Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети кимё-биология факультети


Download 284.5 Kb.
bet13/17
Sana11.01.2023
Hajmi284.5 Kb.
#1089047
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
Кумуш бирикмалари синтези (1)

Калий тетрафтораргентат (III)
Корунд идишда KCl+AgNO3 ёки KNO3+AgNO3 аралашмаси устидан 200-400 0С да эркин фтор юборилади.
K[AgF4]- сариқ модда, сувга ўта сезгир.


Лаборатория кумуш қолдиқларидан кумуш олиш

Лаборатория кумушли қолдиқларини қайта ишлашда унга мўл хлорид кислота қўшилади. Эритма чайқатилади ва тиндирилгандан сўнг эритмадаги турли тузларнинг асосий қисмини йўқотиш учун декантация усули билан 2-3 марта ювилади. Кумуш чўкмаси фақат хлоридлардан эмас, балки бромидлардан ва иодидлардан таркиб топган бўлиши мумкин. Улар қийин қайтарилади ва аммиак билан деярли реакцияга киришмайди, шунинг учун бу тузлар хлоридларга ўтказилади. Бунинг учун чўкмага сув қуйилади ва ортиқча миқдорда натрий гипохлорит ёки калий гипохлорит қўшилади. Гипохлорит қўшишни давом эттириб эритма қиздирилади. Бром ва иод баъзан учиб кетади ёки эрувчан иодатлар ва броматларга ўтади. Масса яна 1-2 марта ювилади, 2-3% ли сульфат кислота эритмаси қуйилади ва ортиқча миқдорда рух гарди ёки рух кукуни қўшилади. Айниқса рух гарди билан реакция тез боради. Аралашма бир сутка қолдирилади, вақт-вақти билан у чайқатилади. Чўкма эритмани қуйиб олиб ажратилади, рух бўлакчалари олинади. Чўкмага эритмада бўлган баъзи бошқа металлар, жумладан мис ҳам ўтади. Рух қўшимчаларининг эриши учун чўкмага 2-3 % ли сульфат кислота эритмаси қуйилади, бир қанча вақт қуйилади ва декантация методи билан яхшилаб ювилади.


Олинган кумуш етарлича тозаликка эга ва унга тегишлича ишлов бериб кумуш нитратга айлантириш мумкин.
Бирмунча тоза кумуш олиш учун унинг чўкмаси нитрат кислотада эритилади, эритмага ортиқчароқ хлорид кислота қўшилади ва тушган кумуш хлорид чўкмаси декантация усули билан ювилади, яна юқорида ёзилганидек ишлар бажарилади.
Кумуш хлориддан қуруқ усул деб номланган усул билан кумуш олиш мумкин. Бунинг учун 1 мас.қ.қуруқ хлоридга 1 мас.қ. сувсиз сода ва ½ мас.қ. калий нитрат қўшилади. Аралашма ҳовончада эзилади, фарфор тигелга солинади ва кумушнинг суюқланиш ҳарорти 960,8 0С дан бир оз юқори 980-1000 0С ҳароратда суюқлантирилади:
4AgCl+ 2Na2CO2=4Ag+4NaCl+2CO2+O2
Тигель совугандан сўнг синдирилади ва улашган натрий карбонатни кетгизиш учун кумуш қотишмаси суюлтирилган хлорид кислотада қиздирилади.
Қўшимчалар, жумладан мис қўшимчаси бўлган кумуш металига қуйидаги усул билан ишлов берилади. Кумуш суюлтирилган нитрат кислотада эритилади, эритма буғлатилади ва нитратлар суюқлангунча қиздирилади. Бунда мис (II)- нитрат қисман прчаланиб мис (II)- оксид ҳосил қилади. Қотишма 10-15 % ли аммиак эритмасида эритилади. (Ҳаворанг дастлабки қотишмада мис мажудлигини кўрсатади). Сўнг эритмага ортиқчароқ аммоний сульфит ёки натрий сульфит қўшилади ва аралашма 60-700С ҳароратгача қиздирилади. Бунда кумуш металлгача, мис эса аммиакатгача (унда мис бир валентли) қайтарилади. Эритма рангсизлангандан сўнг у яна 15-20 дақиқа қиздирилади. Сўнг кумуш қолдиғи декантация усули билан ювилади, мис бирикмалари қўшимчасини эриши учун аммиак эритмаси қуйилади ва бир сутка қолдирилади.
Қуйма кўринишда кумуш олиш учун уни фарфор тигелда 5% сувсиз бура ва 0,5% калий нитрат (қуйма массасига нисбатан ҳисоблаб) билан суюқлантирилади.
Тигель совугандан сўнг у синдирилади ва улашган тузларни йўқотиш учун қотишма суюлтирилган хлорид кислотада қайнатилади.

Download 284.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling