Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети қўлёзма ҳуқуқида
Download 0.94 Mb.
|
Диссертация. 28.08.22 охиргиси
Муаммоли ўқитиш технологияси-бу таълим тизими бўлиб, унда дарс жараёнида ўқитувчи мавзу юзасидан талабаларга муаммоли вазиятни таклиф қилади ва улар уни мустақил равишда ҳал қилишади. Бу технология билимларни ижодий фикрлаш қобилиятини ривожлантиришга ёрдам беради.
Муаммоли вазиятларни яратиш турлари ва усуллари, шунингдек, ушбу ёндашувнинг афзалликлари ва камчиликлари кўриб чиқамиз. Муаммоли таълимнинг мақсади талаба нафақат янги билимларни эгаллаши, балки фаол мустақил изланиш давомида билим олиш учун барча йўллардан ўтишлари лозим. Ушбу ёндашув когнитив мустақилликни, ностандарт муаммоларни илгари суриш ва ҳал қилиш қобилиятини шакллантиришга хизмат қилади. Муаммоли таълим технологияси турлари учга бўлинади: Муаммо- ўқитувчи талабаларга улар жавобни билмайдиган вазифа ёки саволни таклиф қилади, аммо уларда бу муаммони ечиш учун фундаментал билим ва мустақил қидиришлари учун асос етарли бўлиши керак. Бундай муаммоли вазиятлар ўқувчилар ёш хусусиятлари, тажрибалари ва мавжуд маълумотларга асосланиши зарур. Назарий тадқиқотлар - талабалар назарий ўқув муаммосини ҳал қилиш жараёнида улар учун янги қоида, қонун, теоремани кашф етишлари мумкин. Улар ўзларини шу муаммони ечимини топишга уринаётган биринчи кашфиётчилар ёки тадқиқотчилардек йўл тутиш имкониятига эга бўладилар. Амалий ечимни топиш - талабалар олган назарий билимларини янги муаммоли вазиятга қўллаш йўлини излайдилар. Муаммоли таълим технологиясининг бу турини лаборатория машғулотларида амалий вазифаларни ҳал қилишда қўллаш мақсадга мувофиқдир. Муаммоли ўқитиш технологияси қўллашда ўқитувчи муаммоли вазиятни дарснинг ўқув мақсадлари учун моделлаштиради. Буни амалга оширишнинг кўплаб усуллар мавжуд. Энг кэнг тарқалганлари қуйидагилар: Ўқитувчи ўқувчиларни маълум бир вазиятда иккилантиради ва муаммони ўзлари ҳал қилишларини таклиф қилади. Талабаларга хулосаларни таққослаш, умулаштириш ва аниқ далилилар билан исботлашлари талаб этилади. Ўқитувчи бир мауммога оид аниқ савол ва уни ечими бўйича бир нечта фикрлар ҳамда шу фикрларни инкор қилувчи бошқа маълумотларни беради. Муаммоли вазият ноаниқлик, бир-бирига тескари бўлган маълумотлар ёки атайлаб қилинган хатоларни ўз ичига олган кўринишда бўлиши мумкин. Шу билан бирга вазифани маълум вақт ичида ҳал қилиш лозим. Ўқувчиларга ўрганилаётган воқеа, ҳодиса, жараён, шахсга ўхшайдиган яъни анолог бўлган воқеа, ҳодиса, жараён, шахс топиш вазифаси берилади. Ўқитувчи маълумотларни улардаги бир-бирига мос келмайдиган қисмлари билан бирга келтириб, талабаларда бу муаммоли вазиятни ечиш истагини кучайтиришади. Талабалар гуруҳларга ажратилиб, бир муаммоли вазифани ечишда жамоалари таклиф қилаётган фикрларни исботлаш шарти қўйилади. Муаммоли масалани ечишда давра суҳбат усулидан фойдаланиш мумкин, бунда талабалар ўзлари биладиган маълумотларни еркин баён қилиш ҳуқуқига эга бўладилар. Бу дарс жараёнининг исталган босқичида амалга ошириш мумкин бўлган энг динамик усул ҳисобланади. Гуруҳдан кўплаб ечимлар ичидан энг самарадорини танлаш талаб этилади. Ўқитувчи муаммоли вазиятни ишлаб чиқишда қандай техникадан фойдаланишидан қатъий назар, унинг моҳияти талабаларни янгиликлар қилишга ундашдир. Ўқитувчи учун ўқувчиларнинг изланувчанлик фаолиятига ундаб, уларни ечимга олиб бориш муҳим аҳамиятга эга. Муаммоли ўқитиш технологиясини бқлажак биология ўқитувчиларини квазипрофессионал фаолиятини такомиллаштиришдаги аҳамияти: -муаммоли таълим технологияси фикрлашга, муаммоли вазиятдан чиқиш йўлини излашга ҳаракат қилишга ундайди; -муаммоларни мустақил ҳал қилишда билим ва кўникмалар анъанавий таълимга қараганда яхшироқ ўзлаштирилади ҳамда мустаҳкамланади; -муаммоли таълим кузатиш, умумлаштириш, тадқиқот ишларини бажариш малакаларини ривожлантиради; -талабалар ўрганилган ҳодисаларни тезда тушунадилар ва жавобларни асослайдилар. Муаммоли ўқитиш технологиясини бўлажак биология ўқитувчиларини квазипрофессионал фаолиятини такомиллаштиришдаги камчиликлари: -дарснинг ҳар бир мавзуси учун муаммони шакллантириш осон эмас; -ҳар қандай ўқув материали учун муаммони моделлаштириш мумкин эмас; -бундай дарсни тайёрлаш ўқитувчининг кўп вақтини талаб қилади. Download 0.94 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling