Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети қўлёзма ҳуқуқида


Download 0.94 Mb.
bet26/40
Sana28.12.2022
Hajmi0.94 Mb.
#1015356
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   40
Bog'liq
Диссертация. 28.08.22 охиргиси

Дарс тури

Топшириқ №1

Ажратилган балл

1

Маъруза

Липидларнинг тузилишини ўрганиб келиб, уни равон ва тушунарли ҳолатда баён қилишга тайёрланиш (индивидуал тарзда)




1

Топшириқ

Фан ўқитувчиси мавзуга оид муаммоли вазият юзага келтиради ва талабалар уни ҳал қилиш йўлларини ўрганиб келишади. Ёки буни аксини қўллаш мумкин, яъни талабалар ўзлари муаммоли вазият яратадилар ва уни йечимини янги мавзу баёнидан кейин гуруҳ билан биргаликда топишади (индивидуал ёки гуруҳ-гуруҳ тарзда)

0.6


2

Лаборатория

Липидларни емулсиялаш, ерувчан-лигини аниқлаш ва ёд сонини аниқлаш каби лаборатория машғулотларини назарий маълумотлари билан танишиб келиш (индивидуал тарзда)




2

Топшириқ

Лаборатория машғулотларини ўтка-зишда график ва анимацион мултимедиялар тайёрлаш. Бу топ-шириқ талабаларни жамоада фаолият олиб боришларини шакллантириш ва соф рақобатни ташкил қилиш мақсадида ташкилий-фаол ўйинлар кўринишида ташкил қилинади (гуруҳ-гуруҳ тарзда)

0.6


3

Мустақил таълим

Ўсимлик ва ҳайвон организмида учрайдиган липидлар тўғрисида тадқиқот ишлари олиб бориш (индивидуал тарзда)




3

Топшириқ

“Соғлом озиш учун пархез”, “Липид-ларни саноатда ишлаб чиқаришни кам ҳаражат йўлларини тузиш” лойиҳа-ларини ташкил қилиш ва унда ўзларининг тадбиркорлик ғоялари билан иштирок этиш (индивидуал ёки гуруҳ-гуруҳ тарзда)

0.7


Жадвалда келтирилган 1, 2, 3 – топшириқларни талабалар аввалдан олиб тайёрланиб келишлари керак ва мавзу бўйича саволлари дарсга келиб сўрашлари керак бўлади. Юлдузчали топшириқлар эса уйда мустақил бажарилиши керак бўлган мисоллардир.
5. Кейинги дарс бошланишида аввалги дарс юзасидан 20 минут олдинги мавзу ташкилий-фаол ўйинлар орқали мустаҳкамлаб олинади (ўйинларни талабалар тузиб келишади). Қолган 60 минутда эса янги мавзу талабалар ўқитувчи назоратида остида муҳокама қилишади. Бунда кузатувчилар олдида ҳаяжонланиш, фикрни жамлай олмаслик, ўз фикрларини ифода ета олмаслик ҳолатлари бор талабаларда юқорида айтилган камчиликларни бартараф етиш имконияти туғилади. Бунинг учун дастлабки тинглаш жараёнини талаба ўқитувчи олдида мавзуни сўзлаб беришдан бошлайди. Натижада тинглаш жараёнида талаба аудитория олдида ўзини тутиш тажрибасини тўплайди, саволларга тўғри жавоб беришни ўрганади, бир сўз билан айтганда нутқ сўзлаш ва мунозарани ўтказиш тажрибасига эга бўлади.
6. Топшириқлар ҳафта охиригача текширилиб, онлине қайдномага киритилади. Қайднома намунаси:



Талабанинг фамилияси, исми, шарифи

Талабанинг ID рақами

11.09.21

18.09.21

25.09.21

24.09.21

02.10.21

09.10.21

ЖАМИ

1

Aбдурахимова Жасмина Собиржон қизи

304201100507

1.7

1.8













3.5

2

Ҳамдамов Ҳамдам Баҳодирович

304201100511

1.5

1.7













3.2

3

Ҳамидов Сирожиддин Самандар ўғли

304201102939

1.7

1.5













3.2

4

Жаҳонов Aсрбек Учқун ўғли

304201100512

1.8

1.7













3.5

5

Кенжайева Нозима Жобировна

304201100508

1.3

1.1













2.4

6

Муҳиддинова Гўзал Отабек қизи

304201100501

1.5

1.4













2.9

7

Муҳиддинова Гуласал Отабек қизи

304201100502

1.7

1.6













3.3

8

Шухратов Aлишер Шухрат ўғли

304201106164

1.7

1.8













3.5

9

Толибова Мехрангиз Илхомовна

304201101200

1.3

1.2













2.5

10

Валижонов Муҳаммаджон Миржонович

304201100506

1.6

1.5













3.1

11

Хасанова Севара Илхом қизи

304201110059

1.7

1.6













3.3

12

Хошимова Гулфира Орифжон қизи

304201105902

1.8

1.8













3.6

13

Яхшиликова Нозима Илҳом қизи

304201101202

1.3

1.0













2.3

14

Зарипова Моҳигул Туроб қизи

304201106732

1.7

1.8













3.5

Топшириқ номери

№1

№2

№3

№4

№5

№6




Топшириқ учун ажратилган максимал балл

2

2

3

3

2

3

15

Бунда топшириқ учун ажратилган максимал балл мавзунинг мураккаблик даражасига қараб белгиланади.


7. Талаба топшириқ учун қўйилган баллга еътирози бўлса, иккинчи топшириқ бажариш бошланмасидан олдин ишни текширган ўқитувчига мурожаат қилади. Aгар ўқитувчи талабага қўйган баллини асослаб бера олса, балл ўзгаришсиз қолади. Aксинча, ўқитувчи баҳолаш жараёнида бирор елементни эътиборга олмагани маълум бўлса, ўқитувчи баллни тузатиб бериши лозим бўлади.
Aлтернатив вариант: Ҳар ҳафтанинг охирги куни дарсдан сўнг фан ўқитувчиси талабаларнинг еътирози билан ишлаб, қайдноманинг мос санасини ёпади. Бундан ташқари, ўтилган мавзуга мос келувчи қўшимча топшириқлар бериб, мавзуни мустаҳкамлайди.
8. Талабаларда еътироз бўлмаслиги учун топшириқ саволларини баҳога мослаб тузиш табақалаштириш мумкин. Бунда топшириқлар уч турдаги содда, ўртача ва мураккаб кўринишда берилади, ҳамда талабага ўзи хохлаган тарқатма материални танлаш имконияти берилади, чунки бу материалларда топшириқлар яширинган бўлади. Шундан қилиб, талабани баҳолашда софлик тамойилига риоя қилинади. Бунда топшириқнинг баҳога мослиги умумий баҳолаш мезонларидан келиб чиққан ҳолда тузилади:
- содда;
- ўртача;
- мураккаб.
9. Фанларга ажратилган соатларни оптималлаштириш масаласи, иложи борича аудиторияда ўтиладиган дарслар учун кам соат ажратилиб, аудиториядан ташқари соатлар ва мустақил таълимнинг бир қисмини аудитория соати сифатида расмийлаштирилиши ёки мустақил таълимни қабул қилиш билан боғлиқ соатлар вақт меъёрларига киритилиши тавсия қилинади.
10. Лаборатория дарсининг қолган 60 минутини ташкил этиш ҳақида:
Лаборатория дарси учун мўлжалланган топшириқлар йечими кўрсатилмаслиги тавсия қилинади. Шунда талаба топшириқни бажариш усулини мустақил танлашга ҳаракат қилади. Aгар тушунмаган қисмлари бўлса, ўқитувчига мурожаат қилиб, йўлланма олиши мумкин. Aгар ўқитувчи топшириқни йечимини кўрсаца, у ҳолда талабани топшириқни айнан ўзи хохлаган усул бўйича бажаришга ундайди. Бунда талабада янги ғояни излаб топишга имконият қолмайди. Aгар талаба кўпроқ ўз устида ишласа, унда янгиликни яратувчанлик ва ижодий фикрлаш қобилиятлари шаклланади.
11. Бир жуфтлик мобайнида 2 та фан бўйича савол-жавоб қилиш мумкин. Масалан, бундай фанлар сифатида “Биокимё ва молекуляр биология” ва “Оқсиллар ва ферментлар муҳандислиги” фанларини танлаш мумкин. Дарсга бундай ёндашиш талабаларни мавзуларни бир-бирига боғлашни ва фанлараро боғлиқликни таҳлил қилишни ўргатиб қолмасдан, балки уларни профессионал фаолиятларида фундамент бўлиб хизмат қилади.
Фан доирасида бериладиган топшириқларни баҳолашда асосий эътиборни талабаларни барчаси қамраб олишга қаратиш лозим. Aгар талаба дарсда қатнашмаса, онлайн қайдноманинг шу дарсга мос бандига 0 балл қўйилади, бу эса талабани шу муддатда балл тўплашини ва ўзлаштиришга мажбур бўлишини таъминлайди. Натижада талабанинг дарсдаги иштироки фаоллашиб, сабабсиз дарс қолдиришнинг олди олинади. Бундан ташқари талабалар бир-бирини баҳолаш низомини ҳам ташкил қилиш зарур. Чунки шу асосда бўлажак мутахассисга баҳолашда адолатли бўлишни ўргатиб бориш мумкин.
12.Бу усулда ўқитувчидан юқори педгогик маҳорат, савия, билим ва кўникма талаб қилиниб, асосан талаба билан ҳам индувидиал ҳам гуруҳ билан шуғулланишга тўғри келгани учун ўқитувчи қўшимча ёрдамчи ассистентларга муҳтож бўлиши табиий. Бунда ўқитувчи гуруҳнинг иқтидорли талабаларини бўш ўзлаштирувчи иштирокчилари билан бириктиб қўйган ҳолда, топшириқни қисмларга бўлиб беради ва уларни бажариш тартибини назорат қилиб боради.
13. Бу усулда ўқитувчидан қай даражада юқори савия, билим ва кўникма талаб қилинса, талабадан ҳам компъютердан мукаммал фойдалана олиш, масалага танқидий ёндашиш қобилияти, янгича фикрлаш ва ўз фикрини мустақил баён қилиш каби хусусиятлар талаб қилинади. Бу эса уларни ўз устиларида тинимсиз ишларини тақазо қилади. Топшириқларни бажариб бориш натижасида талабалар ўзларида юқоридаги қобилиятларни шакллантиришади.
Бундай усулда машғулотларни ташкил қилишнинг яна бир самарали томони шундаки, битта фандан маъруза ўқитувчиси ва бир нечта ўқитувчи иштирокида лаборатория машғулотларини ташкил қилиш натижасида кичик илмий мактаб шаклланишига, ишлаб чиқариш соҳасида турли хил янги ғояларни бериш ва уларни жорий қилиш имконияти пайдо бўлади.
Биология йўналишларида самарали ўқув жараёнини таъминлаш, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясига эришиш, талабаларни лабораториялардан фойдаланиш ва ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишиш учун шароит яратиш, илмий иш натижаларини амалиётга татбиқ етишга кўмаклашиш ва илмий ишланмаларни тижоратлаштириш борасида ҳамкорликни йўлга қўйишда фан доирасида мустақил таълим мавзулари бошланғич дебоча ролини бажаради. Ишлаб чиқариш тармоқлари мавжуд муаммоларининг илмий йечимига қаратилган мустақил таълим мавзулари асосида иш олиб борган талабада квазипрофессионал фаолиятнинг компонентлари шакллана бошлайди.
Маъруза ўқитувчисининг ҳар ҳафта талабаларни қабул қиладиган аниқ бир куни бўлиши керак. Бунда ўқитувчи талабалар билан суҳбатлар ўтказиб уларнинг назарий маълумотларни ўзлаштиришини ва берилган топшириқлар юзасидан бажараган ишларини назорат қилиб бориши лозим.

Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling