Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро муҳандислик-технология институти


НЕФТ - ГАЗНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ЖАРАЁНЛАРИ


Download 229.25 Kb.
bet3/8
Sana28.12.2022
Hajmi229.25 Kb.
#1019413
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
02 00 08- Озода дастур

2. НЕФТ - ГАЗНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ЖАРАЁНЛАРИ
ВА МАҲСУЛОТЛАРИ

Углеводородларнинг катализаторлар таъсирида ўзгариши. Нефть маҳсулотларини тозалаш, каталитик жараёнлар, крекинг, кокслаш, пиролиз, риформинг ва гидротозалаш жараёнларида борадиган кимёвий реакцияларнинг турлари, кинетикаси ва реакция механизмлари. Нефть углеводородлари ва улар асосида олинадиган бирикмаларни алкиллаш, фосфирлаш, сульфидлаш, виниллаш, полимерланиш, карбоксиллаш ва каталитик реакцияларининг назарияси. Технологик жараёнларда борадиган ажратиш, конденсация, сепарация, экстракция, нейтраллаш, фильтрлаш, центрифугалаш ва қуритиш, жараёнларни замонавий компьютер технологиялари асосида дастурлаш ва математик моделлаштириш. Нефть маҳсулотлари асосида олинадиган ва синтез қилинадиган бирикмаларнинг физик константаларини, тозалигини, элемент таркибини, квант-кимёвий катталиклари, фазовий ва электрон тузилишини, таҳлил қилиш усуллари.


Газ конденсатлари углеводородлари, уларнинг турлари, кимёвий реакцияси, фаоллиги, кимёвий жараёнларнинг бориш босқичлари, реакция механизмлари. Кимёвий жараёнларда ҳосил бўладиган асосий, оралиқ ва қўшимча маҳсулотларнинг турлари, уларни ажратиб олиш реакция механизмлари. Газ конденсатлари углеводородларининг ҳарорат таъсирида парчаланиши, оксидланиши, алангаланиши суюқланиш жараёнларининг назарий асослари. Газ конденсатлари асосида олинадиган бирикмалар, мономерлар, тикувчи ва боғловчи агентлар, эритувчилар ва биологик фаол моддаларни синтез қилиш усуллари, технологияси ва техникавий шартлари. Газ ва газ конденсатларини қайта ишлаш технологияси, уларни бир биридан ажратиш, тозалаш, қуритиш, сақлаш, тақсимлаш ва узатиш усуллари.
Мотор ёқилғи ва мойларининг таркибий қисмлари- парафин, нафтен ва ароматик углеводородлар миқдорига кўра илмий классификацияси. Мотор мойларининг турлари- сурков, дистиллят, қолдиқ мойлари, карбюратор, дизель, қозонхона ва реактив двигител ёқилғилари. Мойларни олишнинг технологик босқичлари, хом ашёни тайёрлаш, фракцияларга ажратиш, эритувчилар танлаш, рафинат, депарафинлаш, гидротозалаш, кимёвий компонентлар миқдорини аниқлаш, присадкалар қўшиш ва товар маҳсулот сифатида қадоқлаш. Истеъмол мойлари турлари. Нефть мойлари- консервация, электроизоляция, вакуум, гидравлик, технологик, медицина ва парфюмерия. Сурков мойлари- индустриаль, трансмиссия, турбина, компрессор, асбоб-ускуна ва кимёвий тадқиқотлар. Мотор ёқилғи ва мойларининг асосий хоссалари, қовушқоқлик, қовушқоқлик индекси, зичлиги, суюқлашиш ва қотиш ҳарорати, гетероатомли бирикмалар миқдори, оксидланиши, ёниш жараёни, кул, смола ва кокс ҳосил бўлиш миқдори. Мотор ёқилғи ва мойларининг бақарорлигини оширувчи присадкалар, уларнинг турлари ва кимёвий таркиби. Полициклик нафтенлар, қўш халқали аренлар, алкилфеноллар, меркаптанлар, ноорганик бирикмалар. Мазут, уни кимёвий қайта ишлаш технологияси, таркиби ва ишлатилиш соҳалари. Мотор ёқилғи ва мойларининг сифатини оширувчи минераллар, эфирлар, полигликоллар, кислоталар ва углеводородлар. Мотор мойларининг ишқаланишга бардошлилиги, ёпишқоқлик даражаси, қатлам ва кокс ҳосил қилиш чегараси ва чўкиш ҳолати. Лактидлар ва эстолетларнинг эрувчанлиги, ксантагенат ва дитиофосфатларнинг кимёвий таркиби. Мотор ёқилғи ва мойларининг идентификацияси, маркалари, қишки ва ёзги мавсум мойлари, уларнинг фарқи, барқарорлик даражаси, дистилят, дистилят қолдиғи, мойлар аралашмаси, эксплуатацион хоссалари. Товар мотор ёқилғи ва мойларини тайёрлашнинг технологик босқичлари.



Download 229.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling