Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети кимё-биология факультети


Download 284.5 Kb.
bet16/17
Sana11.01.2023
Hajmi284.5 Kb.
#1089047
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
Кумуш бирикмалари синтези (1)

Т А Қ Р И З
Президентимиз И.А.Каримов: “Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш-устивор мақсадимиздир” ва “Асосий вазифамиз-ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир”, 2010 йил 27 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида қилган маърузаларида такидладиларки “Энг муҳим хулоса шундан иборатки, бугун-ги кунда ҳаётимизни демократлаштириш ва либераллаштиришга қаратилган ўзгаришлар жараёнини, ҳақиқатдан ҳам, ҳеч қандай куч орқага қайтара олмаслигининг амалий ифодаси бўлганини такрор ва такрор таъкидлашни ўринли, деб биламан”. Шундан келиб чиққан ҳолда ўқитувчи ўз ишини тубдан ўзгартириши лозим.
Юртбошимиз ташаббуслари билан мустақиллигимизнинг дастлабки йиллариданоқ кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик масаласининг давлат сиёсати даражасига кўтарилиши бежиз эмас. Бинобарин, хусусий тадбиркорликнинг ички бозорни кундалик эҳтиёж товарлари билан тўлдиришни таъминлашдаги роли, янги иш жойларини яратишдаги аҳамияти бениҳоя, шунингдек фан-техника ютуқларини тез ўзлаштирган ҳолда уларни ишлаб чиқаришга жорий эта оладиган билимли тадбиркор ёшларни тарбиялаш шу куннинг долзарб масалаларидан энг муҳимидир. Кумуш бирикмалари синтези мавзу сифатида танланиши талабаларнинг интелектуал салоҳиятларини намоён этишлари учун имконият яратади. Талабаларда тадбиркорлик қобилиятларини шаклланишид муҳим роль ўйнайди. Бу мавзу ҳам назарий ва ҳам амалий аҳамият касб этади.
Мавзуга оид 40 номдаги адабиётни ўрганиб, таҳлил этиб 38 бетдан иборат битирув малакавий ишини ёзди. Битирув малкавий ишда кумуш, унинг даврий системадаги ўрни, атомининг тузилиши, очилиш тарихи, табиатда учраши, олиниши, кумуш ва кумуш бирикмаларининг физик-кимёвий хоссалари, синтези, кумуш катионига хос сифат реакциялар, кумуш ва кумуш бирикмаларининг ишлатилиши кенг ёритилган.
Солиева Сохиба Дониёровна ўзининг интизоми, юксак маънавияти, билимга чанқоқлиги, жамоатчилиги билан ўртоқларига ўрнак бўлиб келмокда.
Иш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг битирув малакавий ишга қўйган талабларига тўла жавоб беришини инобатга олиб, уни ҳимоя қилишга тавсия этаман.

Илмий рахбар доц.С.И.Назаров

Бухоро давлат университети кимё-биология
факультети 5440400- кимё таълим йўналиши
битирувчиси Солиева Сохиба Дониёровнанинг
“Кумуш бирикмалари синтези” мавзусидаги
битирув малакавий ишига



Download 284.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling