Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети қўлёзма ҳуқуқида


Download 0.94 Mb.
bet25/40
Sana28.12.2022
Hajmi0.94 Mb.
#1015356
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   40
Bog'liq
Диссертация. 28.08.22 охиргиси

«Синквейн» стратегияси.
3-топшириқ. Синквейн тузинг
мавзулар бўйича: "Гипофиз бези", "Қалқонсимон без" (ихтиёрий)

«Фейерверк»
стратегияси

А,Б-улар ёмон одатларнинг гипофиз бези ва қалқонсимон без ишига таъсири ҳақида баҳслашиб, акс эттиради.
C, Д-эндокринолог билан маслаҳатлашмасдан ўз-ўзини даволаш ва гормонал дориларни қўллашга йўл қўймаслик тўғрисида фикр билдириш.

Эндокрин тизим касалликлари бутун тананинг физиологик функцияларига ёки фақат маълум бир органга таъсир қиладими?



Лойиҳанинг самарадорлигини баҳолаш мезонлари:
1.Талабанинг дарсдан қониқиши.
2. Биокимё ва молекуляр биология ва одам ва ҳайвон физиологияси фанларидан ўқув дастури нормаларини ўзлаштириш даражаси.
Лойиҳани ташкил этганда юзага келиши мумкин бўлган муаммолар

Муаммолар

Муаммолар эчими

1. Ҳамма талабалар гуруҳда ишлай олишмайди.

1. Режалаштирилган дарсдан олдин гуруҳда ишлашни ўрганишни бошлаш

2. Баъзи талабалар ахборотни "кузатувчи" ёки "истеъмолчи" позициясини эгаллайдилар, аммо унинг фаол етказиб берувчиси бўлишмайди.

2.Талабаларининг психологик ҳолатини кузатиш

3. Дарснинг вақт доирасига мос келмаслик еҳтимоли

3. Талабаларни топшириқларни бажариш вақтини назорат қилишга жалб қилиш

Юқоридаги лойиҳани ўқитувчи талабага олдиндан ўзи тузиб бериши ёки талаба ўзига шу технологияни намуна сифатида олиб, бошқа лойиҳа ишлаб чиқиши мумкин. Бу ўз навбатида талабани ўз устида ишлашига ва илмий изланувчанлик, мақсадни тўғри қўйиш, тингловчиларни жалб қилиш, дарсни тўғри ташкил этиш, вақтни аниқ тақсимлаш ва мулоқот қобилиятларини намоён этишига имконият яратади. Бўш ўзлаштирувчи талаба моделнинг биринчи бандида келтирилган мақсадларга эришганда ўзига нисбатан ишонч шаклланади ва бошқа таълимга масъулиятсиз ва таълимни ўзлаштириша суст бўлган талабалар учун ўрнак бўлиши мумкин.


Аммо бундай дарсларни ташкил қилишда мавзуларнинг мос келмаслиги, фанлар ўртасидаги уйғунликнинг сезиларли даражада эмаслиги туфайли муаммолар келиб чиқиши мумкин. Шундай ҳолатларда биокимё ва молекуляр биология фанинг дарсларига қуйидагича ёндашиш мумкин.
1. Биринчи навбатда маъруза ва лаборатория машғулотларини олиб борувчи профессор – ўқитувчиларнинг фан юзасидан маъруза матнлари, лаборатория машғулоти ва мустақил таълимни ташкил этиш учун услубий қўлланмалари бўлиши ва уларнинг мавзулари бир-бирини тўлдириши лозим. Бу маъруза машғулотида олинган назарий билимни лаборатория жараёнида қўллашга имконият яраца, мутақил таълим асосида талабага мавзуни чуқурлаштирилган ҳолда ўзлаштиришга ёрдам беради.
2. Биокимё ва молекуляр биология фанини ўргатиш жараёнида машғулотлардан қуйидаги мақсадларга эришиш кўзланган:
Таълимий мақсади: ҳаётий фаолиятнинг молекуляр асосларини, органик бирикмаларнинг асосий синфларини, метаболизм йўлларини ўрганиш ва патологик жараёнларни ривожлантиришнинг молекуляр механизмларини тушуниш учун уларни тартибга солиш, шунингдек, касалликларни ташхислашнинг биокимёвий усулларини ўрганишдир.
Биокимё метаболизмни, тирик ҳужайралар, организмларнинг кимёвий таркибини ва уларда амалга ошириладиган кимёвий жараёнларни текширсада, молекуляр биология генетик ахборотни узатиш, кўпайтириш ва сақлаш механизмларини ўрганишга қаратилган.
Тарбиявий мақсади: Биокимёвий тадқиқотлардан инсон саломатлигини баҳолашда фойдаланиш учун зарур бўлган билимларни шакллантириш; Организм бир бутунлигини сақловчи тизимларнинг фаолиятини ўрганиш орқали ижтимоий-иқтисодий, екологик, маънавий-маърифий тарбияни такомиллаштириш.
Ривожлантирувчи мақсад: Тириклик асосини ташкил қилувчи оқсиллар, ёғлар, углеводлар, нуклеин кислоталар ва улар иштирокида борувчи биосинтезлар, транскрипсия, транслация, репликация жараёнлари ҳақидаги билимларни ривожлантириш.
Юқорида келтирилган мақсадларга эришиш учун ўқитувчидан юксак педагогик маҳорат талаб етилади. Қолаверса, талабанинг квазипорофессионал фаолиятини шакллантириш учун машғулотларни ноанъанавий шаклда ўтказиш мақсадга мувофиқдир.
3. Лаборатория машғулотларида талабаларнинг топшириқларни мустақил бажаришларини назорат қилиш орқали унинг фикрлаш қобилияти, янги ғояларни кашф қилиши ва ўзига нисбатан ишончнинг шаклланишини таъминлаш мумкин. Бунда талабалар билан якка тартибда шуғулланиши мақсадга мувофиқ бўлади. Мазкур ҳолатда иқтидорли талабалардан лаборатория машғулотларида самарали фойдаланиш орқали таълим сифатини янада оширишга эришиш мумкин. Яна бир афзал томони шундан иборатки, унда устоз-шогирдлик анъаналарини яхши йўлга қўйилади.
4. Мустақил таълим топшириқлари индивидуал ёки гуруҳ-гуруҳ кўринишида бўлиб берилади. Талабалар мустақил таълимни бараришда амалий, тадқиқотчилик, ахборотли, ижодий ролли лойиҳалаш методларидан фойдаланишлари тавсия етилади. Лойиҳани ҳал етиш жараёнида кўзланган натижага эришишлари учун жуда кўп меҳнат қилишлари, изланишлари, мустақил ва ижодий фикр юритишлари, мустақиллик ва онглилик талаб етилади. Бу йерда ижодий изланиш мавжуд, лекин ўқувчилар маълум ролларни бажариш орқали лойиҳа ҳал етилганлиги сабабли ролли ўйин лойиҳалар саналади .
Биокимё ва молекуляр биология фанини маъруза ва лаборатория машғулотлари бир кунда кетма-кет дарс жадвалига қўйиш мақсадга мувофиқдир. Бунда талабаларда назарий олинган билимларини кейинги машғулотда амалда қўллаб ва уни бойитиш имконияти туғилади. Шу ўринда фан ўқитувчиси талабаларни берилган топшириқларни бажарганликларини назорат қилиш имкони ортади. Бунинг учун маъруза, лаборатория машғулотларининг материаллари 1 ҳафта олдин вазифа сифатида берилади. Юқоридаги дарсларни тўлдирувчи мустақил таълим топшириқлари ҳам олдиндан берилади.
Мисол сифатида Биокимё ва молекуляр биология фанининг “Липидлар ва уларнинг тузилиши” мавзусини оламиз. Дарс жараёнида кўриб чиқадиган маълумотлар ва уйга вазифа сифатида бериладиган топшириқлар қуйидаги жадвалда келтирилган:




Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling