Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети қўлёзма ҳуқуқида


Download 0.94 Mb.
bet23/40
Sana28.12.2022
Hajmi0.94 Mb.
#1015356
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   40
Bog'liq
Диссертация. 28.08.22 охиргиси

V босқич.
Баҳолаш Якуний босқич
(3 минут)

Гуруҳлар йиғган баллари експерт томонидан ахборот тингланади


Талабалар баҳоланади
Ғолиб гуруҳ эълон қилинади
Уйга вазифа берилади
Дарс якунланади




  1. Баллар таҳлили тингланади.

  2. Камчиликлар ёзиб олинади.

  3. Уйга вазифа даф-тарга ёзилади.



Дарснинг бориши
Тайёрлов босқичи ва I-II босқичлар. Дарсни бошлаш ва ўтилган мавзуни такрорлаш.
1-илова
Мавзу: “Моддалар алмашинувининг бошқаруви” ва “Эндокрин тизими физиологияси”
Режа:

  1. Моддалар алмашинувининг бошқаруви.

  2. Ҳужайранинг биологик фаол моддаларининг таъсир механизми.

  3. Ички секреция безлари ҳақида тушунча.

  4. Гормонларнинг аҳамияти.

Ўқув машғулотининг мақсади: “Моддалар алмашинувининг бошқаруви” ва “Эндокрин тизими физиологияси” мавзуларидан илмий назарий маълумот бериш.
Ўқув фаолияти натижалари.
1. Талабалар ўтган мавзуни такрорлашади ва мустаҳкалашади.
2. Синф 4 та гуруҳга бўлинади (икки та фан учун икки тадан тўртта гуруҳга бўлинади).
3. Ҳар бир гуруҳ ўзининг дарс шиори ва мақсадини ёритиб беради.
4. “Кейс” ва БББ методлари орқали ўтилган мавзу мустаҳкамланади (4 та гуруҳ учун 2 та фан юзасидан 2 та кейс топшириғи берилади).
5. Тақдимотлар қилинади.
5. Лойиҳалаш технологияси асосида дарс ташкил етилди ва олиб борилди.
1-ўқув топшириғи
Моддалар алмашинувининг бошқаруви мавзусига оид кейс топшириғи:
-“ Паганель 5 минутдан кейин кўмир чўғлари устида ёввойи ламанинг бўлакларини қўйди. 10 минутдан сўнг у шерикларини маззали қилиб пиширилган “лама филеси”дан татиб кўришга чақирди. Шериклари овқатланишга шошилишди. Аммо, озгина таътиб кўриб, улар овқатни еб бўлмаслигини айтиб буюк географни лол қолдиришди.
Олим ҳам таомни татиб кўриб, чиндан ҳам уни исътемол қилиб бўлмаслигини тушунди. Дўстлари уни устидан кулиб, масхара қилишди. Олим таом нима учун бундай ҳолга келиб қолганини тушиниш учун ўйловга толди ва бирдан – тушундим!- деб юборди.- Нима бўлганини энди биламан, деди у. Шунда Мак-Наббс – Балки бу гўшт узоқ вақт туриб қолгандир- деб фикр билдирди. – Йўқ, ҳурматли майор, у узоқ вақт югурган, мен бу фактни қандай инобатга олмадим-деди олим. Бу билан нима демоқчисиз Паганель жаноблари?- сўради Том Остин.- Шуни айтмоқчиманки...”
Топшириқлар:

  • Биологик оксидланиш ва унинг босқичлари нима?

  • Гликолиз нима?

  • Спиртли ва сут кислотаси ферментацияси ўртасидаги ўхшашлик ва фарқлар қандай?

  • Паганель нима демоқчи бўлганлиги ҳақида ўйлаб кўринг?

“Эндокрин тизими физиологияси” мавзусига оид кейс топшириғи: Талабаларга И.С.Тургеневнинг “Живые мощи” ҳикоясидан парча ўқиб берилади:
“ Мен яқинлашиб келдим ва кўрган ҳолатимдан ҳайратга тушдим. Олдимда тирик одам ётарди, аммо бу нима эди? Бош жуда кичиклашиб кетган, эскириб кетган хатдек қўнғир рангда; лаблари деярли билинмайди, оққимтир тишлари ва кўзлари кўриниб турар эди ва шарф остидан нам сариқ сочлари билиниб турарди. Ияги ёнида чойшаб бурмалари орасида қимирлаётган таёққа ўхшаш иккита кичик қўллар ҳам қўнғир рангда. Диққат билан қараганимда унинг қиёфаси ҳунук эмас, балки чиройли эканлигини, аммо ғайриоддий эди...
Лукерья жуда тинч ва секин, аммо узлуксиз гапирарди...- У ёқ бу ёққа қараб, уйқусираб йиқилиб тушдим. Унчалик қаттиқ йиқилмадим, дарров ўрнимдан туриб жойимга келдим. Аммо, ичимда бир нарса узилгандек бўлди. Шундан бери- давом этди Лукерья, - мен озишни бошладим; кўз олдим қоронғулашади; мэнга юриш тугул оёқларимга эгалик қилиш ҳам қийинлик қиляпти; туриб ҳам, ўтириб ҳам билмайман; фақат ётгим келади; Ҳеч нарса егим ҳам ичгим ҳам келмаяпти. Кундан-кун аҳволим оғирлашяпти...”
Топшириқлар:

  • И.С.Тургеневнинг “Живые мощи” ҳикояси қаҳрамони Лукерья қандай касалликка чалинган?

  • Бу касалликнинг келиб чиқиш сабабларини айтинг.

  • Моддалар алмашинувини бошқарувида гормонларнинг ўрнини тушунтириб беринг.

  • И.С.Тургеневнинг “Живые мощи” ҳикояси қаҳрамони Лукерьяни қандай даволаш мумкин?


Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling