқувчилар танаффусда нима билан машғул бўлишларини ўзлари белгилаши керак. Ана шундагина у ўз мақсадига эришган бўлади. Жисмоний тарбия ўқитувчилари «ҳаракатдаги танаффус»ни ўтказишнинг турли хил вариантларини белгилайди, шу билан бир вақтда синф жисмоний тарбия ташкилотчи (физорг)ларидан, жамоатчи инсгруктор (йўриқчи)лардан фойдаланишни, бериладиган топшириқларни билиши, фаолларни хар хил ўйин турларига ва машқ майдонига тақсимлаб қўйиши даркор. Масалан, баскетбол, волейбол, футбол, қўл тўпи майдончалари, бадантарбия шаҳарчаси, югуриш йўлакчалари, сакраш секторлари ва бошқалар бўйича. «Ҳаракатдаги танаффус»ни ташкил қилиш ва ўтказишда мактаб директори ва унинг ўринбосарлари умумий раҳбарлик қилади. Бевосита раҳбарликни педагоглар, синф раҳбарлари, бадантарбия бўйича ўқувчи фаоллар бажарадилар. Маълумки, бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув фаолияти уларнинг тез чарчашларига олиб келади. Улар учун фаол дам олишнинг яхши шакли ҳаракатли ўйиндир. Бироқ бошланғич синф ўқувчилари етарлича ҳаракат тажрибасига, ўйинни мустақил ташкил қилиш имкониятига эга эмас. Шунинг учун бу ерда раҳбарлик алоҳида роль ўйнайди. Ўқитувчидан ташқари, юқори синф ўқвчиларига ёшлар ташкилотининг ёрдами зарур, чунки болаларнинг қизиқиши жуда юқори даражада бўлади. Ўйин пайтида ўқитувчи ва унинг ёрдамчилари болаларга маслаҳат беришлари, руҳларини кўтариши ўйиннинг қизиқарли ва кўтаринки руҳда ўтишига сабаб бўлади. «Ҳаракатдаги танаффус» қачон очиқ ҳавода ўтказиладиган бўлса, машғулот учун жойни пухта тайёрлаш лозим. Мавжуд спорт майдонлари, югуриш йўлакчалари, сакраш секторлари, тўплар, арғамчилар, чамбараклар, гантеллар, бадминтон, байроқчалар, эстафета таёқчалари ва бошқалардан тўлиқ фойдаланиш даркор. Уқувчилар «ҳаракатдаги танаффус»да кундалик устбош билан шуғулланадилар, совуқ вақтларда куртка, пальто ва бош кийим, тегишли пойабзалда бўладилар. «Ҳаракатдаги танаффус»нинг давомийлиги—20-30 дақиқа. Танаффуснинг тугашига 5 дақиқа қолганда машғулотлар тўхтатилади. Бадантарбия-соғломлаштириш тадбирини ташкил қилиш ва ўтказиш бутун мактаб педагогик жамоасининг ишидир. Бу тадбирни дирекция ва методик бирлашма йиғилишларида, педагоглар йиғилишида, отаоналарнинг умумий йиғилишларида кўрилади. Ушбу масалани бу йиғин аҳли эътиборига етказа билиш жисмоний тарбия ўқитувчиларига, синф раҳбарларига, синфдан ташқари тарбиявий ишлар ташкилотчиларига, тарбиячилар, бадантарбия фаолларига, ёшлар ташкилотининг фаол иштирокига боғлиқ. Бадантарбиясоғломлаштириш ишларига умумий раҳбарликни мактаб директори ва унинг ўринбосарлари бажарадилар, етарлича шароит яратиб бериш мактаб раҳбарлари зиммасига юклатилади. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling