Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети қўлёзма ҳуқуқида


Download 0.94 Mb.
bet16/40
Sana28.12.2022
Hajmi0.94 Mb.
#1015356
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   40
Bog'liq
Диссертация. 28.08.22 охиргиси

Жадвал 2.
Педагогик амалиёт давомида муаммоларни таҳлил қилиш

Муваффақиятли педагогик амалиёт шартлари

Мавжуд муаммолар

Таълим муассасалари ва олий ўқув юртларидан амалиёт раҳбарлари ўртасида яқин ҳамкорлик.

Ўқитувчининг талабалар билан ишлаши учун ҳақ тўланмайди, шунинг учун улар талабаларга ўқитиш хусусиятларини тушунтиришдан манфаатдор эмаслар ёки аксинча амалиётчи-ўқитувчининг йелкасига барча ишларни юклаб қўйишади.

Биология бўйича энг яхши мактабларни танлаш.

Ҳозирги вақтда мактаблар лаборатория синфининг ҳолати, биология ўқитувчиларининг малакасини ҳисобга олмаган ҳолда асосий мутахассисликка мувофиқ танланади, бу педагогик амалиёт сифатига сезиларли таъсир қилади.

Биология дарсларига ажратилган соатлар сонини ошириш.

Олий таълим муассасаларининг “Биология ўқитувчиси” малакасига эга бўлган битирувчилари педагогик амалиётни ўташ чоғида асосий мутахассислик билан солиштирганда дарслар сони йетарли эмас, шунинг учун бизнинг фикримизча, бу сонни тэнглаштириш зарур.

Юқорида айтилганларни ҳисобга олиб, биз олий ўқув юртларида психологик-педагогик кадрлар тайёрлаш тизими бўлажак биология ўқитувчиларининг касбий аҳамиятга эга бўлган квазипофессионал фаолияти шакллантиришга етарлича йўналтирилмаган ва уларнинг касбий маҳоратининг юқори даражасини таъминлашга қодир эмас деган хулосага келишимиз мумкин.


Талаба-амалиётчи биологияни ўқитиш услубиётини билишдан ташқари, ўқитувчи фаолиятининг ўқувчиларнинг тайёргарлик даражаси, уларнинг ёши ва индивидуал хусусиятлари, мактабнинг техник жиҳозланиши даражаси каби омилларга мослашиши керак.
Талабаларнинг мутахассисликка мотивацион қиймат муносабати, психологик-педагогик циклнинг турли курсларини ва биология фанининг ўқитиш усулларини ўргангандан сўнг мутахассисликка қизиқиш динамикаси, шунингдек амалий машғулотлардан ўтишда касбий аҳамиятга эга кўникмаларни шакллантириш самарадорлигига таъсир қилади.
Педагогик амалиётда талабалар ўртасида квазипрофессионал фаолиятни шакллантириш самарадорлигини баҳолаш шуни кўрсатдики, амалиётни ташкил этишнинг мазмуни ва методикаси ўқувчиларда касбий аҳамиятли кўникмаларни шакллантириш ва ўзлаштиришни тўлиқ таъминлайди.
Педагогик амалиёт даврида бўлажак ўқитувчининг касбий маҳоратини, фаол ҳаётий позициясини, фуқаролик ва ахлоқий фазилатларни уйғунлигини шакллантиришга қаратилган кўплаб тарбиявий ишлар олиб борилади. Талаба ва ўқувчилар жамоаси таълимнинг ҳам объекти, ҳам субйекти сифатида ҳаракат қилади. Ўқувчиларни тарбиялаш уларни болалар билан ишлашга тайёрлаш билан узвий боғлиқдир.
Шундай қилиб, биз келажакдаги биология ўқитувчиларининг квазипрофессионал фаолиятини муваффақиятли амалга ошириш учун нимани ўзгартириш кераклигини аниқлашга муваффақ бўлдик. “Биология” ихтисослигини ўрганиш учун ажратилган ўқув соатларининг йетарли эмаслиги, натижада амалиёт сифати ва кейинги касбий фаолият, айниқса, педагог бўлмаган мутахассисликлар бўйича аниқланди, амалиётнинг типик муаммолари аниқланди ва амалиётни муваффақиятли ўташ учун шарт-шароитлар шакллантирилди.

Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling