Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети кимё-биология факультети


Download 284.5 Kb.
bet14/17
Sana11.01.2023
Hajmi284.5 Kb.
#1089047
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
Кумуш бирикмалари синтези (1)

Кумуш тетрафтороборат

Кумуш фториднинг бензолдаги суспензиясига қаттиқ модданинг ҳаммаси эриб кетгунча бор трифторид юборилади. Эримаган кумуш фторид чўкмаси фильтрланади, эритма вакуумда буғлатиш йўли билан концентрланади. Бунда Ag [BF4]·(C6H)2 кристаллари чўкади.
Бензол 1 мм сим.уст. босимда ва 500С ҳайдалади; тоза Ag [BF4]
қолади.
Ag[BF4] оқ кристалл кукун, ёруғликга сезгир, жуда гигроскопик. Ag [BF4] пентан остида сақланади.
Калий тетрафтороаргентат К [AgF4]
Қиздирилган корунд идишдаги KCl+AgNO3 ёки KNO3+AgNO3 аралашмаси устидан 200-4000С ҳароратда эркин фтор юборилади.
К [AgF4] сувга ўта сезгир сариқ модда .
Кумуш 12- ванадофосфат
Ag7(PV12O36)·nH2O
30, 5 г NaVO3 қиздирилган ҳолда 200 мл сувда эритилади, 18,7 г Na2HPO4·2H2O эса 80 мл иссиқ сувда эритилади. Иккала эритма битта колбага қуйилади ва аралаштириб турган ҳолда томчилатиб 26,2 мл концентрланган нитрат кислота қўшилади. Ҳосил бўлган тўқ-қизил эритма 330 мл ҳажмгача сув билан суюлтирилади.
42,5 г AgNO3 660 мл сувда эритилади ва эритма шиддат билан аралаштириб турган ҳолда томчилатиб ванадат- фосфат эритмасига қўшилади. Тушган кумушсимон туз фильтрланади ва вакуум-эксикаторда P4O10 устида қуритилади. Унум 33 г.
Маъсулот жигар ранг –қора кристаллар, сувда ёмон эрийди.

7. КУМУШ КАТИОНИГА ХОС СИФАТ РЕАКЦИЯЛАР



Ион

Реагент

Реакциянинг молекуляр ва ионли тенгламаси

Илова

Ag+

HCl

AgNO3+HCl=↓AgCl+HNO3
Ag++ NO3-+H++Cl-=↓AgCl+H++ NO3-
Ag++Cl-=↓AgCl

Оқ чўкма, ортиқча аммиакда эрийди

KJ

AgNO3+KJ=↓AgJ+KNO3
Ag+ +NO3+K++J-=↓AgJ+K++NO3-
Ag+ +J-=↓AgJ

Сариқ чўкма, Na2S2O3 да эрийди

K2CrO4

2AgNO3+ K2CrO4=↓AgCrO4+2K++NO3-
2Ag +NO3-+2K+CrO42-=↓AgCrO4+2K++NO3-
2Ag +CrO42-=↓AgCrO4

pH=7, ғишт рангли чўкма, аммиакда ва нитрат кислотада эрийди.

Na2HPO4

3AgNO3+Na2HPO4=↓Ag3PO4+2NaNO3+HNO3
Ag++3 NO3- + 2Na++ HPO42-= ↓Ag3PO4+ 2Na++3NO3-+H++ NO3-
3Ag++HPO42-=↓Ag3PO4+H+

Сариқ чўкма, аммиакда ва нитрат кислотада эрийди.

8. КУМУШ ВА КУМУШ БИРИКМАЛАРИНИНГ ИШЛАТИЛИШИ

Археологик топилмалар шуни кўрсатдики, кумушдан кишилар безаклар ва уй-рўзғор буюмлари ясаш учун тахминан 7-8 минг йиллар илгари фойдаланганлар.


Тоза кумуш юмшоқлиги сабабли амалда деярли ишлатилмайди: у одатда оз миқдордаги мис билан суюқлантирилади. Кумуш қотишмалари безак ва маиший буюмлар, танга, лаборатория идишлари тайёрлаш учун хизмат қилади. Кумушдан бошқа металларни қоплаш, шунингдек радиотехникада қоплаш учун фойдаланилади. Олинадиган кумушнинг бир қисми кумуш-рухли аккумляторлар тайёрлаш учун сарф бўлади.
Кумуш ҳозирги вақтда ҳам тангалар тайёрлашда кўп миқдорда ишлатилади. АҚШда кумуш танга таркибида 90% кумуш 10 % мис бўлади. Инглиз стерлинг кумуш тангасида 92,5 % кумуш, 7,5% мис бор. Кумушнинг бутун жаҳонда сезилаётган камчилиги бошқа қотишмалардан тангалар тайёрлашда ўтиш заруриятини туғдирмоқда.
Кумуш метали озгина миқдорда кимёвий аппаратларннг масъулиятли қисмларини тайёрлашда ишлатилади. Кумуш суюқлантирилган ишқорларга нисбатан барқарор ва шунинг учун ундан ишқорий муҳитга яроқли тигеллар ва аппаратлар ясалади. Кумуш ҳар хил металларни электролитик кумушлаш учун ишлатилади, чунки у буюмларни коррозиядан сақлайди, контактларнинг электр қаршилигини камайтиради.
Кумуш кучли бактерицид хоссаларга эга. Бу хоссасини қадимги замонларданоқ пайқаган эдилар. Масалан, Алексадр Македонсий жангчиларининг яраларини даволашда кумуш пластинкалардан фойдаланганлар, бу пластинкалар яраларга боғлаб қуйилган. Кумуш микробларни ўлдирганлиги сабабли яраларнинг битишига ёрдам берган. Кумушга тегиб турган сув узоқ вақтгача бузилмасдан янгилигича туради, чунки бундай сувда микроорганизмлар ривожланмайди. Бунга сабаб шуки, кумуш озроқ миқдор даражада коррозияга учрайди ва кумуш хлорид кўринишида эритмага ўтади. Бу модданинг эрувчанлиги жуда оз бўлганлиги сабабли эритмада озроқ миқдорда кумуш ионлари бўлади. Кумуш аралашган кварц қумидан сув фильтрланганда ҳам у бактериялардан тозаланади.
Кумуш қотишмаларидан танга металидан ташқари тишларни пломбалашда қўлланиладиган қотишма муҳим аҳамиятга эга. У 33% Ag, 52% Hg, 12,5%Sn, 2% Cu, ва 05% Zn дан иборат. Бу қотишма қотганда бир оз кенгаяди ва полмбаланадиган бўшлиқни тўлдиради.
AgBr нинг кўп миқдори фотоқоғозлар ва фотоплёнкалар тайёрлашга кетади.
Кумуш нитрат AgNO3 (ляпис) фотоматериаллар ишлаб чиқаришда, ойна тайёрлашда, гальванотехникада, тиббиётда ишлатилади.
Кумуш ионлари кучли бактерицид хоссаларга эга, жуда кичик концентрацияда (10-10моль/л) ҳам ичимлик сувини стерилация қилади. Тиббиётда диаминкумуш гидроксид [Ag(NH3)2]OH амарген (бу сўз “аммаиак” “аргентум” сўзларидан ҳосил бўлган) номи билан ишлатилади. махсус қўшимачалар билан стабилизацияланган кумушнинг коллоид эритмалари (протаргол, коларгол ва бошқалар) кўз қобиғини дезинфекция қилиш учун ишлатилади.



Download 284.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling