Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети қўлёзма ҳуқуқида


Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги


Download 0.94 Mb.
bet7/40
Sana28.12.2022
Hajmi0.94 Mb.
#1015356
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   40
Bog'liq
Диссертация. 28.08.22 охиргиси

Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Тадқиқотда қўлланган усуллар, унинг доирасида фойдаланилган назарий ёндашувлар расмий манбалардан олингани, эмпирик ўрганишлар асосида келтирилган таҳлиллар ва тажриба-синов ишлари самарадорлигининг математик-статистик методлар воситасида асослангани, хулоса ва тавсияларнинг амалиётга жорий этилгани, олинган натижаларнинг ваколатли тузилмалар томонидан тасдиқлангани билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти бўлажак биология ўқитувчиларини квазипрофессионал тайёргарлигини такомиллаштириш муаммоси илмий жиҳатдан таҳлил этилиб, замонавий ёндашувлар асосида такомиллаштирилганлиг; ўқув жараёнини ташкиллаштиришнинг мақсадли мазмунли, ташкилий-бошқарув компонентларининг интегратив модели ишлаб чиқилганлиги; компетентли-йўналтирилган технологияларни фан мазмунига интеграциялаш орқали касбий тайёргарликнинг ривожланганлиги диагостикаси такомиллаштирилганлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти бўлажак биолог-мутахассисларнинг касбий фаолиятга тайёрлашда компетентли йўналтирилган ўқув амалий имкониятларини аниқлаштирилганлиги, бўлажак мутахассисларнинг касбий тайёргарлигини такомиллаштиришда компетентли-йўналтирилган топшириқлардан фойдаланишнинг методик таъминоти ишлаб чиқилганлиги ва самарадорлиги аниқланганлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. бўлажак мутахассисларнинг касбий фаолиятга тайёрлашда компетентли йўналтирилган технологиялардан фойдаланиш методикаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бўлажак биолог-мутахассисларда касбий компетентлик сифатларини ривожлантиришда компетентли-йўналтирилган ўқув жараёнининг ташкилий-дидактик аспектлари таълим олувчиларда шахсий, метапредметли, фанга оид компетенцияларини ривожлантиришга оид таклифлари магистратура мутахассислиги 70110901- Аниқ ва табиий фанларни ўқитиш методикаси (Биология) бўйича «Биологиянинг концепттуал асослари” ўқув фани мазмунига сингдирилиб, компетентли таълим парадигмаси талабларини амалга ошириш имкониятлари таъминлаган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 17 мартдаги 106-сонли буйруғи). Натижада, бўлажак биолог-мутахассисларнинг касбий компетенциялари таркибини тизимлаштириш ҳамда ўқув мазмунини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
бўлажак биолог-мутахассисларни касбий фаолиятга тайёрлашда компетентли-йўналтирилган ўқув жараёнини ташкиллаштириш мақсадли мазмунли, ташкилий-бошқарув компонентларининг интегратив моделини компетентли-йўналтирилган технологияларни фан мазмунига интеграциялаш бўйича таклифлари ИТД-1-148 “Касбий таълим мазмунини модернизациялаш асосида ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини шакллантириш технологияси” (2015–2017 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 15 октябрдаги 89-10-19- сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг касбий компетентлик тайёргарлиги даражаси ортган;
компетентли-йўналтирилган технологиялар асосида биолог-мутахассисларда касбий компетентликни ривожланганлик даражасининг мезонли-диагностик аппарати ва дагностикалаш методикасига оид тавсиялари “Биолог-мутахассисларнинг касбий компетентлигини орттиришда компетентли-йўналтирилган технологиялардан фойдаланиш тизими” номли электрон тизим мазмунига сингдирилган ва таълим амалиётига жорий этилган ( ДГУ) (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 15 октябрдаги 89-10-19- сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг касбий фаолиятга тайёргарлигини диагностикалаш ва касбий компетенцияларини баҳолаш усуллари такомиллаштирилган.

Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling