Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети қўлёзма ҳуқуқида


-схема. Квазипрофессионал фаолиятнинг таркибий компонентлари


Download 0.94 Mb.
bet9/40
Sana28.12.2022
Hajmi0.94 Mb.
#1015356
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   40
Bog'liq
Диссертация. 28.08.22 охиргиси

1.1-схема. Квазипрофессионал фаолиятнинг таркибий компонентлари.
Шунингдек, квазипрофессионал фаолиятнинг қуйидаги функцияларини ажратиш мумкин (1.2-схема):

1.2-схема. Квазипрофессионал фаолият функциялари.
“Квазипрофессионал фаолият, тор маънода, контекстли таълимда ўқув фаолиятининг бир шакли сифатида, кенг маънода таълим соҳасида мутахассисларни тайёрлаш соҳасидаги универсал фаолият сифатида қаралади (педагогик, техник, малака ошириш ва бошқалар.), келгусидаги (ҳақиқий) касб контекстини белгилайди” [10, с. 11]. Умуман олганда, “квазипрофессионал фаолият талабалар дунёсининг профессионал қиёфаси шаклланадиган махсус маконни белгилайди” [10, с. 10].
Е.В.Кузеванова [Е.В.Кузеванова, 149-б.], Г.Х.Вахитова [.Х.Вахитова, 64-66 б.] тадқиқотларда педагогик амалиёт квазипрофессионал фаолиятнинг шаклларидан бири сифатида, “квазипрофессионал фаолиятнинг энг адекват модели ̶ бу талабаларнинг педагогик амалиётдир» дея тавсифланади.
Талабалар амалиёти ̶ ўқув фаолиятини ташкил этиш шакли бўлиб, у мутахассиснинг ҳақиқий касбий ишининг мазмунли, ижтимоий ва психологик мазмунини қайта яратади, унинг фаолияти учун яхлит контекстни белгилайди [10, б. 11].
Н.Г.Вахитова ишида квазипрофессионал фаолиятни талабаларнинг касбий компетенцияларини шакллантириш имконияти деб ҳисоб, бу фаолиятнинг бўлажак мутахассисларни касбий тайёргарлигининг умумий жараёнидаги ўрнини кўрсатади. Муаллифнинг фикрига кўра “Квазипрофессионал таълим модели нафақат ўқув хоналарида, балки олий таълимнинг бошқа амалиётга йўналтирилган таълим маконларида ҳам тўлиқ татбиқ етилиши мумкин” [20, 6-б.]
Шундай қилиб, квазипрофессионал фаолиятнинг асосий мақсади талабанинг таълим фаолияти доирасида унинг келажакдаги мутахассис сифатида касбий фаолиятга тайёрлаш саналади.
Бизнингча, квазипрофессионал фаолият ̶ бўлажак биология ўқитувчиси-нинг олий таълим муассасасидаги ўқув (аудиториядаги, аудиториядан ташқаридаги машғулотларда), педагогик амалиёт жараёнида касбий фаолият контекстларини (турли вазиятли ўқув топшириқлари, биологик масалалар, компетентли-йўналтирилган топшириқлар, мустақил таълим, педгогик муаммоли вазиятлар) унинг келажакдаги касбий фаолиятига яқинлаштириш, ўз касбининг мутахассиси сифатида ички мотивацияни шакллантириш ҳисобланади.
Т.Ю.Герасимова квазпрофессионал фаолиятни ўқитишни фаоллаш-тириш услуби деб ҳисоблайди [29].
А.А.Вербицкий констектли ўқитиш нуқтаи назаридан квазипрофессионал тайёргарлик контекстли таълим тамойилларига асосланиб, таълимдан квазпрофессионал фаолиятга ва касбий ривожланиш истиқболига эга бўлган мутахассис фаолиятига ўтишни белгилайдиган ўқув моделини - ўқувчилар фаолиятининг лойиҳасини ишлаб чиқади [29, б. 89].
Н.В.Шурова квазипрофессионал фаолиятни (касбий фаолиятни имитациялаш) ўқув фаолиятидан касбий фаолиятга ўтиш дея тавсифлайди ва “квазипрофессионал фаолиятнинг энг адекват модели ̶ бу талабаларнинг педагогик амалиёти” эканлигини таъкидлайди. Шунингдек, айнан амалиёт талабаларни ўқитувчи билан ҳамкорлиги ва иш берувчи билан келгусида касбий фаолиятни шакллантиришнинг мўлжалланган натижаларига эришишга ёрдам беради [93, 78-79-б.].
М. Г. Голубчикова, Т. П. Мироноваларнинг фикрича, квазипрофессионал фаолият орқали бўлажак мутахассисларнинг шахсий ва касбий сифатларини ривожлантириш мумкин [31]. Тадқиқотда бўлажак мутахассис (ўқитувчи)нинг шахсий ва касбий фазилатларини ривожлантириш учун квазипрофессионал фаолият жараёнининг таркибий қисмлари батафсил тавсифланади:
-"Бўлажак ўқитувчи томонидан муайян касбий вазиятларда бошқа одамларнинг муносабатлари, хатти-ҳаракатларини қиймат-семантик таҳлил қилиш, бошқаларнинг фаолияти фонида ўзини бўлажак мутахассис сифатида баҳолашга имкон беради;
-муайян профессионал вазиятларда ўз ҳаракатларини динамик моделлаштириш ва прогнозлаш;
- шахсий ва касбий фазилатларнинг намоён бўлишини талаб қиладиган реал вазиятда бошқа одамларнинг ҳаракатларига ва ўзларининг ҳаракатларига муносабатини баҳолаш;
- бўлажак ўқитувчилар томонидан махсус моделлаштирилган педагогик вазиятларда еришган ютуқларини танқидий таҳлил қилиш, сўнгра кўрсатилган фазилатлар ҳақида хулоса чиқариш;
- бўлажак ўқитувчининг шахсиятини яъни ўз-ўзини ўрганиш, бу келажакдаги касбий фаолиятга нисбатан ўзини ва ўз фазилатларини англаш учун рефлексли қобилиятларни ривожлантиришни ўз ичига олади;
- шахс томонидан шахсий ва касбий фазилатларни эркин ҳамда тўлиқ эгаллашга ёрдам берадиган муайян ҳаёт ва касбий-педагогик вазиятларни ижодий моделлаштириш, бу вазиятни касбий ўзини ўзи ривожлантиришнинг яхлит стратегиясига умумлаштириш. [31, б. 6].
G.Эргашева ва М.Султоновалар талабаларнинг квазипрофессионал фаолиятга тайёрлашни амалга оширишда лойиҳалаш технологиясининг ўрни, ижодий ва тадқиқотчилик лойиҳаларининг аҳамияти тўғрисида фикр юритади [13, 862 б.].
Олимлар кейс усулининг хусусиятларини ҳам квазипрофессионал фаолият шакли сифатида кўриб чиқдилар.
Тадқиқотчилар бўлажак мутахассис университетда ўқиш жараёнида "квазипрофессионал фаолиятни юзага келадиган маълум бир вазиятларни ҳал қилиш учун касбий билим ва касбий фаолият ўртасидаги алоқани ўрнатиш воситаси сифатида белгилаши керак" деб такидлашади [31, б.10].
Олимларнинг фикрига кўра, келажакдаги мутахассисларнинг касбий фаолиятининг натижасини уларнинг (бизнинг ҳолатларимизда биология таълим йўналиши мутахассислари) касбий фаолияти муаммоларини ҳал қилиш қобилиятини шакллантириш орқали кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир.
Олий касбий таълим тизимини ислоҳ қилиш доирасидаги замонавий таълим парадигмасининг асосий йўналиши компетенсияга асосланган ёндашув ҳисобланади. Ҳозирги кунда мутахассисларни тайёрлашда таълим воситалари сифатида бўлажак мутахассисни шахсий, индивидуал ва субъектив фазилатларни шакллантирувчи ўқитишнинг фаол усулларидан фойдаланиш аҳамияти ортиб бормоқда. Кўплаб тадқиқотчилар (Н.В. Борисова, A.B. Кириченко, A.M. Смолкин ва бошқалар) касбий фаолият контекстини қайта тиклайдиган усуллардан бири бўлган имитацион усулларни алоҳида ажратиб кўрсатадилар. Бу усуллар асосида таълим жараёнида касбий реал шароитда юз берадиган у ёки бу вазиятларни маълум даражада имитация ёки имитацион-ўйин асосида моделлаштириш ётади.
Тадқиқотчилар ушбу усуллар гуруҳига қуйидагиларни киритишади [Смолкин, 1991]: муайян вазиятларни таҳлил қилиш, имитацион тренинглар, ролли ўйинлар технологияси, ўйинларни лойиҳалаш, ишбилармонлик ўйин технологияси ва бошқалар. Бундай усуллардан фойдаланиш ўқув жараёнида турли хил касбий контекстларни акс еттиришга ва квазипрофессионал фаолият шароитида касбий тажрибани шакллантиришга имкон беради.
Ушбу ёндашув, айниқса, А. A. Вербицкий томонидан контекстли таълим концепциясида тўлиқ тақдим етилган. A. A. Вербицкий, унинг тарафдорлари ва издошлари томонидан ишлаб чиқилган контекстли таълим тушунчаси талабанинг ўқув фаолиятини касбий фаолиятга кетма-кет, узлуксиз ва тизимли равишда яқинлаштиришга қаратилган.
А.А. Вербицкий мутахассисларни тайёрлаш таълимининг асосий воситаси бўлажак мутахассисдан самарали фикр юритишни, қизиқишлар мослигини, келажакда касбий фаолиятга табиий киришишни таъминлайдиган квазипрофессионал фаолиятда ўзаро алоқага киришиш ва мулоқотни талаб этадиган ижтимоий муаммоли вазият деб қарайди. Контекстли таълим муаммоли таълим технологияси билан биргаликда қўлланилганда талабаларни рағбатлантирувчи ностандарт масалалар ва уларнинг ечими кўринишида намоён бўлади. Ностандарт вазифаларнинг моҳияти шундаки, улар ечим усулининг ноаниқлигини ва унинг ўзгарувчанлигидадир. Уларнинг ечими талабаларнинг мавжуд қарама-қаршиликни, муаммони қидириш ҳолатини, вазифа қисмлари ўртасидаги номувофиқликни тушуниши орқали масалани ҳал қилиш ёки маълумотни ўзгартириш орқали содир бўлади.
Контекстли ўқитишда таълим мазмуни вазифасининг асосий бирлиги унинг барча мавзуларидаги муаммоли вазият, ижтимоий ноаниқлик ва номувофиқликдир. Бундай вазиятлар тизими симуляция қилинган касбий фаолиятнинг сюжетини белгилаш орқали таълим мазмунини динамикада жойлаштиришга имкон беради, ушбу вазиятларни ҳал қилиш учун зарур бўлган барча бошқа илмий фанлар бўйича билимларни бирлаштириш имкониятларини яратади.
A.A. Вербицкий, H.A. Бакшаева [2006] квазипрофессионал фаолиятнинг таркибий қисми сифатида маълум бир касб ёки фаолиятнинг (бизнинг ҳолатда-педагогик фаолият) ажралмас қисмларини фан-технологик ва ижтимоий рол аспектларида моделлаштиришни кўрсатишади ва буни амалга оширишнинг энг яхши усуллари сифатида лойиҳалаш ва дидактик ўйин технологияларини тавсия этишади. Бу олинган билимларга яхлитлилик, тизимлилик ва шахсийлик хусусиятларини беради. Таълим ўқув фани сифатида эмас балки кейинчалик касбий фаолиятга айланадиган ўқув фаолияти сифатида лойиҳаланади. Бундан ташқари квазипрофессионал фаолиятнинг таркибий қисмлари жойлаштирилаётганда касбий фаолиятнинг сценарийси, режаси, фазовий-вақтинчалик координатаси ва унинг технологиясига мос равишда ролли воситалари инобатга олинади.
Квазипрофессионал фаолият шароитида ўқувчиларнинг гўё икки хил фаолият бажарадилар: бир томондан, улар талабалар учун хос бўлган фаолиятга дуч келадилар; бошқа томондан, мақсадлари, мазмуни, шакллари, жараёни ва олинган натижаларга қўйиладиган талаблари бўйича мутахассис яқин касбий фаолиятни амалга оширадилар . Aйнан шу босқичда таълим фаолияти касбий фаолиятга айланади. Натижада, касбий фаолият модели таълим жараёнида ўз аксини топади. Билим енди фундаментал асос функцияси сифатида эмас, балки аниқ касбий муаммоларни ҳал қилиш воситаси сифатида ишлайди. Шу билан бирга, фундаментал илмий билимлар мутахассис фаолиятида юзага келадиган реал муаммоларни ҳал қилишга имкон берадиган тарзда тузилган бўлади. Ниҳоят, келажакни лойиҳалаш имконини берадиган бирламчи универсал (услубий) режа шаклланади.
Шундай қилиб, квазпрофессионал фаолият, бир томондан, олий ўқув юртида амалга оширилаётган ўқув жараёнига узвий равишда киритилган бўлса, иккинчи томондан, бўлажак биология ўқитувчисининг касбий-педагогик фаолиятга оз бўлсада қўшилишини оптимал тарзда таъминлайди. Бундан ташқари, бу ҳолат бўлажак биология ўқитувчисининг таълим- тарбияси муаммоларини ҳал қилиш учун зарур имкониятларга эга. Ушбу имкониятлар квазипрофессионал фаолиятнинг қуйидаги хусусиятлари билан боғлиқ:

  • квазпрофессионал фаолият шароитида ўқувчилар фаолияти мазмунининг асосини ташкил етувчи касбий вазифалар ва шахсий-касбий муаммоларнинг табиати, шу жумладан талаба ва ўқитувчининг ўртасидаги муносабатларни тушунишга қаратилган;

  • квазпрофессионал фаолият услубий характердаги билимларга мурожаат қилишни ўз ичига олади, фаннинг турли соҳалари ва уларини бирлаштиришни талаб қилади, бу таълим бериш характердаги муаммоларни ҳал қилиш учун имкониятлар яратади;

  • квазпрофессионал фаолиятини шакллантираётган талабадан кўриб чиқилаётган муаммога, дидактик ўйинга, вазиятнинг мавзу мазмунига муносабат билдириши талаб етилади, бу эса ўз навбатида у ўз-ўзини билиши зарур эканлигини келтириб чиқаради. Демак квазпрофессионал фаолиятни талабанинг маънавий оламини тарбия қилувчи восита сифатида кўришимиз мумкин.

  • вазиятнинг бир бутунлик табиати бўлажак ўқитувчининг шахсий, индивидуал ва субъектив хусусиятларининг бирлигида яхлит дунёсини шакллантиришни ўз ичига олади;

  • квазпрофессионал фаолият, юқорида таъкидланганидек, фақат унинг иштирокчилари ўртасида диалог мавжуд бўлганда амалга оширилиши мумкин, шунинг учун у бошқага қаратилган (нафақат ҳақиқий диалог шериги - синфдоши, ўқитувчиси, балки вазият иштирокчилари ўйнайдиган роллар бўйича - бола (талаба, ўқувчи), ўқитувчи, синф раҳбари, мактаб маъмурияти вакили, ота-оналар ва бошқалар);

  • квазпрофессионал фаолият доирасида тақдим етилган вазифаларнинг муаммолилиги ўқувчиларнинг мазмунли фаолиятини рағбатлантиради.

Демак, квазипрофессионал фаолият деб бу ўқув фаолиятидан касбий - профессионал маданият оламига ўтишнинг зарурий босқичидир. Яъни бўлажак ўқитувчини таълим берувчи сифатида намоён қилиши учун зарур бўлган шароитда ўзини касбий компетенсиясини юзага чиқариш учун олиб борадиган фаолиятидир.
Юқоридагиларга мувофиқ, педагогик фаолият субъектига нисбатан касбий ва педагогик компетенцияларнинг учта гуруҳи ажратилади [И. A. Зимная, 2005] :

  • шахс сифатида, ҳаётий фаолият субъекти сифатида ўзи билан боғлиқ компетенциялар;

  • инсоннинг бошқа одамлар билан ўзаро таъсири билан боғлиқ компетенциялар;

  • инсон фаолияти билан боғлиқ бўлган, унинг барча турлари ва шаклларида намоён бўладиган компетенциялар.

Тақдим етилган таснифларнинг қиёсий таҳлили асосан таълимнинг билим-эмпирик ва репродуктив таркибий қисмларини ўз ичига олган анъанавий таълим тизимидан операцион-фаолият, шахсий-мотивацион ва баҳолашга ўтишдан иборат компетенция ёндашувининг асосий сифат хусусиятларини аниқлашга имкон беради.
Ушбу қисмларнинг яхлит таркиби, шунингдек, ҳозирги педагогик таълим тизимининг консерватив табиатига асосланган мутахасисларни тайёрлаш замонавий ўқитувчиларни тайёрлаш тизимида компетенциявий ёндашувни амалга оширишда сезиларли қийинчиликларни келтириб чиқаради, шунинг учун ҳам ўқув жараёнига бўлажак биология ўқитувчиларнинг билим, кўникма ва дастурий ҳаракатларни амалга ошириш ва қарор қабул қилиш тажрибасини шакллантириш; ҳаракатларда ифодаланган фаолиятга қиймат-семантик муносабат билдириш; ижтимоий ва касбий ўзаро таъсирни ҳиссий-ихтиёрий тартибга солишга йўналтирилган инновацион педагогик технологияларни жорий етиш жуда муҳимдир. Бизнинг фикримизча, квазипрофессионал тайёргарлик технологияси юқоридаги мақсадни амалга ошириш учун энг мос келади.
Квазипрофессионал технологияларни ўқув жараёнига жорий етиш зарурати нафақат замонавий талабларга, балки педагогик амалиёт давомида биология таълим йўналиши талабаларини кузатиш шуни кўрсатдики, улар дарсларни режалаштириш ва ўтказишда катта қийинчиликларга дуч келишади. Бунинг сабабларидан бири шундаки, "Биологияни ўқитиш услубиёти" фанини ўрганиш бир семестр давомида ўқув дастурида кам соат ажратилган, натижада талабалар мактабда биологияни ўқитиш услубиётини юқори даража ўзлаштириш имкониятига эна эмаслар.
Бизнинг тадқиқот ва тажрибамизнинг асоси талабалар фаолиятининг асосий шакли сифатида квазипрофессионал таълим технологиясига асосланган ва ишлаб чиқилган хамда синовдан ўтган. Тажриба икки йил давомида (2019 - 2022) биология таълим йўналиши талабалари билан “Биокимё ва молекуляр биология” фани ва “Квазипрофессионал фаолият” тўгараги доирасида ўтказилди. Моделни ишлаб чиқиш қуйидаги психологик ва педагогик тамойилларга асосланган [Баннов, Мулдаров, 2002]:
1. Касбий фаолият шароитларини имитацион моделлаштириш тамойили. Ушбу тамойилга кўра, дарс жараёнида талабалар квазпрофессионал фаолиятни реал воқеликка яқин шароитда ўрганадилар.
2. Талабаларнинг биргаликдаги фаолият тамойили. Квазипрофессионал фаолиятни амалга ошириш жараёнида талабалар маълум "профессионал" муносабатларга киришадилар: улар биргаликда оптимал ечимларни излайдилар, ўзларининг вариантларини таклиф қиладилар, баҳслашадилар, ўз нуқтаи назарларини ҳимоя қиладилар, биргаликда ёки индивидуал қабул қилган йечимларини тўғрилигини исботлайдилар.
3. Диалогик мулоқот тамойили таълим муаммоларини ҳал қилиш, келишилган қарорларни изоҳлаш ҳамда қабул қилиш, ўқув ва келажакдаги касбий фаолиятда шахснинг билим фаоллигини ривожлантиришнинг зарур шарти сифатида.
4. Муаммолилик тамойили. Вазифаларни амалга оширишда талаба квазпрофессионал ўйинга турли хил касбий вазиятларнинг тавсифи кўринишидаги ўқув вазифалари шакллантиради. Бу ҳолда муаммо таълим технологияси муҳокама, мунозара, муқобил қидирув вариантларини илгари суриш ва таклиф қилинган ечимларни исботлаш учун мавзу илгари суради.
5. Дидактик ўйин ўқув фаолиятининг икки томонлама табиатлилиги тамойили. Ушбу тамойилга кўра, ўқувчилар томонидан квазпрофессионал фаолиятда амалга ошириладиган касбий характердаги фаолият ҳам ўйин, ҳам касбий характерига эга.
Талабаларнинг квазпрофессионал фаолиятини ташкил этишда ушбу тамойиллардан фойдаланиш педагогик шарт-шароитларни яратади, унда талабалар бир-бири билан шартли равишда реал муносабатларга киришади, билим ва касбий фаолиятда ҳамда ижтимоий муносабатларда тажриба орттиришади.
Квазипрофессионал фаолиятнинг психологик моҳияти шундан иборатки, у шахсни касбийлаштиришнинг ажралмас елементи бўлиб, шакллантирувчи хусусиятга эга бўлади: квазипрофессионал фаолият жараёнида инсоннинг ҳаётий оламининг қиймат-семантик координаталари қайта қурилади; талаба ва касбнинг муносиблик даражасини белгиланади; талабанинг профессионал сифатида шаклланишига ёрдам беради.
Бугунги кунда ҳар бир инсон ўз компетенсияларини ривожлантириш жараёнининг ташкилотчиси бўлиши керак. У билим истеъмолчиси ролидан воз кечиб, таълимнинг индивидуал траекториясини ишлаб чиқиш жараёнининг фаол субъекти-яратувчиси бўлиши, аниқ компетенцияларни, шунингдек, уларни ривожлантириш учун зарур бўлган қўшимча ахборот ресурслари ва кўникмаларини аниқлаши керак. Тўғри ташкил етилган квазипрофессионал фаолият олиб келиши керак бўлган асосий натижа ҳам ўз-ўзини тарбиялаш, такомиллаштириш истагидир.
Шундай қилиб, машғулотларда квазипрофессионал фаолиятдан фойдаланиш бўлажак мутахассисларнинг компетенция омилларини шакллантиришга ёрдам беради:
- касбий муҳим фазилатларни ривожлантириш, касбий позицияни тарбиялаш;
- мустақил касбий фаолият тажрибасига эга бўлиш;
-таълим ва касбий фаолият, касбий ўзини ўзи ривожлантириш учун мотивацияни шакллантириш;
-компетенцияни шакллантириш мақсадини асосий педагогик вазифа сифатида илгари суриш.
Талабанинг квазпрофессионал фаолияти функцияларини тавсифлаб, шуни таъкидлаш керакки, бу, биринчидан, билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштириш даражасини оширишга ёрдам беради. Иккинчидан, талабанинг квазпрофессионал фаолияти унинг тизимли билимини шакллантиришга ёрдам беради. Учинчидан, квазпрофессионал фаолият келажакдаги ўқитувчининг касбий тайёргарлиги даражасини оширишга ёрдам беради. Тўртинчидан, ўқувчининг квазпрофессионал фаолияти унинг ҳақиқий, ички мотивини шакллантириш учун қулай шартдир. Талабанинг ўқув ва когнитив фаолиятини унинг касбий келажаги билан боғлиқлиги ушбу фаолиятнинг ҳақиқий мотивини шакллантириш учун шароит яратади ва шунинг учун маънони шакллантиришга ёрдам беради [35-40].
Таълим жараёнида талаба шахсини қўллаб-қувватлаш, ушбу йўлдан ўтишни осонлаштириш воситаси сифатида ушбу жараённи ташкил этиш (шу жумладан педагогик амалиёт) ва талабаларга бўлган муносабат билан боғлиқ. Бу ерда ижодий муаммоларни ҳал қилиш, кўп қиррали онгни шакллантириш, тарихда, маданиятда, сўнгра касбда ўзини ўзи белгилаш қобилиятини шакллантириш бўйича мураккаб, қизғин иш олиб борилади, талабанинг шахсий ва касбий ўзини ўзи шакллантирадиган "мен" ни ишга туширади ва уни ривожлантиради. "Ўз-ўзини" менсимаслик, "ўз-ўзини ташкил этиш омили" ни кам баҳолаш педагогик тизимнинг бузилишига ("муваффақияcизлик"), екстремал вазиятларда эса, ўқувчилар салоҳиятини камайтиришга ёки"ўчиришга" олиб келиши мумкин.
Квазипрофессионал фаолият жараёнида М. К. Мамардашвили [132] фикрига кўра, "бошқаларнинг тегишли фикрлари ва ҳолатлари билан алоқа қилиш, уларни ўзаро тан олиш ва мувофиқлаштириш" туфайли "ҳаёт" деб таърифлаган онтологик фон пайдо бўлади. Айнан шу ҳолат таълимнинг "контурини", "рамкасини" белгилайди.
Квазипрофессионал фаолият маъруза, лаборатория, мустақил таълим ва амалий машғулотларига лойиҳалаш технологияларини, муаммоли таълим технологиялари, дидактик ўйин технологияларини киритиш усули билан ҳам, умумий таълим муассасаларида амалиёт ўташ орқали ҳам амалга оширилиши мумкин.
Шуни таъкидлаш керакки, ҳозирги вақтда контекстли таълим концепцияси доирасида квазипрофессионал фаолиятнинг асосан тарбиявий функцияси ишлаб чиқилган. Квазипрофессионал фаолиятни ташкил этишда таълим ва тарбиянинг бирлиги принципи асосий тамойиллардан бири сифатида эълон қилинган бўлсада, квазпрофессионал фаолият уни амалга ошириш учун зарур бўлган имкониятларга эга бўлсада, таълим функциясига етарли даражада эътибор берилмаяпти. Квазипрофессионал фаолият шароитида унинг таълим салоҳиятини рўёбга чиқариш имкониятларини кэнгайтириш, бўлажак мутахассиснинг маънавий ривожланишига эътибор қаратиш имконини берадиган педагогик моделни излаш керак. Тадқиқотимизнинг асосий васифаси айнан шундай моделни ишлаб чиқишдир.
Ўқитишнинг квазипрофессионал модели бўлажак биология ўқитувчиларини нафақат ўқув аудиторияларида балки, амалий йўналтирилган таълим муҳитида умумий ўрта таълим мактабларидаги педагогик амалиёт даврида ёки турли тўгараклар асосида ҳам касбий тайёргарлигини такомиллаштиришни тақозо этади.
Шу боис, бўлажак биология ўқитувчиларининг Биокимё ва молекуляр биология фани асосида квазипрофессионал фаолиятга тайёрлашни:
-маъруза, амалий, лаборатория машғулотларни ўтказиш жараёнида;
-талабаларни курс ишлари, битирув малакавий ишларни бажариш жараёнида;
-таълим олувчиларнинг ишлаб чиқариш, педагогик амалиётларини амалга ошириш давомида;
- уйга берилган топшириқлар, мустақил ишларини бажаришда;
- тўгараклар асосида амалга ошириш мумкин.
Юқорида таъкидланган вазифалар бўлажак ўқитувчиларни касбий тайёрлашнинг ва касбий-педагогик компетенцияларини шакллантиришнинг замонавий талабларига мос келади. Бу эса, бўлажак педагогларнинг компетенсиявий тайёргарлигини орттириш мақсадида ўқув материалларини моделлаштириш, педагогик муаммоли вазиятларни яратиш асосида квазипрофессоинал фаолиятга тайёрлашда пойдевор бўлиб хизмат қилади.
Биология таълим йўналишида таҳсил олаётган талабаларнинг методик тайёргарлигини такомиллаштиришнинг алоҳида долзарблиги биологиянинг замонавий дунёда аҳамияти билан боғлиқ. Биология замонавий маданиятда янги тартибга солиш тамойилларини шакллантиришда тобора кўпроқ рол ўйнайдиган фандир. У табиатшунослик ва ижтимоий фанлар ўртасида оралиқ ўринни эгаллайди, улар ва бошқалар билан алоқага киради. Биолог талабаларнинг методик тайёргарлигини такомиллаштиришнинг ўз вақтида амалга оширилиши нафақат амалиёт эҳтиёжлари, балки табиий фанлар таълим соҳасида ўқитувчиларни тайёрлаш муаммоларини ҳал қилишдаги илмий ютуқлар билан ҳам боғлиқ.
Методик тайёргарлигини такомиллаштиришни батафсил таҳлил қилиш қуйидагилар ўртасидаги қарама-қаршиликларни аниқлашга имкон берди:
- методик тайёргарликни такомиллаштириш таълимининг назарий асосларини ишлаб чиқиш ва биология ўқитувчисининг амалий фаолиятида уларни қўллашнинг самарали усулларини қуриш методологиясининг йўқлиги;
- талаба-биологни таълим мақсадларига эришиш учун квазипрофессионал фаолиятга жалб қилиш зарурати ва ушбу фаолиятнинг услубий асосларини ишлаб чиқишнинг етарли эмаслиги;
- мактабда ўқув жараёнини қуришнинг ўқувчига йўналтирилган моделига ўтиш талаблари ва биология фанини ўқитиш ютуқларини сақлаб қолиш зарурати;
Замонавий олий таълими тизимида методик тайёргарлик педагогика олий ўқув юртларида ва классик университетларда амалга оширилади. Методик тайёргарликни такомиллаштириш шакли сифатида биологияни ўқитиш услубиётини мисол қилиш мумкин, уни малакавий ва педагогик амалиётлар ҳамда инновацион услубий курслар билан тўлдирилади.
Компетенцияга асосланган ёндашув контекстили таълим технологиясида методик тайёргарлик касбий тайёргарликнинг муҳим таркибий қисми сифатида қаралади, унда талабалар мавзуни ўрганиш жараёнида касбий муаммоларни ҳал қилиш йўлларини ўзлаштирадилар. Шунинг учун биринчи навбатда "касбий тайёргарлик"тушунчасини очиб беришга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқдир. "Касбий тайёргарлик" тушунчасини мазмунли талқин қилишнинг дастлабки уринишларидан бири С.А.Боровикова, Т.П.Водолазская ва бошқалар томонидан ёзилган "Психологическое обеспечение профессиональной деятельности" ўқцв қўлланмасида келтирилган [7]. Дастлаб, “касбий тайёргарлик” тушунчаси касбий (махсус) таълим сифатида таърифланади ва уни ўзлаштиришнинг асосий усули ўз-ўзини тарбиялаш ёки касбий таълим тизимида ўқитишдир. Энциклопедик луғатга мурожаат қилиш асосида "касбий тайёргарлик" тушунчаси доирасига кирувчи атамаларнинг таърифлари кўриб чиқамиз. "Касб" атамаси (лот. professio - ўз фаолиятимни эълон қиламан) маълум тайёргарликни талаб қиладиган ва одатда мавжудлик манбаи бўлган меҳнат фаолияти тури сифатида тушунилади. Худди шу ўринда “мутахассислик” тушунчаси (лот. specio – тур, тип) бир касб доирасидаги машғулот тури сифатида талқин қилинади. Бундан ташқари, махсус адабиётларда касбий тайёргарлик мақсадини ташкил етувчи иккита асосий тушунча "касб" ва "мутахассислик"га таърифлар берилганлигини кўрамиз. Мутахассислик ўқув фаолият шаклланади. Бу тор ёки кэнг маънода қўлланишининг аҳамияти йўқ, аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам бу тегишли илмий мавзу томонидан акс эттирилган объектив воқеликнинг баъзи қисмлари ҳақидаги билимлар тўпламидир. Касб-бу объектив зарур, мақсад орқали аниқланган, воқеликнинг маълум бир бўлаги билан боғлиқ бўлган махсус фаолият тури. Бошқача қилиб айтганда, касб-бу ўз мақсадига эга бўлган ва ўз маҳсулотлари, меъёрлари ва воситаларига эга фаолият бўлиб, у охир-оқибат ушбу фаолият хизмат қиладиган ижтимоий ишлаб чиқариш соҳасининг ижтимоий функцияси ва технологияси билан белгиланади. Замонавий маънода мутахассислик- бу ҳар бири умумий йўналтирилган тадқиқот ёки ўқитиш, бошқариш ёки лойиҳалаш бўлишидан қатъий назар ўз мақсадига жавоб берадиган мустақил касбдир.
“Мутахассислик” ва “касб” тушунчаларини ажратиш мақсадида ҳам мутахассисликни ўқитиш технологияси, ҳам касбни ўргатиш технологияси яъни, касбий таълимга тайёраш технологияси сифатида қўллаш таклиф етилади.
Кўриниб турганидек, энциклопедик луғатда касб ва мутахассислик тушунчалари тур ҳамда тип сифатида ўзаро боғлиқ кўринишда, ихтисослашган адабиётларда ушбу тушунчаларни бир-биридан алоҳида категория сифатида тарифланади. В.А.Козырева, Н.Ф.Радионовой ва бошқаларнинг “Компетентностный подход в педагогическом образование” номли жамоавий монографияларида ихтисослашган адабиётларда бўлгани каби тахминан бир хил асосларда касбий тайёргарлик ва педагогик таълим тушунчалари ажралиб кўрсатишган [3]. Касбий тайёргарликнинг мақсадлари ва педагогик таълимнинг мақсадлари бир-бирига тўғри келмаслиги таъкидланади. Педагогик таълимнинг мақсадлари анча кэнг. Компетенция ёндашуви шароитида касбий тайёргарликнинг якуний мақсади янгиланган мактаб вазифаларини ҳал қилишга тайёргарлик сифатида белгиланади.



Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling