Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети


Download 0.58 Mb.
bet44/99
Sana03.12.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1799878
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   99
Bog'liq
5 ñáÓß½¿¬ (2)

Т А Қ С И М Л А Н И Ш И



Дастур бўлимлари

синфлар

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

1

Назарий билим асослари


































2

Гимнастика

8

8

8

8

14




11




12

12

6

3

Енгил атлетика

8

8

8

8

14




14




16

16

8

4

Ҳаракатли ва спорт ўйинлари

15

16

14

12







14




20

20

10

5

Шашка

2

2

2

2






















6

Шахмат







2




2




2




2

2

2

5

Спорт ўйинлари(волейбол,баскетбол,қўл тўпи)













22



















6

Футбол ўйини










4

12




11

12

12

12

4

7

Кураш













4




8




6

6

4




Сузиш*





































Жами

33

34

34

34

68

68

68

68

68

68

34

1. Қишки спорт залда ўтказиладиган гимнастика дарсида шикастланишни олдини олиш ва чоралари ва биринчи тиббий ёрдам Дарс жараёнида кўникма ва малакалар


1.Саф машқлари: Бир қаторда сафланиш. Сардорнинг ахбороти, тартиб билан санаш. Зал бўйлаб юришлар, бурилишлар, бўлинишлар, бирлашишлар. Бурилишлар, Чапга! Ўнгга! Орқага.
2. Умумривожлатирувчи машқлар: Буюмлар ва буюмларсиз бажариш. Спорт миллий ўйинлари. Дарс жараѐнида
3.Амалий машқлар: Гимнастика. Гимнастика депсиниш отидан сакраш (баландлиги 110-120см). Болалар –оёқни очиб келиб сакраш. Қизлар-югуриб келиб кичик от устига чуққайиб ўтириш ва дарҳол пастга сакраши
Акробатика –болалар учун –икки марта олдинга умбалоқ ошиш, бошда тик туриш. Қизлар учун-бир оёқда ―Қалдирғоч‖ туриш олдинга икки марта умбалоқ ошиш, белкуракда туриш, кўприк туриш 5 метрли арқонга 3 усул ҳаракати билан тирмашиб чиқиш, яккачўпда машқларни бажариш. Ҳаракатли спорт ўйинлари ва элементлари спорт ўйинлари. (Баскетбол,валейбол) Кураш усуллари. Елка усули, ёнбош усули, суперма усули. Оширма усули. Белбоғли кураш усуллари, III-чорак учун Мавзу: Гимнастика депсиниш отидан сакраш қоидалари. Мақсад: Оёқ кучи,қўл ҳаракати сифатини ривожлантириш. 1.Сакрашдан олдин масофани белгилаш;
2.Белгиланган жойдан югуриб келиб кўприк устига сакраб тушиш ва казѐлга қўл билан таяниш;
3.Югуриб келиб оѐқни очиб сакраш (қизлар учун-устига чуққайиб келиб чиқиш);
4. Сакраш вақтида тиззаларни букмасдан ѐнга очиб сакраш (қизлар учун-юқорига керилиб сакраш);
5. Пастга икки оёқда юмшоқ тушиш ва тўхташ қоидасига эътибор бериш. Мавзу: акробатика машқларини бажариш. Мақсад: Эгулувчанлик, чаққонлик вистибуляр анализаторнинг функцияларини ривожлантириш. Болаларга: Бир оёқда ―Қалдирғоч туриш; 2.2-3 марта олдинга умбалоқ ошиш; 3.Бошда тик туриш; 4.Белкуракда туриш; 5.Чўққайиб ўтирган ҳолатдан юқорига керилиб сакраш. Мавзу: 5 метрли осилиб турган арқонга 3 усул ҳаракати билан тирмашиб чиқиш. Мақсад: Куч ва чаққонлик сифатини тарбиялаш. 1. Арқон олдида, юқоридан арқонни икки қўлда тўғри ушлаш; 2. Гавдани қўл кучи ва оёқлар ёрдамида чалкаштириб кўтариш; 3. Кўтарилишда қўллар ва оёқлар ҳолатини алмаштириш; 4. Талаб этилган баландликкача кўтарилиш; 5. Қўл ҳаракатларини тўғри бажарган ҳолда пастга сирғалмасда аста-секин тушиш ва.ҳ.
Назорат саволлари
1.Жисмоний тарбия дарсларини педадагик таҳлил қилиш
2. Жисмоний тарбия бўйича ўқув соатларини дастур бўлимлари
3. Жисмоний тарбия дарсларининг таййорлов қисми
4. Жисмоний тарбия дарсларида хронометраж олиб бориш
5. Жисмоний тарбия дарси жараёнида кўникма ва малакалар
6. Жисмоний тарбия дарсларини вазивалари ва талаблари
7. Жисмоний тарбия дарсларида пулсометрик танлил олиб бориш


XIII- МОДУЛ:СПОРТ МАШҒУЛОТЛАРИ ЖАРАЁНИНИ ТУЗИШ АСОСЛАРИ


8.1.Режалаштиришга қўйиладиган талаблар.

Жисмоний тарбиянинг барча вазифаларини муваффақиятли этиш учун мактаб ўқитувчилар жамоасини, мактабдан ташқари муассасалар ходимлари ва ота-оналар кучларини бирлаштириш талаб қилинади. Ана шундай ҳолатдагина ўқувчилар жисмоний тарбиясини уюштиришнинг барча шакллари тизим таъсири остига тушадилар, кўпроқ педагогик самарадорликлар ўзаро алоқадорлиги таъминланади. Бу тизимнинг ҳар бир бўғини (звеноси) битта мақсадли йўналишга эга, аммо фақат ўзига хос вазифалар ва ташкилий асослар билан тавсифланган. Кичик мактаб ёшидаги ўқувчилар жисмоний тарбиясининг ташкилий тизими бўғинлари қуйидагилар ҳисобланади: -ҳафтасига ҳар бир синфда 3 марта бадантарбия дарси сифатида ўтказиладиган машғулот


-дарс тизими;
-ўқув кун тартибидаги соғломлаштириш-бадантарбия тадбирлари (ўқув машғулотларигача ўткказиладиган бадантарбия, бадантарбия дақиқалари, узайтирилган танаффуслардаги жисмоний машқлар);
-куни узайтирилган гуруҳлардаги ҳар кунлик жисмоний машқ машғулотлари; -синфдан ташқари ишлар: бадантарбия тўгаракларидаги машғулотлар, УЖТ гуруҳлари, спорт турлари бўйича шўъбалар, спорт мусобақалари, оммавий ўйинлар, сафар ва саёҳатлар. Бу тизим мактаблардан ташқари муассасаларда бадантарбияни ташкил қилиш шакллари билан тўлдирилади:
-болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари (БЎМС), ўқувчилар уйлари ва саройлари, кўнгилли жисмоний тарбия ва спорт жамиятлари (КСЖ) спорт шўъбаларида ўтказиладиган мунтазам ўқув-тренировка машғулотлари ва спорт мусобақалари, яшаш жойларида, ҳар хил типдаги ёзги дам олиш оромгохлари;
-оммавий соғломлаштириш- бадантарбия тадбирлари, болаларнинг ёзги дам олиш оромгоҳлари кун тартибида кўзда тутилган тадбирлар (эрталабки бадантарбия, ҳар кунлик чўмилиш, жойлардаги ўйинлар, сафарлар ва бошқалар);
-истироҳат ва дам олиш боғлари болалар сектори, спорт ва туристик базаларда ташкил қилинадиган оммавий ўйинлар, танловлар, спорт-кўнгил очишлар, сайр ва сафарлар. Болаларни оилада жисмоний тарбиялашнинг ташкилий шакллари қуйидагилар бўлиши мумкин:
-кун тартибидаги соғломлаштириш бадантарбия муолажалари (аэробик бадантарбия, бадантарбия дақиқалари, чиниқиш процедуралари);
-мустақил жисмоний машқ машғулотлари, жисмоний тарбия бўйича уй топшириқларини бажариш;
-ўз хоҳишига кўра ўйинлар, сайрлар, сафарлар, спорт кўнгил очишлари, шунингдек, катталар иштирокида дам олиш ва таътил кунлари;
-яшаш жойларида ўтказиладиган мусобақаларда оилавий қатнашиш.
Бу барча шакллар, белгиларига кўра кўнгилли ва мажбурийга ажратилади. Мажбурийсига фақат жисмоний тарбия дарслари киради (машғулотнинг синф-дарс тизими). Таълимий ва тарбиявий ташкил қилиш белгилари бўйича қайд қилинган шакллар дарс ёки дарсдан ташқари бўлиши мумкин. Кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларни жисмоний тарбиялаш вазифаларини муваффақиятли амалга оширишда мазкур ишни тўғри режалаштириш муҳим аҳамиятга эга. Тўғри ва оқилона режа барча ўқув ишларини, мактабнинг оммавий, жисмоний тарбия ва спорт ишларини аниқ ташкил этишга ёрдам беради.
Мактабда қуйидаги режалар тузилади:
а) мактабнинг бир ўқув йилига мўлжалланган жисмоний тарбия ва спорт ишлари умумий режаси;
б) ҳар бир синф учун жисмоний тарбия бўйича ўқув иши режаси. Бир йилга мўлжалланган умумий режа жисмоний тарбия ўқитувчилари томонидан тузилади. Режа педагогик кенгашда муҳокама қилинади ва тасдиқланади. Умумий йиллик режа мактабдаги жисмоний тарбия ва спорт ишлари билан боғлиқ бўлган барча масалаларни қамраб олади: ўқув ишлари, клуб кун режимидаги соғломлаштириш бадантарбия тадбирлари, синфдан ташқари ишлар, оммавий жисмоний тарбия ва спорт тадбирлари, тиббий назорат, моддий-ўқув базани таъминлаш, жисмоний тарбия ва спортни тарғиб қилиш. Умумий йиллик режада ўқув ишлари масалалари фақат умумий тарзда акс этади: жой ва жиҳозлардан фойдаланиш жадвали, машғулотларни ташкил этиш тартиби, машғулотлар учун кийим-бошлар ва бошқалар. Ўқув иши дарс олиб борувчи ўқитувчи томонидан ҳар бир синф учун алоҳида тузилганда батафсил режалаштирилади. Мактабнинг умумий йиллик режасида ўқув куни режимидаги соғломлаштириш-бадантарбия тадбирлари акс эттирилади. Масалан, машғулотгача ўтказиладиган бадантарбия бўлса, унинг ўтказилиш жойи, давом этиш вақти, ўтказиш тартиби, машғулотни бошқариш, мажмуа тузувчи шахс, бу тадбирда мактаб педагогика жамоасининг иштироки кўзда тутилади. Танаффусларни ташкил этишда дам олиш, болаларнинг овқатланиш тартиби, оммавий жисмоний тарбия ва спорт тадбирлари белгиланади, танаффусларни ташкил этиш ва ўтказишга 48 жавобгар шахслар тайинланади. Режада, шунингдек, дарсларда бадантарбия дақиқаларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби кўзда тутилади ҳамда намунали машқлар мажмуасини ким тайёрлаши кўрсатилади. Синфдан ташқари иш бўиича режада аввало тўгарак ёки жисмоний тарбия жамоасига алоқадор бўлган барча нарса: синфларда бадантарбия ташкилотчиси ва мактаб кенгаши қачон сайланиши, бадантарбия тўгарагини ким бошқариши, қандай спорт шўъбалари ташкил этилиши, шўъба машғулотлари қаерда ва қачон бўлиши акс этади. Режада спорт мусобақалари, сайрлар, сафарлар, ўйинлар кўзда тутилади. Уларни ўтказиш муддати ва бу тадбирларни ўтказишга жавобгар шахслар кўрсатилади. Режада сайёҳлик юришларининг маршрутлари ва муддати, уларга тайёргарлик ишлари ҳам ифодаланган бўлади. Мактабнинг жисмоний тарбияга оид йиллик иш режасида ўқувчиларни тиббий кўриқдан ўтказиш муддати ва тартиби белгилаб қўйилади. Кўрикдан дастлаб биринчи синф ўқувчилари, сўнг эса ўтган ўқув йилида жисмоний заиф деб топилган болалар (ҳамма синфлардан) ўтадилар. Кейин иккинчи ва учинчи синф ўқувчилари текширилади. Мазкур режада соғлиғининг ёмонлиги туфайли махсус тиббий гуруҳга ўтказилган болаларни қайта кўрикдан ўтказиш муддатлари белгиланган бўлиши керак. Мактаб врачи тиббий кўрик натижалари ҳақида мактаб педагогика кенгаши ва отаоналар йиғилишида маъруза қилади. Мактабдаги тўлақонли жисмоний тарбия иши машғулот ўрнининг яхши жиҳозланишини, зарур асбоб ва жиҳозларни сотиб олиш ҳамда тайёрлашини талаб қилади. Шунинг учун иш режасида бюджет маблағи ҳисобига спорт асбоблари ва жиҳозлари сотиб олиш, уларни ўқувчилар, ота-оналар ва оталиққа олувчилар кучи билан тайёрлаш кўзда тутилади. Мактабнинг йиллик умумий режасида жисмоний тарбия ва спортни тарғиб-ташвиқ қилиш ҳам акс этади. Мактабнинг янги ўқув йили учун жисмоний тарбия ва спорт бўйича умумий иш режаси ўқув йили тугаши арафасида ишлаб чинқилади. Ёзги таътил пайтида мактабнинг ишлаб чиқилган режасига мувофиқ, янги ўқув йилига тайёрлаш ишлари амалга оширилади.



Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling