Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро муҳандислик технологиялари институти “Элекротехника”


Download 0.95 Mb.
bet2/7
Sana15.03.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1269819
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
тажриба

1 – ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ

Уч фазали қисқа туташган роторли асинхрон моторни автоматик бошқариш схемасини ўрганиш, йиғиш ва созлаш



  1. Ишни бажаришдан мақсад

1. Вентиляцион қурилмаларда қўлланиладиган тиристорли кучланиш ростлагичли асинхрон электр юритмаларнинг иш режимларини ўрганиш ва таҳлил қилиш.


2. Асинхрон мотор статор чулғамларига берилаётган кучланиш қийматининг юкланишга мос равишда ростлаш натижасида асинхрон моторнинг тармоқдан истеъмол қилаётган реактив қувват қийматининг ҳамда қувват коэффициентининг ўзгаришларини таҳлил қилиш.



  1. Ишга оид назарий тушунчалар

Асинхрон моторнинг тармоқдан олаётган тўлиқ қуввати қуйидаги формула билан ифодаланади:




(ВА, кВА),

бу ерда актив қувват бўлиб, умумий қувват нинг фойдали ишга сарф бўлаётган қисмини билдиради ва ифода билан аниқланади. реактив қувват, мотор чулғамларининг индуктивлиги туфайли юзага келиб, моторнинг механик қувватига боғлиқ эмас.


Асинхрон мотор ҳаракатга келтираётган вентиляцион қурилмали электромеханик тизимнинг қувват коэффициенти ишлаши давомида номинал қийматидан паст бўлган узлуксиз иш режимида ишлайдиган бўлса, у ҳолда унинг қувват коэффициентини оширишнинг самарали усулларидан бири асинхрон мотор статор чулғамига берилаётган кучланиш қийматини юкланиш қийматига мос равишда ростлаб истеъмол қилинаётган реактив қийматни ростлашдир [1, 5]. Тезлиги ростланмайдиган вентиляцион қурилмалари электр юритмаларининг «Тиристорли кучланиш ростлагич – асинхрон мотор» тизими асинхрон моторнинг юкланишнинг турли номиналдан кичик бўлган қийматларида ҳам энергетик кўрсаткичларининг номинал қийматларда бўлишига олиб келади [5].



1.1 – расм.




3. Ишни бажариш тартиби

1. 1.1 – расмдаги электр схема йиғилади.


2. Асинхрон мотор салт ишга туширилади. Юкланиш сифатида «юкланиш агрегат» идан фойдаланилади. Мотор тўлиқ ишга тушганидан сўнг ўқидаги механик юкланиш қиймати «юкланиш агрегати» ёрдамида ўзгартирилади.
3. Асинхрон мотор салт ишлаётгандаги ўлчов асбобларининг кўрсатишлари ёзиб олинади. Сўнгра моторни номинал юкланишгача бир текис юклаб, юкланишнинг 0,4; 0,6; 0,8РН қийматлари учун А1, В1, W ўлчов асбобларнинг кўрсаткичлари ўлчанади. Ўлчаш вақтида олинган маълумотлар 1.1 – жадвалга қайд қилинади. Юкланишнинг ҳар бир қиймати учун линия кучланишининг қиймати номиналдан камайтирилиб борилиб, фаза токининг камайиб энг кичик қийматга эришилиши кайд қилиниши керак ва сўнгра кучланишни яна камайтирганимизда фаза токининг ошиши қайд қилинади ва тажриба юкланишнинг бошқа қийматлари учун ҳам қайтарилади. Асинхрон моторнинг статор чулғамига берилаётган кучланишни ростлаш тиристорли кучланиш ростлагич ТКР орқали амалга оширилади. ТКР нинг куч схемаси КС нинг чиқиш учлари статор чулғамига уланган бўлиб, кучланишни ростлаш тиристорларнинг очилишини бошқарувчи импулс – фаза бошқариш тизими ИФБТ га берилаётган бошқариш кучланиши Уб ни ўзгартириш асосида амалга оширлади. ТКР нинг КС си ҳар бир фазага параллел қарама – қарши йўналишли жуфт тиристорлардан иборат бўлиб, бир тиристор синусоидал кучланишнинг мусбат яримдаврини ўтказса иккинчи тиритор эса манфий яримдаврини ўтказишга хизмат қилади.
4. 3 – параграфдаги олинган ўлчовлар асосида юкланишнинг ҳар бир қийматлари учун асинхрон электр юритма истеъмол қилаётган умумий қувват, қувват коэффициенти ва реактив қувват қийматлари қуйидаги математик ифодалар асосида ҳисобланади:



5. 4 – параграфдаги ҳисобланган катталиклар 1.1 – жадвалга ёзилади ва бу катталикларнинг ҳар бир юкланиш қиймати учун алоҳида кучланишга боғлиқлик тавсифлари қурилади.


1.1 – жадвал





Юкла-ниш,
Вт



Фаза токи, А

Линия кучлани-ши, В

Актив қувват,
Вт

Реактив қувват, кВАр

Умумий қувват, ВА

Қувват
коэфф.





















Юкланиш агрегати



Юкла-ниш,
Вт



Ўзгармас ток зан-жир.ток, А

Ўзгармас ток занжир. кучланиши, В











Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling