Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети


Умумий маданий функцияларнинг хусусиятлари


Download 0.58 Mb.
bet50/99
Sana03.12.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1799878
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   99
Bog'liq
5 ñáÓß½¿¬ (2)

9.4. Умумий маданий функцияларнинг хусусиятлари.

Жисмоний маданият шахс ва жамият маданиятининг бир тури экан, у, авваламбор, умумий маданий функцияларга хосдир. Буларга умумий таълим, тарбиявий, ўзгартирувчи, коммуникатив, норматив, когнитив функциялар киради.


Умумий функциялар жисмоний маданият ва бошқа ижтимоий воқеликлар ўртасидаги муносабатларга асосланади. Шундай қилиб, агар жисмоний маданият бошқа соҳада этарлича сезиларли таъсир кўрсатишга қодир бўлса, унда маълум бир функция мавжудлиги ҳақида гапириш қонунийдир. Бундай функция номи маълум бир ижтимоий ҳодисанинг ўзига хос мақсадига тўғри келадиган атама билан белгиланиши мумкин.


Назорат учун саволлар:
1.Спорт назарияси предметининг махсус атамалари
2.Жисмоний тарбия тизимининг асослари
3.Л.П. Матвеев (1983) жисмоний тарбия функцияларни ҳақидаги қарашлари
4.Умумий ва Касбий йўналтирилган жисмоний тарбия
5.Умумий маданий функцияларнинг хусусиятлари ҳақида
6.Жисмоний тарбия дастур ва меъёрий-ҳуқуқий базаси ҳақидаги фикринг.


X- МОДУЛ: СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ ТИЗИМ


10.1. Машғулот-мусобақа тайёргарлик тизимига тавсифи

Спорт мусобақалари ўзига хос фаолияг бўлиб рақибларнинг ҳаракатини тартибга солишда катга рол ўйнайди, уларнинг айрим қобилиятларини объектив равигнда солиштириб кўришга ва жисмоний сифатларни максимал даражада намоён бўлишини мусобақа давомида ҳаракатланишни максимал даражада таъминлашга имконият яратади.


Спорт ҳозирги кўринишда бир қатор ўзига хос хусусиятларига эга:
1) Спорт мусобақалар фаолиятида, рақобат даражасини кетма~кет ютуқларга бўлган талабларни ортиб бориши, спорт мусобақаларининг тизимига асосла ниб ташкил этилади (юқори рингга қуйи мусобақаларда қатнашганлар қўйилади ёки пастдан юқорига).
2) Мусобақада бевосита бажариладиган ҳаракатларнинг, бошқарилиш шаро итларини ва ютуқларини баҳолаш усулларини тенглаштириш ҳисобига амал га оширилади. Бу тенглаштириш мусобақалар ўтказишнинг умумий меъёр лари сифатида муайян қоидалар билан мустаҳкамланади.
3) Мусобақалашувчиларни ҳатти ҳаракатлари ноантогоиистик рақобат тамой илларига мувофиқ тартиблаштирилади.
Спортчи танлаб олган туридаги кўрсаткичларни,индивидуал ҳолда ўз имкониятларига қараб намойиш қилади.Бу натижалар ё жисмоний ғалабани ёки рақибни ютиш (балларда, голларда, очколарда ва ҳ.к.) натижасини яхшилаш учун вақт бирлигида, масофада, оғирликда белгиланиши мумкин.
Юқори спорт натижаси, спортни шу кундаги ривожланишида инсон имкониятларини эталони бўлиб ҳисобланади. Уларга таққослаб ҳар бир инсон ўзининг спорт натижаларини солиштириб кўриши мумкин ва шунга асосланиб, натижаларнияхшилашни режалаштириши мумкин. Юқоридагилардан спорт натижаларини этауюнлик ва рағбатлантирувчи роли яққол кўринади.
Спорт натижалари ҳар доим кўп омиллик ҳодисадир (бу эса кўпгина сабабларга боғлиқ). Жамиятдаги спорт натижалари тараққиётига таъсир этувчи омиллар бўлиб ҳисобланади.
1) Спортчининг индивидуал таланти ва юқори натижага тайёргарлик даражаси.
2) Спортга тамёргарлик тизимининг самарадорлиги, уни мазмунига, таҳлил этилишига ва материал - техник томондан таъминланганлигига.
3) Спорт ҳаракатининг кенглигига ва уни ривожланишининг умумий ижтимо ий шароитларига боғлиқ.
Спорт мусобақаларинршг хусусиятларини ўрганиш, спорт соҳасидаги мутахассисларни қизиқтириб келган ва ҳозирги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ.
Биринчидан, мусобақа спортни асосий мазмунини ташкил этади.
Иккинчидан, спорт мусобақалари, спорт машғулотидан генетик ва бўйсуниши бўйича "каттадир". Маълумки, инсон маънавияти ва маданиятини ривожлаиишида, ҳар хил яккама-якка кураш ва спорт элементлари ўртасида ўйинлар биринчи бўлиб ташкил топган. Кейинчалик эса уларни шакллари,
услублари ва элементлари ташкил топа бошлагандан кейин тайёргарлик кўраш йўллари аниқлана бошланди. Ҳозирги кунда спортда кўп соҳаси бўйича спортчилар тайёрлашни илмий асосланган тизими ташкил қилиниб спорт машғулотларини ҳам ўз ичига олади.
Учинчидан, спорт мусобақалари спортчининг жисмоний тактик-гехник имкониятларини, заҳираларини ва спорт жамоасини имкониятларини аниқлашда “Полигон» бўлиб ҳисобланади. Шунинг учун фақат мусобақа вақтида психологик қарама-қаршиликларни енгиш учун рақобатчилик ҳосил қилинади ҳамда спортчини мусобақа фаолиятини психологик структураси
аниқланади. Мусобакзлзр тизими ўз ичига бир қотор расмий ва расмий бўлма ган мусобақаларни бирлаштириб, спорт фаолиятини нисбатан алоҳида шакл сифалида ташкил қилади. Булар маълум тартибда ўзининг масштаби, аҳамиятиг спортчини тайёрлаш босқичлари ва бошқа шароигларига қараб
бўлинади.
Мусобақаларда асосий ўринларни абсолют биринчиликлар (шахсий ва жамоа) дунё ва олимпиада ўйинлари ҳам эгаллайди. Бундай асосий мақсадга йўналтирилган мусобақалар спортчини тайёрлашга маълум даражада таъсир кўрсатади. Шунга кўра, машғулотниш айрим боскичлари режалаштирилади, юқори спорт натижаларга оптимад равишда тайёрлаш вақти ва бошқалар аниқланади. Бошқа кўпгина мусобақалар тайёргарлик учун ўтказилади.Спорт машғулотларини умумий вақтидан 10-15% мусобақа вақтини аниқланади.
Мусобақа фаолияти - бу тартиблаштирилган рақобат бўлиб, ўз қобили ятини объектив равишда солиштириш ва максимал даражада натижа кўрсати лишини таъминлаш ҳамда тартибга солишдир. Бу бир қанча махсус хусусият ларга эга:
1. Мусобақа тизимида рақобатни ошиб бориш даражасига қараб ҳамда ютуққа бўлган талабга нисбатан (дастлабки ва асосий мусобақаларда) фаолиятини ташкил қилишга.
2. Мусобақа ўтказиладиган воситаларни амалга киритишда спортчини фаоли яти, шарт-шароити ва ютуқларини баҳолаш йўлларини тартиблаштириш, маъ лум қоидалар ҳамда мусобақани умум меьёрлари билан мустаҳкамланади.
3. Мусобақалашувчиларни хулқини ва ўзини тутиш тартибига ҳам боғлиқ.
Спорт мусобақалари - ҳис-ҳаяжон ҳолатидаги кўринишда бўлиб ҳозирги кунда 100 дан ортиқ спорт тури бўйича мусобақа ўтказилади. Ҳар қайси спорт тури, мусобақа ўтказлш учун ўзининг методик хусусияти, қатнашиш шарти, ўтказиш қоидаси ва ғолибларни аниқлаш ва бошқа талаб қилади._ Мусобақа қйсман, спортчини тайёрлаш тизимига киради,чунки фақатгина шахсий спорт тайёргарлигига эга бўлмасдан, ижтимоий вазифаларни ҳисобга олган (тарғибот, кўргазмалилик ва б.к.) ҳолда ҳам ташкил қилинади .

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling