Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети қўлёзма ҳуқуқида


Download 0.94 Mb.
bet17/40
Sana28.12.2022
Hajmi0.94 Mb.
#1015356
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   40
Bog'liq
Диссертация. 28.08.22 охиргиси

I боб юзасидан хулосалар

  1. Бўлажак биология ўқитувчиларининг касбий фаолиятга тайёрлашда квазипрофессионал тайёргарлигини такомиллаштириш бевосита, уларнинг касбий-педагогик фаолиятга тайёрлашнинг муҳим бўғини сифатида олий таълим тизимида алоҳида ёндашувни талаб этади. Мазкур жараённи самарали ташкил этиш бўлажак биология ўқитувчиларининг биологик фанлардан амалий-педагогик фаолиятга тайёрлаш, машғулотлар давомида ўзлаштирган назарий билимларини касбий фаолиятларида самарали қўллай олиш, рақамли таълим муҳитида муваффақиятли тадбиқ этиш компетенцияларни шакллантиришга имкон яратади.

  2. Квазипрофессионал фаолият бўлажак мутахассиснинг ўқув ва касбий фаолиятини ўзаро боғловчи бўғин сифатида талқин қилинади ва бевосита таълим жараёни билан узвий боғлиқ равишда келгусидаги меҳнат фаолиятига тайёрлашга хизмат қилади. Бу жараён бевосита талаба, ўқитувчи ва амалиётчи-мутахассис ўртасида доимий алоқани талаб этади.

  3. Квазипрофессионал фаолият академик ўқув фаолиятидан таълим ва касбий фаолиятга ўтиш босқичи сифатида контекстли ўқитиш модели ва технологияси нуқтаи назаридан, квазипрофессионал фаолиятни касбий фаолиятнинг фан мазмуни билан боғлиқ ўқув машғулотларида (турли шаклдаги амалий машғулотлар, талабаларнинг ўқув тадқиқотчилик ишлари, ишбоп ўйинлар ва ш.к.) ўқитувчи ва талаба фаолиятининг ўзаро мувофиқлигини таъминловчи мутахассис шахсини ривожлантиришда касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнини назорат қилиш воситаси ҳисобланади.

  4. Квазипрофессионал фаолият, тор маънода, контекстли таълимда ўқув фаолиятининг бир шакли сифатида, кенг маънода таълим соҳасида мутахассисларни тайёрлаш соҳасидаги универсал фаолият сифатида қаралади (педагогик, техник, малака ошириш ва бошқалар.), келгусидаги (ҳақиқий) касб контекстини белгилайди. Умуман олганда, квазипрофессионал фаолият талабалар дунёсининг профессионал қиёфаси шаклланадиган махсус маконни белгилайди.

  5. Квазипрофессионал фаолиятнинг таркибий компонентлари: фанга оид (ўқув топшириқлари, моделлар ва вазиятлар тизими ёрдамида билим, кўникма ва малакаларни ва касбий фаолият тажрибаларини эгаллаш); ижтимоий (таълим жараёни иштирокчилари фаолиятини қабул қилинган ижтимоий меъёр муносабатларига мувофиқ ўзаро таъсири); психологик (касбга "кириш" маданиятнинг қисми сифатида унинг меъёрлари, қоидалари ва қадриятлар орқали ўзлаштирилиши) ташкил этади.

  6. Квазипрофессионал фаолиятнинг қуйидаги функцияларини ажратиш мумкин: БКМ ўзлаштириш даражасини орттириш, тизимли билимларни шакллантириш, касбий тайёргарлик даражасини орттириш, таълим мазмунини яхлит ўзлаштириш.

  7. Квазипрофессионал фаолият таркибий тузилиши: дарс машғулотларида квазипрофессионал фаолиятни такомиллаштириш; мустақил ишларни бажариш жараёнида талабаларда ижодий фирклаш қобилиятини ривожлантириш; тўгарак машғулотларида квазипрофессионал фаолиятни такомиллаштириш; педагогик амалиёт жараёнида квазипрофессионал фаолиятни такомиллаштириш блоклари асосида амалга оширилади.



Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling