Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро муҳандислик технологиялари институти “Элекротехника”
Download 0.95 Mb.
|
тажриба
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишга оид назарий тушунчалар
- 3. Ишни бажариш тартиби
3 – ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ
Мустақил қўзғатиш чулғамли ўзгармас ток моторини автоматик бошқариш схемасини ўрганиш, йиғиш ва созлаш Ишни бажаришдан мақсад 1. Асинхрон мотор қувват коэффициентининг юкланиш даражасига боғлиқлигини текшириш. 2. Асинхрон мотор статор чулғамларига параллел уланган конденсатиорлар сиғимининг мотор қувват коэффициентига таъсирини текшириш. Асинхрон моторнинг тармоқдан олаётган тўлиқ қуввати қуйидаги формула билан ифодаланади: (ВА, кВА), бу ерда актив қувват бўлиб, умумий қувват нинг фойдали ишга сарф бўлаётган қисмини билдиради ва ифода билан аниқланади. реактив қувват, мотор чулғамларининг индуктивлиги туфайли юзага келиб, моторнинг механик қувватига боғлиқ эмас. Асинхрон мотор ҳаракатга келтираётган электромеханик қурилманинг қувват коэффициенти ишлаши давомида номинал қийматидан паст бўлган узлуксиз иш режимида ишлайдиган бўлса, у ҳолда бу электромеханик қурилманинг қувват коэффициентини оширишнинг самарали усуларидан бири асинхрон мотор статор чулғамларига параллел конденсаотрларни улашдир. Компенсация қилиниши зарур бўлган сиғим реактив қуввати қуйидаги ифода билан аниқланади: бу ерда электромеханик қурилманинг конденсаторлар уланмаганидаги қувват коэффициенти, электромеханик қурилманинг конденсаторлар уланганидан кейинги қувват коэффициенти (яъни ўрнатилиши керак бўлган қувват коэффициенти). Конденсаторлар батареясининг сиғими қиймати қуйидаги ифода билан аниқланади: 4.1 – расм. 3. Ишни бажариш тартиби 1. 1.1 – расмдаги электр схема йиғилади. 2. Асинхрон мотор салт ишга туширилади. Юкланиш сифатида «юкланиш агрегат» идан фойдаланилади. Мотор тўлиқ ишга тушганидан сўнг ўқидаги механик юкланиш қиймати «юкланиш агрегати» ёрдамида ўзгартирилади. 3. Конденсаторларни уламасдан, яъни ажраткич П – 2 узилган ҳолда, аввал мотор салт ишлаётгандаги ўлчов асбобларининг кўрсатишлари ёзиб олинади. Сўнгра моторни номинал юкланишгача бир текис юклаб, юкланишнинг 0,5; 0,7; 1,0РН қийматлари учун ўлчашлар бажарилади. Ўлчаш вақтида олинган маълумотлар 4.1 – жадвалга қайд қилинади. 4. Ажраткич П – 2 ни тармоққа улаб, конденсаторлар асинхрон мотор чулғамларига паралел уланади. Мотор салт ва юкланишнинг 0,5; 0,7; 1,0РН қийматлари учун ўлчов асбобларнинг кўрсаткичлари 4.1 – жадвалга ёзилади. 5. Конденсаторларнинг бир нечта сиғим қийматлари учун 4 – тажриба қайтарилади ва ўлчов асбобларнинг кўрсаткичлари 1.2 – жадвалга ёзилади. 6. 4.1 – жадвал асосида (С = 0 бўлганда) ва (С = С1, С2, С3) асинхрон мотор қувват коэффициентининг юкланишга боғлиқлик тавсифлари қурилади. 4.1 – жадвал
Юкланиш агрегати
АДАБИЁТЛАР Ҳошимов О.О., Имомназаров А.Т. Электр юритма асослари. 1 – қисм. Тошкент: ТДТУ, 2004. Ҳошимов О.О., Имомназаров А.Т. Электромеханик тизимларда энергия тежамкорлик. Тошкент: ЎАЖБНТ Маркази, 2005. Download 0.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling