Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети


Download 0.58 Mb.
bet40/99
Sana03.12.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1799878
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   99
Bog'liq
5 ñáÓß½¿¬ (2)

7.2.Ташкилий методик кўрсатма
Ташкилий методик кўрсатмада жисмоний тарбия вазифаларини амалга ошириш мақсадида дарсда қўлланиладиган методлар, воситалар ва бошқа турли усуллар танланади.
Ташкилий методик кўрсатма графасида энг қулай бўлган дарсни ташкил қилиш методик усуллари, дарсни ўтказиш шароитини ташкил қилиниши ёзилади. Ташкилий методик кўрсатмаларни тўғри танлаш дарсининг йўналишига, унинг ўтказиш методларига ва шу кабиларига боғлиқ. Бунда ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятларига ва жисмоний тайёргарлигига, ўрганилаётган машқлар хусусиятларига диққатларини жалб этишлари лозим.
Ташкилий методик кўрсатмалар мазмуни спорт анжомларини жойлаштириш, ўқувчиларни гуруҳларга бўлиб жойлаштиришларини кўрсатувчи схематик равишда берилиши мумкин. Шу билимни яхшироқ ўзлаштириш учун конспект тузилишида қуйидагиларни ажратиш лозим:
-дарсни ташкил қилиш усуллари;
-дарсни ўтказиш методикаси;
-дарсни ўтиш шароитлари;
-дарсда ўтиладиганларни хисобот қилиш;
I. Дарсни ташкил қилиш – бутун дарс давомида шуғулланувчиларни ташкил қилиш усуллари ҳамда айрим машқларни бажариш усуллари кўзда тутилади. Булардан ташқари ўқувчиларни жойлаштириш кўрсатмалари, ишни бажариш жойи ва харакатери, спорт анжомлари ҳамда инвентарлардан фойдаланиш таркиби, гуруҳларда бошчилиқ бўлиб ёрдам бериш ва х.к. масалан:
- машқларни жуфт-жуфт бўлиб бажариш;
- икки доирага қайта сафланиш;
- ўзича хисоблаб машқларни мустақил бажариш;
-олдиндан ёрдамчиларни ажратиб синф ўқувчиларини 6 гурухга ажратиш;
-брусларда, турникда, ходада (бревно) иккитадан бўлиб аралаш осилишларни бир вақтда бажариш.
II. Дарсни ўтказиш методикаси – бунда ўқитувчи қайси метод билан машқни кўрсатади, машқларни аниқлашда қайси усуллардан фойдаланилади, ўқувчиларни қизиқтириш мақсадида, юкламани бажаришда, интизомни тартибга туширишда, қайси методик усуллардан фойдаланилади ҳамда жамоада тартиб малакаларини, спорт бўйича хакамлар ва жамоатчи-инструктор малакаларини шакллантириш ва бошқа вазифалардан фойдаланишни кўрсатади.
Мисоллар:
1. Секинлашган темпда ўзи кўрсатиш;
2. Қисмларга бўлиб ўргатиш;
3. Копток (граната)ни ирғитиш техникасини кўрсатиш, оёқни тўғриланганлигига урғу бериш. Ўқувчиларга коптоксиз кўрсатиб беришни тавсия этиш:
- ўқувчиларга нисбатан ён билан туриб кўрсатиш;
-“тўрт” деб ҳисобни ўқувчилар овозини чиқариб баровар айтадилар;
-кўзни юмиб машқларни бажариш;
- 4марта машқни бажаргандан сўнг чапга (ўнгга) бурилиб машқни бажаришни давом этиш;
- ўйинда чарчаганлар дам олиш учун майдонда иккита доира чизиш;
-ўқувчилар тартибини таъминлаш мақсадида юмшоқ-паст овоз билан ўйин натижасини баён этиш;
-қизил байроқни тепага кўтариш сигнали бўйича ҳар бир ўқувчи етган жойида тўхтайди (сигнални кўрсатиш);
-ўқувчиларга ўртоқларининг машқларни бажаришини кузатиб бориш ва ҳатоларини кўрсатишни тавсия қилиш;
-ҳар бир ўқувчи кетма-кет стартга чиқади. Ҳимоя қилишни баҳолаш.
Дарсни ўтиш шароитлари. Конспектда кўрсатилади: машғулот ўтиш жойини тайёрлашда қандай ишлар қилинади ва ким олиб боради, кейинги дарсни ўтиш учун нималарни тайёрлаш кўзда тутилади, ўқувчилар нималарни тайёрлаш керак, шикастланишни олдини олиш учун нима қилиш лозим.
Масалан:
- олдиндан ҳар хил жойда қўйилган 4 каробкага (саватчага) кичик коптокларни қўйишни навбатчиларга тақдим қилиш керак;
- ҳар бир гуруҳдан 6 та ўқувчига гимнастик тўшакни олиб келиш ва ўз гуруҳи олдига олиб келишни буюриш;
- 2 та байроқчани ясаб кейинги дарсга олиб келиш вазифасини қўйиш (қандай ясашни кўрсатиб бериш);
- кейинги дарсга арқонча олиб келишни вазифа қилиб қўйиш (унинг узунлигини бўйига нисбатан мослаштиришни кўрсатиш);
- дарсдан олдин турник ва бруслар бузулмаганлигини шахсан ўзи текшириб чиқиш;
- ирғитиш учун ўлчашга керак бўлган асбобларни олиб келишини иккита навбатчига буюриш.
Дарсда ўтилган материалларни ўзлаштириш назоратини олиб бориш 
дарсда ўтилган материалларни ўзлаштириш даражасини қандай текшириш кераклиги конспектда кўрсатилади (бажариш давомида, айрим ўқувчиларни чақириш орқали, назорат дарси вақтида, билет саволларига жавоб бериш мусобақалар тарзда ўтказилади ва х.к.).
Мисоллар:
-гимнастик машқлар мажмуасини баробар бажарилишида аъло даражада бажарган ўқувчиларга баҳо қўйиш;
-3-4 та ўқувчиларни савол-жавоб қилиш “Рапортни қандай топшириш керак?”;
- меъёрий назорат олишда ҳамма ўқувчиларга машқни бажариш техникасига ва натижа учун баҳоларини айтиш лозим;
- кейинги дарсда машқларни кетма-кет бажарилишини балларда баҳоланади, хатоларни тўғрилаш йўлларини кўрсатиш.
Машқлар техникасини бажариш жараёнида ўқитувчининг ҳамма кўрсатмалари билан боғлиқ бўлган хатолар “дарс мазмуни” графасида машқларни ёзилгандан кейин ёзилади.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling