Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети


Download 0.58 Mb.
bet47/99
Sana03.12.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1799878
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   99
Bog'liq
5 ñáÓß½¿¬ (2)

Назорат учун саволлар:
1.Умумтаълим мактабларининг бадантарбиянинг аҳамияти.
2.Катта танафузларда жисмоний тарбиянинг роли.
3. Умумтаълим мактабларида жисмоний тарбия дарсларнинг шакллари.
4.Бошланғич синфларда ҳаракатли ўйинларнинг аҳамияти.
5. Жисмоний тарбия фан сифатида.
6. Жисмоний тарбия дарс қисмларига тариф беринг.
7. Эрталабки бадантарбиянинг инсон организмида таъсири.


IX-МОДУЛ: СПОРТНИНГ ИЖТИМОИЙ АҲАМИЯТИ


9.1. Спорт назарияси предметининг хусусиятлари, махсус атамалари

Спoрт назарияси предмети, жисмоний тарбия назарияси ва услубияти фанининг бир қисми бўлиб, янгидан ажралиб чиққан фандир.


Спoрт назарияси фани спoрт машғулотлари билан махсус ташкил қилинган жараёнда спoртчининг тайёргарлик мазмуни ва услубияти ҳамда унга таъсир қиладиган умумий қонуниятларини ўрганадиСпорт назариясининг асосий атамаларига қўйидагилар киради: спорт мусобақалари, спорт ҳаракати, спорт фаолияти, спорт тайёргарлиги, спорт тайёргарлик тизими, спорт кўрсаткичлари, спорт натижалари. Шу атамалар мазмуни ва хажмини аниклаб олмасдан туриб, спорт назарияси ўрганадиган фанни мувоффакиятли равишда эгаллаб бўлмайди.
Спорт - қиска маънода шахсий мусобақа фаолияти дейилса, кенг маънода шахсий мусобақа фаолияти шу фаолият асосидан келиб чиқадиган махсус тайёргарлик ҳамда унинг норма ва ютуқлари тушунилади.
Спорт мусобақалари - кўрсатиш услуби, спорт ютуқларини баҳолаш ва таққослаш, спорт сохасидаги конкуренцияларни ўзига нисбатан бошқаришдир. Спорт мусобақалари, бошқалар билан мулоқотда бўлиши керакли омил, шахсни ташкил топиш воситаси, инсон имкониятларини англаб етиш, эталон кўрсаткичларни тузишга қаратилган.
Спорт мусобақалари мақсади - кучли спортчилар ва камандалар аниқлаш, спорт маҳоратини такомиллаштириш, жисмоний маданият ва спортни тарғибот қилиш, спорт ташкилотлари, мураббийлар спортчилар, ҳакамлар фаолиятига объектив баҳо беришдир.
Спорт ҳаракати - ижтимоий ҳаракатнинг маҳсус шакли бўлиб, тузиш, ривожланиш, сақлаш, спорт бойликларини қабул қилиш ва алмашиш, шахсни ташкил топиш услуби, жамиятга ишчи кучи ҳамда, Ватанни фаол ҳимоячиларини тайёрлайди.
Ўзбекистонда спорт ҳаракати - ғоявий курашнинг керакли соҳаси бўлиб, оммага таъсир кўрсатувчи, инсонда миллий онгни тарбияловчи томонларидан биридир. Спорт ҳаракати тарихан қуйидаги шаклларни: оммавий, ҳаваскорлик спортини яратган. Бундан ташқари бизнес шаклидаги: профессионал спортни юзага чиқаради.
Спорт фаолияти - ҳаракат фаолияти ривожланиши олий шакли бўлиб, инсон фаолият жараёни кўп қирралилиги инсонни жисмоний ва психологик ривожланиши ҳамда такомиллашувини жамиятнинг талабига нисбатан ташкил қилишдир. Спорт фаолияти: шахсий спорт фаолияти ва ташкилий - педагогик фаолиятларга бўлинади.
Инсоннинг спорт фаолияти икки бир-бирига боғлиқ : қайта ташкил топиш ва тушуниб етиш (спортчини бўлиши, кўникма, малакаларини юқори спорт кўрсаткичлари) томони мавжуд.
Функционал гурухига таянч бўлиб, спорт тайёргарлиги ва спорт машғулотлари атамалари киради.
Спорт тайёргарлиги - спортчилар машғулотини қамраб олувчи, кўп омилли жараён бўлиб, мусобақаларга тайёрланиш ва қатнашиш, машғулот жараёнини ва мусобақани ташкил қилиш, машғулот ва мусобақани илмий- методик ва материал-техник томонидан тайёрлаш; керакли шарт-шароитни, спорт ишлари машғулоти ўқиш ва дам олиш билан қўшиб олиб боришни ҳисобга олади.
Ушбу атамаларни ишлаб чиқаришда спорт тайёргарлиги тизими ва спорт мактаби деб юритилади.
Спорт тайёргарлик тизими - билим, воситалар, услублар, шаклллар ва шу муҳитда ташкил қилиш билан спортчини энг яхши даражада тайёрлашни таъминлаш, шунингдек спортчини тайёрлашни амалий фаолиятидир.
Спорт мактаби - спортчиларни тайёрлашни ягона тизими бўлиб, бир гуруҳ мутахассисларни ижобий изланишга асосланади.
Спорт машғулотлари - бу спорт тайёргарлигини бир қисмидир. Спорт машғулотлари махсус жараённи ўз ичига олиб, аниқ танланган спорт тури бўйича, спортчини юқори кўрсаткичларга эришишида, жисмоний машқлар организмни ривожлантириш, жисмоний сифатлар ва қобилиятларни такомиллаштириш учун фойдаланилган махсуслаштирилган жараёндир.
-спорт машғулотлари педагогик ходиса бўлиб, у спортда юксак натижаларга эришиш учун бевосита йўналтирилган махсус жисмоний тарбия жараёнидир.
"Спорт машғулотлари" атамаси билан бир қаторда спортчини тайёрлаш ҳам қўлланилади.
"Спортчини тайёрлаш"- кенгроқ тушунча бўлиб, у спортда юксак кўрсаткичларга эришишга тайёр бўлиши ва уни амалга ошира боришини таъминловчи барча воситалардан фойдаланишни ўз ичига олади.
Умуман спорт машғулоти спортчини тайёрлашда биологик ва психологик ўзгаришларнинг мураккаб мажмуаси юзага келтириб, натижада "машқ билан чиниққанлик" , "тайёргарлик" , "спорт формасида бўлишлик" даражасини
яхшиланишига олиб келади. "Машқ билан чиниққанлик" тушунчаси одатда машғулот таъсири остида спортчи организмида содир бўлган хамда унинг иш қобилиятини ортишида ўз ифодасини топадиган биологик ( функционал ва морфологик ) мослашув ўзгаришлари маъносида англанади. Булар: умумий ва махсус турга бўлинади.
"Машқ билан чиниққанлик" - машғулот воситасида организмнинг муайян бир ишга мослашганлик даражасидир.
"Тайёргарлик даражаси" атамаси" машқ билан чиниққанлик" атамасидан кенгрок бўлиб, тайёргарликни қайси даражада, эканлигини кўрсатади.
"Спорт машғулотлар тизими" - бу спортчилар тайёрлашда бериладиган билимларни, тамойилларни, услублари ва спорт кўрсаткичлари, шунингдек машғулот жараёнини бошқариш ва ташкил қилишда амалий фаолиятини бир
бутунлигидир.
"Спорт кўрсаткичлари" - бу спорт махорати ва спортчи қобилиятини қайси даражада эканлигини кўрсатиб, аниқ натижаларда берилади. Аниқ холда, тайёрлаш тизимини самарали амалга ошириши мобайнида спорт кўрсаткичлари, спортчини иқтидорлигини аниқлайди. Юқори спорт кўрсаткичи бўлиб, шу спорт турида, максимал имкониятлардан
фойдаланганлигини кўрсатади.
"Спорт натижалари" - спортдаги сон ва сифат даражасини кўрсаткичидир.
"Спортчининг таснифи" - спортчини барқарор таснифи бўлиб, маълум вакт ичида спорт мусобақаларида қатнашишини умумлашган якунидир. Жисмоний тарбия ва спорт назарияси, фан сифатида, инсоннинг жисмоний тарбия ва спорт бўйича жамиятда кўрсатган фаолиятини, янги шахснинг мазкур фаолият давомида, қонуний тарзда шаклланиши ва жисмонан комил инсон бўлиб етишишини ўрганади ва тадбиқ қилади.
Жисмоний тарбия ва спортнинг ижтимоийлиги унинг оқибатларидан самарали равишда манфаатдордир деб ҳисоблайди. (О.А. Милштейн ).
Бу оқибатларда мажмуи, спорт билан шуғулланган ҳар бир жамоа аъзоси, ҳар бир ижтимоий гуруҳ учун қанчалик фойда ёки зиён келтиришини аниқлаб беради. Буларга қуйидагилар киради:
-аҳолини барча ижтимоий гуруҳ ва табақаларга жисмоний тарбия тизимининг ижтимоий таъсири;
-жисмоний тарбия бошқарувини ташкил қилиш ва унинг фаолият самарадорлиги;
-ҳар бир жамият аъзосининг руҳан ва жисмонан соғлом бўлишига, унинг ижодкор шахс сифатида хар томонлама камол топишига , унинг мехнат фаолияти, ижтимоий сиёсий харакати, умуман , ижтимоий киёфаси ва фаолиятига, хаётта тутган ўрнига спортнинг тарбия, таълим ва соғломлашти
ришга қаратилган таъсирнинг амалий натижаси;
-машғулотдан бўш вактларда самарали дам олиш усуллари ва бундай дам олишнинг оммавийлиги;
-оммавий ахборот воситалари орқали жисмоний тарбия ва спортни тарғиб қилишнинг самарадорлиги;
-халқаро спорт харакатлари ва олимпия ўйинларининг ривожланишига, турли мамлакат халқлари ўртасида тинчлик-тотувлик ва хамкорликнинг ривожланишига, кескинликни юмшатишга қўшган ҳиссасининг самарадорли
гига боғлиқдир.
Спорт ҳамиша жамият олдида, бир қатор муҳим вазифаларни бажариб келган ҳозирги кунда вазифалар бундан ҳам кўпайиб боради.
Спорт шахснинг хар томонлама ривожланишига махсус тарзда таъсир кўрсатади, ҳаётий кўникма ва малакаларнинг шаклланишига ёрдам беради, маънавий, аҳлоқий ва ақлий ўсишга, шахснинг мардлик, ирода, руҳий тетиклик каби хусусиятларини чиниқтиришга кўмаклашади, инсонларда ўзаро ҳурмат, дўстлик иноқлик ҳиссиётларини тарбиялайди, ўзаро ёрдам, олийжа
ноблик, ҳалоллик, байналминаллик руҳий ва бошқалар спортининг энг муҳим фазилати ҳисобланади.
Спорт кўнгилхушлик ва мухлислик билан биргаликда соғломлаштириш вазифасини бажаради, унинг соғломлаштириш турлари, дам олиш, жўшқин ҳордиқ чиқаришга қаратилган бўлиб, соғлом ҳаётнинг асоси бўлиб, ҳисобланади.
Назария деганда, асосан у ёки бу соҳадаги тажрибаларни умумлаштирувчи, табиат қонунларини, объектив равишда кўрсатиши асосий билимларни инсон онгида намоён бўлиши тушунилади.
Назария - илмий билимнинг олий шакли бўлиб, тамойиллар ва қонунлар, тушунча ва функциялари, услубият ва қоидаларини, умумлаштириш ва тахлил қилишда, маълум соҳадаги билимларни бир бутунлигича тушунчага келтиради. Спорт назариясини хақиқийлиги спорт фаолияти амалиётда аниқланади, ёки назария билан амалиёт бир-бири билан мустахкам боғлангандир.
Спорт назариясини объектив ҳолати инсон фаолияти соҳасини ижтимоий ҳодисаси сифатида, мусобақаларни ўтказиш ва ташкил қилиш тизимини, мусобақаларда юқори спорт натижалари ва ғалабага эришиш, шу билан соғликни мустахкамлаш ва инсонни умумий жисмоний ривожлантириш мақсадида ўқув-тренировка машғулотларини ўтказиш ҳисобланади.
Спорт назариясини мақсади - фан сифатида англаб етиш, тавсиф, тушунти
риш ва объектив қонунларни башорат қилиш, спорт фаолияти жараёнларини ва кўринишларини, предмет тузилишини ўрганадиган ва ижтимоий ҳолатларни ўз ичига олиши, ташкиллаштирилиши, методик, биологик ва спорт билан боғлиқлигини ҳисобга олишдан иборатдир.
"Спорт назарияси"ни кўп функционаллик жамият ходисаси сифатида, жисмоний маданият институти ва жисмоний тарбия факультетларига мўлжалланган ўқув дастуридаги ҳажми бўйича спортчини тайёрлаш тизимидаги спортни ҳар хил соҳалари бўйича ўқув предметидир.
Спорт назарияси гепотезо-дедуктив ёки индуктив-дедуктив назария турига кириб, бу маълум тизим ва эмперик (амалий тажриба) ҳолатини логик боғлиқлигига эга.
Спорт назарияси бир-бири билан боғланган, предмет ва ҳодисалар мажмуида, спорт соҳасига таалууқли билимлар тизими қуйидаги асосий функцияларга эга: тавсифловчи, тартибга туширувчи, башорат қилувчи олинган натижаларни умумлаштирувчидир. Бундан ташқари амалий ва методологик функциялар билан фарқланади.
Спорт назариясида қуйидаги элементар тузилишлар ажратилади:
1.Дастлабки эмперик асослари (тажриба йўли билан ) - бу спорт фаолияти тўғрисида тажриба давомида танлаб олинган, назарий тушунтиришга мухтож маълумотлардир.
2.Дастлабки назария асослари қўйидаги таркибий қисмларга эга:
-кўп йиллик ёки келажакдаги фаолият натижаларини англаб етиши ва амалий қайта тузилишида аниқ хақиқатни ёритувчи бирлашган шакли тушунилади, бу эса англаб етган мақсадни ўз ичига олади.
- асосий тамойиллари дастлабки ҳолатда, керакли қонуниятларни билдиради
ган назария кутадиган маълумотлардир.
3. Дастлабки логик асослари - спорт назариясида шундай тушунча борки, у ҳодиса ва предметлар хусусиятларини, фақат илмий ҳолда эмас балки, илмий билимгача бўлган билимни ҳам кўрсатади.
4. Ўзининг назарий қисми - бажарилган машқлардан йиғилган самарадорлиги
ни қолдиқ оқибатини, тушунтириш тасдиқлашни ўз ичига олади.
Шундай қилиб спорт назарияси - бу спортни ахамияти тўғрисида тушунча бериладиган, қонуниятлари ва асосий атамаларига жамиятда амал қилиш, унинг мазмуни ва шакллари бўйича оптимал равишда спорт тайёргарлиги ва мусобақа фаолиятини бирлаштирадиган бир бутун тизимидир.



Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling