Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети
Жисмоний тарбия дарсларининг хронометрик таҳлил технологияси
Download 0.58 Mb.
|
5 ñáÓß½¿¬ (2)
7.4. Жисмоний тарбия дарсларининг хронометрик таҳлил технологияси
Дарс самарадорлигининг ўлчовларидан бири унинг педагогик зичлиги ҳисобланади. Ўқитувчининг дарс учун ажратилган ўқув вақтдан рационал фойдалана олиш имконияти дарснинг педагогик зичлик даражасини белгилайди. Жисмоний тарбия дарсининг педагогик зичлиги тушунчаси, унинг таркибида аҳамият касб этувчи умумий ва мотор зичлик ўлчовлари билан фарқлайдилар. Жисмоний тарбия дарсининг педагогик зичлик параметрларини ҳисоблаш учун дарснинг тўлиқ жараёнида махсус кузатув амалларида ўқитувчи ва ўқувчи (кузатув объекти) фаолият турлари хронометрик таҳлил қилинади. Жисмоний тарбия назарияси ва методика дарсликларида хронометрик таҳлилнинг бир нечта кўринишлари келтирилган бўлиб, олий таълим йўналишида кенг оммалашган шакли бўйича мактаб амалиётида таҳлил ўтказилди. Тадқиқот режасига кўра, умумтаълим мактабларда жисмоний тарбия ва таълим самарадорлигининг асоси ҳисобланган дарс технологияларини оптималлаштириш, ҳамда педагогик жамоанинг касбий компетентлигини мувофиқлаштириш учун жисмоний тарбия фанидан махсус методик бирлашма фаолияти ташкил этилди. Метод бирлашма фаолиятида асосий кўзланган вазифа хронометрик таҳлил амалиётини тадбиқ этиш воситасида таълим берувчи орқали битирувчи синф ўқувчиларининг билим, кўникма ва малака даражаларини ривожлантириш. 2015 – 2016 ўқув йилининг учинчи чорагида Бухоро шаҳар №14 - сон умумтаълим мактабнинг тўрт нафар жисмоний тарбия ўқитувчилари, вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш институтининг кафедра ўқитувчиси, мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, ҳамкор муассаса олий таълим талабалари, магистрантларидан иборат жамоа билан анъанавий хронометрик таҳлил технологиясининг салбий, ижобий томонлари атрофлича ўрганиб чиқилди. Хронометрик таҳлил баённомасининг биринчи устунида “битта ўқувчи (кузатув объекти) фаолиятининг мазмуни, иккинчи устунда – кузатув объектининг алоҳида фаолияти бўйича тугалланган вақт “секундомер кўрсаткичи” қайд этилади. Бошқа устунлар дарсдан кейин тўлдирилади. Уларга ҳар бир ҳаракатга сарфланган вақт киритилади ва вақтнинг норационал сарфланиши (тўхтаб қолиш). Бунинг учун ушбу фаолият тугаган вақтдан секундомер кўрсаткичи бўйича олдинги фаолият тугаган вақт орасидаги кўрсаткич ҳисобланади. Сўнгра барча вақт маълумотлари барча устунлар бўйича жамланади, тайёрлов, асосий ва якунловчи қисмга, ҳамда бутун дарсга сарфланган вақт ажратиб кўрсатилади. Бу маълумотлар асосида умумий ва мотор зичликларнинг фоиз кўрсаткичлари ҳисобланади ва жадвалга киритилади. Дарснинг умумий зичлиги – бу педагогик жиҳатдан ўринли сарфланган вақтнинг дарс умумий давомийлигига бўлган муносабати. УЗ = t ўс 100% : t умум. УЗ – умумий зичлик; t ўс – педагогик ўринли сарфланган вақт, мин; t умум – дарснинг давомийлиги, мин. Педагогик ўринли тадбирлар: - шуғулланувчиларни уюштириш, уй вазифасини текшириш, ўқув вазифаларини қўйиш; - умумий ривожлантирувчи машқларни бажариш; - ёрдам кўрсатиш, страховка; - снарядларни тайёрлаш ва йиғиштириш; - машқларни бажариш техникасини ўрганиш; - кўргазмали қуролларни қўллаш; - педагогик назорат; - дарсга якун ясаш. Дарс умумий зичлигининг пасайишига вақтнинг педагогик жиҳатдан ўринсиз сарфланиши мансуб бўлади: - дарсда ўринсиз тўхтаб қолишлар (машғулот жойининг ўз вақтида тайёр ҳолатга келтирилмаганлиги); - ўқитувчининг дарсга тайёрланмаганлиги; - сўз ахборотларини керагидан ортиқ ишлатиш; - қониқарсиз интизом; - сабабсиз кечикиб келиш. Умумий зичлик 100% га яқинлашиши керак. Дарснинг мотор зичлиги бу бевосита ўқувчилар ҳаракат фаолиятига қўлланилган вақтнинг дарс умумий давомийлигига бўлган муносабати МЗ = t ҳф 100% : t умум. МЗ – мотор зичлик; t ҳф – ҳаракат фаолиятига сарфланган вақтнинг жамиси, мин; t умум. – дарснинг давомийлиги, мин. Мотор зичлик кўрсаткичлари дарс тури ва дарсда қўйилган вазифаларга боғлиқ бўлади. Мотор зичлик 100% га етиши мумкин, лекин дарснинг бундай тузилиши ўқув ишлари самарасининг пасайишига олиб келади. Анъанавий хонометрик таҳлил баённомаси (Намуна) Дарсни ўтказди: Тўраев Махмуд. Сана: 2016 йил, 20 январ. Вақти: 9.25 Мактаб: Бухоро шаҳар №14 мактаб. Синф: 9 “А” Ўтказиш жойи: Спорт майдон Рўйхат бўйича ўқувчилар сони: 32 нафар. Қатнашдилар: 31 нафар. Кузатилган ўқувчи фамилияси: Содиқов Шерзод Дастур бўлими: Енгил атлетика . Дарснинг тартиб рақами: №25 Дарс вазифалар: 1. Жойдан туриб узунликка сакраш техникасини мустаҳкамлаш. 2. Эстафетали ўйин орқали тезкорлик ва сакровчанлик қобилиятини ривожлантириш. 3. Ўқувчиларда ўз – ўзини бошқариш ва назорат қилиш кўникмаларини шакллантириш. Хронометраж таҳлилни ўтказдилар: Магистрант Узоқов Ф., мактаб ўқитувчилари Салимова М. ва Обидов К.
Дарс бўйича 42.30 Х 100 умумий зичлик: 45. 00 - 100% Х = ----------------- = 94,00% 42.30 - Х 45.00 19.30 Х 100 Мотор зичлик: 45. 00 – 100% Х =-------------------- = 42.88 % 19.30 - Х 45.00 Анъанавий хронометрик таҳли қилинган дарснинг умумий ва мотор зичлиги (%)
Умумтаълим мактаблари 1-11 синф ўқувчилари учун Жисмоний тарбия бўйича ўқув соатларини дастур бўлимларига Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling