Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети қўлёзма ҳуқуқида


Квазипрофессионал фаолиятнинг таркибий тузилиши


Download 0.94 Mb.
bet10/40
Sana28.12.2022
Hajmi0.94 Mb.
#1015356
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   40
Bog'liq
Диссертация. 28.08.22 охиргиси

1.2. Квазипрофессионал фаолиятнинг таркибий тузилиши
Квазипрофессионал фаолият - бу ўқув ва келажакдаги касбий фаолиятнинг хусусиятларини ўз ичига олган, кўпинча ўйин шаклида амалга ошириладиган фаолият.
Демак, квазипрофессионал фаолият бу ўқув фаолиятидан касбий- профессионал маданият оламига ўтишнинг зарурий босқичидир. Яъни бўлажак ўқитувчини таълим берувчи сифатида намоён бўлиши учун зарур бўлган шароитда ўзини касбий компетенсиясини юзага чиқариш учун олиб борадиган фаолиятидир.
Касбий ва олий таълимнинг асосий мақсади малакали, ўз касбини мукаммал эгаллаган мутахассис тайёрлашдир. Шу муносабат билан замонавий олий таълим муассасалари ўқитувчиларидан мутлақо янги иш услуби ва шаклларидан фойдаланиш талаб етилади. Келажакдаги мутахассис касбий таълим жараёнида касбий фаолият назариясини ўрганмайди. Ўқишни тамомлагандан сўнг у фаолият олиб борадиган муҳит ўзига хос ва кўп қирралидир. Шу сабабли, кўплаб илмий фанлар бундай назарияни ўрнини боса олмайди. Ҳар қандай университет факултетининг ўқув режасига киритилган амалий машғулотлар тизими олинган билимларнинг касбий фаолиятга максимал даражада яқинлашишига ёрдам бериши керак.
Педагогик фаолият билан шуғулланишни ва тегишли университетда ўқишни истаган талабалар биринчи курсданоқ ўзларини педагогик жараён ичида топиш учун ноёб имкониятга эга бўлиб, педагогик фаолиятнинг объекти ва субъекти сифатида ҳаракат қилишади, яъни ўқув жараёнини педагогик амалиётнинг бир лаҳзаси сифатида қарашлари мумкин.
Ўқиш жараёнида талабалар турли хил квазипрофессионал фаолиятни бажарадилар. Қуйида квазипрофессионал фаолиятнинг турлари келтирилган [4]:
Биринчи ёндашув шартли қисмларга ажратилган касбий фаолиятни муайян тизимдаги муаммоларини ҳал қилиш жараёнида талабалар томонидан мустақил равишда ўзлаштиришни ўз ичига олади. Бу гностик, лойиҳалаш, конструктив, ташкилий, коммуникатив ва амалий фаолиятдир.
Иккинчи ёндашув мутахассиснинг асосий фаолиятига мувофиқ тақдим етилади: таълим-тарбия, ижтимоий-педагогик, маданий-маърифий, ташкилий-бошқарув ва илмий-услубий. Ҳар бир фаолият соҳасининг ривожланиши талабалар томонидан ҳақиқий педагогик жараён шароитида касбий фаолиятнинг асосий босқичлари ва турларини тизимли равишда амалга ошириш натижасида юзага келади.
Учинчи ёндашув талабалар алоҳида компонентларни ўзлаштирганда ҳам, умумий касбий-педагогик фаолиятни ўзлаштирганда ҳам вазифаларни мураккаблаштириш кетма-кетлигини акс еттиради. Бу топшириқларни бажариш талабаларга “касбий тажрибалар”ни ўтказиш, назарий билимларни амалиётда қўллаш бўйича босқичма-босқич тажриба орттириш, янги муаммоларни ҳал қилиш учун зарур бўлган янги билим ва кўникмаларни эгаллаш имкониятини беради. Касбий тажрибалар - бу муайян бир касбий фаолият (бизнинг ҳолатда педагогик) элементларидан бирини моделлаштирилган шароитда ўтказиладиган касбий синов ёки касбий текширувга айтилади. Бу касб танлашда онгли равишда ёндашишга ёрдам беради. Ушбу ёндашув учта гуруҳ билан ифодаланади:
Биринчи гуруҳ касбий тажрибалари – психологик-педагогик воқеликни тушунишда ва махсус педагогик вазифаларни бажаришда олинган назарий билимларни қўллаш қобилиятини шакллантириш билан боғлиқ;
Иккинчи гуруҳ касбий тажрибалари - ўқитувчининг самарали касбий фаолиятининг энг умумий моделларини ташкил етувчи бошланғич умумий педагогик кўникмаларни шакллантиришни таъминлайди.
Учинчи гуруҳ касбий тажрибалари - ҳар бир талабанинг келажакдаги индивидуал касбий фаолиятини ривожлантириш билан боғлиқ рефлексив ва ижодий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган.
"Касбий тажрибалар" реал педагогик жараён шароитларига изчил ёндашадиган, шунингдек, ўқувчиларнинг тайёргарлигини оширадиган шароитларда ўтказилиши керак.
Н.А. Бакшаева, A. A. Вербицкийлар асосий фаолиятнинг уч тури ва бир нечта оралиқ турларга бўлишади. Асосий фаолият турлари сифатида ўқув, квазипрофессионал ва ўқув-касбий фаолият намоён бўлади. Оралиқ фаолият шакллари сифатида эса таълимнинг тегишли босқичида мақсадларнинг ўзига хос хусусиятларига ва ўқитишнинг ўзига хос мазмунига жавоб берадиган ҳар қандай анъанавий ёки янги фаолиятлар мисол бўлади.
Шундай қилиб, ўқув фаолияти таркибига назарий машғулотлар (маърузалар ва семинарлар) ва маълумотларни узатиш, ўзлаштириш киради; квазипрофессионал фаолият амалиётга йўналтирилган назарий машғулотлар (лойиҳалаш технологияси, дидактик ўйин технологияси шакллари) ва педагогик фаолиятнинг ажралмас қисмларини моделлаштириш (мавзу-технологик ва ижтимоий-рол таркиби) билан ифодаланади.; ўқув-касбий фаолиятга педагогик амалиёт, ўқув ҳамда илмий-тадқиқот ишлари, тегишли касбий ва ижтимоий муносабатлар меъёрларига мос келадиган тадбирлар киради.
Фаолиятнинг бир асосий шаклидан бошқасига ўтиши билан талабалар ўқув маълумотларини ушбу фаолиятни амалга ошириш воситаси сифатида ишлатиш, ҳақиқий касбий тажрибани ўзлаштириш, касбга табиий кириш имкониятини олиш бўйича тобора ривожланган амалиётга эга бўладилар. Таълимнинг шакллари, усуллари, воситаларидан фойдаланиб таълимдан профессионалгача бўлган ва касбий фаолиятга мос эҳтиёжлари, мақсадлари, ҳаракатлари, амаллари, воситалари, таълим натижаларига асосида талаба фаолияти ҳаракатга келади [8].
Шундай қилиб, тақдим етилган ёндашувлар касбий тайёргарликнинг турли босқичларида талабаларнинг амалий машғулотларининг мазмуни ва ташкилий жиҳатларини аниқлаш учун катта аҳамиятга эга.
Талабаларнинг квазипрофессионал фаолияти университетда ўқишнинг бутун жараёнини қамраб олади. Талабаларнинг касбий тайёргарлиги бир неча йўналишда қурилади (талабаларнинг тайёргарлиги ошиши билан):
- талабаларнинг назарий билимларини ҳақиқий ўқитувчилик фаолияти билан боғлашни ўз ичига олган маъруза, амалий ва лаборатория машғулотлари;
- бошланғич касбий кўникмаларни эгаллашни ва бўлажак ўқитувчилар ролида ўзини англашни таъминлайдиган психологик-педагогик семинарлар;
- талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш, яъни муаммоли гуруҳлар доирасида курс ва диплом ишларини, тажрибаларни амалга ошириш;
- олий таълим муассасаларида ўқув фаолиятининг устувор йўналишларини, муаллифлик дастурларини ўрганиш бўйича махсус курслар, тўгаракларни ташкил этиш;
- ўқувчиларнинг педагогик жараёнга босқичма-босқич киришини назарда тутувчи педагогик амалиёт, бу уларга ўқитиш ва тарбиялашнинг қонуниятлари ва тамойилларини тўлиқ англаш, таълим муассасалари мутахассисларининг асосий фаолияти бўйича дастлабки касбий кўникма ва малакаларни эгаллаш имконини беради [12].
Квазипрофессионал фаолиятнинг ҳар бир тури профессионални тайёрлашнинг зарур шартидир. Шунинг учун талабалар ўзларининг касбий имкониятларини ҳақиқий вазиятда синаб кўриш жараёнида нафақат ўзларининг касбий маҳоратларини ишлаб чиқишлари, балки жамиятда "профессионал" ижтимоий позициясида мавжуд бўлишни, жамият талаблари ва ўзгаришларига малакали жавоб беришни ўрганишлари муҳимдир.
Квазипрофессионал фаолиятнинг тузилиши таҳлил қилинганда уни 5 гуруҳга бўлиш мумкин:
1. Ўқув материалларини дидактик таҳлили. Бу гуруҳ фаолияти маълумотлар базасини ўрганилаётган фаннинг асосий принсипларига мослигини аниқлашни ўз ичига олади. Бу гуруҳ ҳаракатларида психологик-педагогик сикл фанларини ўрганишда олинган билим, кўникма ва малакалардан аниқ бир ўқув материали бўйича фойдаланиш имконияти яққол кўзга ташланади.
2. Ўқув материалларини реконструксия қилиш фаолияти (Ўқув материалларини ҳажмини, янги тушунчалар ва уларнинг таърифини киритиш тартибини ўзгартириш). Ушбу гуруҳ ҳаракатларида психологик-педагогик билимлардан тизимли фойдаланиш имконияти ҳам кузатилади.
3. Берилган ўқув вазиятини моделлаштириш. Ўқув вазиятининг шартлари талабага вазифа шаклида берилади. У ўқувчининг материални идрок етиш ва ўзлаштиришдаги қийинчиликлар билан боғлиқ муайян педагогик вазият юзага келадиган ўқув жараёнини тасвирлашдан иборат. Талабага унинг мумкин бўлган сабабларини таҳлил қилиш орқали бу вазиятдан чиқиш йўлини топиш ва ўқувчига саволларига жавоб топишга ёрдам берувчи ўқув жараёни фрагменти моделини ишлаб чиқиш таклиф етилади.
4. Мактаб дарсининг бир қисмини моделлаштириш. Дарс фрагментининг мавзуси, унинг мақсадлари, шунингдек, усуллари, шакллари ва воситалари ўқитувчи ёки бошқа талаба томонидан белгиланиши мумкин.
5. Дарс жараёни моделини амалга ошириш қадамлари. Квази-касбий фаолиятнинг барча аниқланган гуруҳлари ўзаро боғлиқ.
Талабанинг квазипрофессионал фаолияти функсияларини тавсифлаб, шуни таъкидлаш керакки, бу биринчидан, билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштириш даражасини оширишга ёрдам беради. Иккинчидан, талабанинг квазипрофессионал фаолияти унинг тизимли билимини шакллантиришга ёрдам беради. Учинчидан, квазипрофессионал фаолият келажакдаги ўқитувчининг касбий тайёргарлик даражасини оширишга ёрдам беради. Тўртинчидан, талабанинг квазипрофессионал фаолияти унинг ҳақиқий, ички мотивини шакллантириш учун қулай шартдир. Талабанинг ўқув ва когнитив фаолиятини унинг касбий келажаги билан боғлиқлиги ушбу фаолиятнинг ҳақиқий мотивини шакллантириш учун шароит яратади ва шунинг учун маънони шакллантиришга ёрдам беради [5-10].
И.В. Коваленко тадқиқотларида таълим жараёнида квазипрофессионал фаолият моделининг қуйидаги технологик даражаларни белгилайди []:

  • Ўқитиш мақсадини (асосий касбий ва педагогик компетенцияларни шакллантириш) ва кутилаётган ўқув натижаларини (мутахассис томонидан педагогик компетенцияларни ўзлаштириш, касбий фаолиятга мослашиш даврини қисқартириш) акс еттирадиган мақсадга асосланган таълим даражаси.

  • Ўқув материалининг мазмунини танлаш: талабалар томонидан педагогика ва психологияда билим асосларидан фойдаланишни ўз ичига олган фанлараро блокни, шунингдек биологияни ўқитиш услибиёти асосий қоидаларига асосланган фан блокини ўз ичига олади.

  • Икки блокни ўз ичига олган процессуал даража. Биринчи блок ўқув материали ва дарс шаклларини (маъруза; дарс моделлари) блок-модулли тузишни, шунингдек дастурий-методик таъминотни (умумий ўқув-услубий мажмуа, адабиётларни танлаш, видео ва мултимедиа воситалари) тайёрлашни амалга оширувчи ўқитувчи фаолиятини акс еттиради. Иккинчи блок талабалар фаолиятини акс еттиради: улар ўқув жараёнини ўрганиш ва ташкил этиш бўйича мустақил ишларни бажарадилар; гуруҳда ва педагогик амалиёт даврида дарсларни ташкил қиладилар;

  • Диагностика даражаси. Ушбу босқичда ишлатилган моделнинг самарадорлиги аниқланади.

Биз тадқиқотларимиз натижасида квазипрофессионал фаолият таркибий қисмларини қуйидагича модел асосида тақдим этамиз:

1.1 -расм. Квазипрофессионал фаолият таркибий тузилиши

Модел 4 блокдан иборат:



  • Биринчи блок дарс машғулотларида квазипрофессионал фаолиятни такомиллаштиришга хизмат қилади. У маъруза ва лаборатория машғулотлари қисмларига бўлинади. Квазипрофессионал фаолиятни такомиллаштиришда О.B. Даутованинг таклиф қилган шакллардан фойлананиш мақсадга мувофиқдир. У квазипрофессионал фаолият шакллари деб қуйидагиларни таъкидлаган []:

1. Муаммоли таълим технологияси;
2. Дидактик ўйин технологияси;
3. Талабаларнинг илмий-тадқиқот ишлари.
4. Лойиҳалаш технологияси;
Маъруза машғулотида муаммоли таълим ва дидактик ўйин технологияларидан фойдаланиш лозим. Шунда бўлажак мутахассисга назарий билимлар беришдан ташқари дарсларнинг самарадорлигини оширамиз.
Лаборатория машғулотларида эса илмий-тадқиқот ишлари ва лойиҳалаш технологияси орқали талабаларда олган назарий билимларини амалиётда қўллаш ҳамда илмий дунёқарашни шакллантиришда фойдаланамиз.
-Иккинчи блок мустақил ишларни бажариш жараёнида талабаларда ижодий фирклаш қобилиятини ривожлантирамиз. Бунда бўлажак мутахассислар икки турдаги оғзаки ва ёзма кўринишдаги мвстақил ишларни бажарадидар. Бу қисмда ҳам лаборатория машғулотларидагидек илмий-тадқиқот ишлари ва лойиҳалаш технологиясидан фойдаланиш лозим деб топдик. Чунки талабалар ўз устларида мустақил ишлашни ўрганишлари, қолаверса мустақил ишлар бир нечта талаба билан биргаликда бажариш учун берилган бўлса, улар жамоада ишлаш қобилиятини шакллантириш имкониятига эга бўлишади.
-Учинчи блок тўгарак машғулотларида квазипрофессионал фаолиятни такомиллаштиришни ўз ичига олади. Бизга маълумки олий таълим муассасаларида касб-ҳунар ва илмий-амалий тўгараклар кэнг тарқалган. Бу блокда О.B. Даутова белгилаб берган квазипрофессионал фаолият шаклларининг барчасини қўллаш мақсадга мувофиқдир. Чунки бу қисм талабаларни касбий фаолиятга тайёрлаш учун қўшимча машғулотлар сифатида рамоён бўлади.
-Тўртинчи блок эса педагогик амалиёт жараёнида квазипрофессионал фаолиятни такомиллаштириш ҳисобланади. Бу қисмнинг бошқалардан фарқи шундаки реал воқеликда касбий фаолияти шакллантирилади. 1-2-3- блокларда талабалар ўқитувчи назорати остида ўз фаолиятларини олий таълим муассасаси деворлари ичида моделлаштирилган дарсларда ривожлантирган бўлсалар, педагогик амалиётда улар ҳақиқий касбий фаолият жараёнини ташкил этишлари керак бўлади. Бу блокда хам квазипрофессионал фаолият шаклларининг барчасини қўллаймиз. Фақат талабалар бу шакллардан ўз фаолиятларини ривожлантириш учунгина эмас, балки дарс бераётган ўқувчиларини соҳага қизиқтириш ва касбга йўналтириш мақсадида восита сифатида қўллайдилар.
О.B. Даутова белгилаб берган квазипрофессионал фаолият шаклларининг қисқача тарифи қуйидагича:

Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling