Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети қўлёзма ҳуқуқида


Дидактик ўйин технологиялари ёки педагогик ўйин технологиялари


Download 0.94 Mb.
bet12/40
Sana28.12.2022
Hajmi0.94 Mb.
#1015356
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   40
Bog'liq
Диссертация. 28.08.22 охиргиси

Дидактик ўйин технологиялари ёки педагогик ўйин технологиялари ўқитиш жараёнларини турли хил педагогик ўйинлар асосида ташкил қилишнинг усулларини ўз ичига олади. Оддий ўйинлар билан педагогик ўйинларни фарқи шундаги, педагогик ўйин - аниқ белгиланган ўқув мақсадига мавжудлиги ва уни оқлаш, аниқ таъкидлаш мумкин бўлган тегишли педагогик натижага эга эканлиги билан тавсифланади.
Ўйин технологияларининг мақсади ўқув жараёнининг ташкил этилган шароитларига қараб фаолият кўникмалари ва хусусиятларини такомиллаштириш учун тўлиқ мотивацион асос яратишдир.
Ўқув жараёнига ўйин технологиялари ва усулларини қўллаш қуйидаги асосий йўналишларда амалга оширилади [2]:
- таълимнинг дидактик мақсади иштикорчилар учун ўйин вазифаси шаклида қўйилади;
- ўқув жараёнидаги фаолият ўйин қоидаларига бўйсунади;
- ўқув материали ўйиннинг воситаси сифатида ишлатилади;
- ўйинга дидактик вазифани ўйин вазифасига айлантирадиган рақобат елементи киритилади;
- дидактик вазифани муваффақиятли бажарилиши ўйин натижасига боғлиқ [26, с. 106].
Ўйин технологияларининг бўлажак биология ўқитувчиларини квазипрофессионал фаолиятини такомиллаштиришдаги афзалликлари:
1. Улар ўқув жараёнини фаоллаштириш ва интенсивлаштиришга имкон беради.
2. Фанлараро алоқа, ўқув фанларининг интеграцияси амалга оширилади.
3. Таълим мотивацияси ўзгаради (билим захира учун эмас, келажак учун эмас, балки талабаларнинг ҳақиқий жараёнда дарҳол муваффақият қозонишини таъминлаш учун).
4. Тажриба тўплаш вақтини қисқартириш (одатда кўп йиллар давомида тўпланадиган тажрибани бир ҳафта ёки бир ой ичида ишбилармонлик ўйинлари орқали олиш мумкин).
5. Ҳақиқий вазиятларни моделлаштирувчи ўйин машқларида олинган билим ва кўникмаларни ўтказиш қобилияти.
6. Жамоа билан ишлаш кўникмаларини шакллантириш, рақобат шароитида мулоқот қилиш қобилияти, конструктив мулоқот ва мунозараларга киришни ўрганиш имконияти мавжуд.
Ўйин усулларининг бўлажак биология ўқитувчиларини квазипрофессионал фаолиятини такомиллаштиришдаги асосий камчиликлари орасида қуйидагилар мавжуд:
1. Ўйин иштирокчиларининг диққатини ўқув материали эмас, ўйин ҳаракатларини бажариш ва ғалабага олиб борувчи йўлларни излашга қаратилиб қўлиши.
2. Ўйин технологиялари асосида дарсларги тайёргарликнинг юқори даражадаги қийинчилик мавжудлиги.
3. Талабаларни баҳолашдаги ноқулайликлар.
4. Таълим ташкилотидаги мураккаблик ва интизом билан боғлиқ муаммолар.

Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling