Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро мухандислик-технология институти бино ва иншоотлар қурилиши кафедраси
Download 1.27 Mb.
|
Devorbop namuna
Атроф муҳит ва меҳнат муҳофазаси.
Ишлаб чиқариш корхоналарини лойиҳалаётганда меҳнат муҳофазаси қоида ва меъёрларига амал қилиш лозим. Меҳнат муҳофазаси ва қоидаларига жавоб бермайдиган меҳнат шароити яратилган корхоналар фойдаланишга қабул қилинмайди. Ускуналар ва қурилмалар техник эксплуатация қоидаларига асосан ўрнатилиши керак. Майдалаш машиналари икки томонлама алоқани таъминловчи овозли ва чироқли сигнализация тизими билан жиҳозланиши лозим. Майдалаш машиналарининг ишлаш вақтида қуйидагилар тақиқланади: санчилиб қолган материаллар бўлакларини суриш ва олиб ташлаш, юклагичлардаги тўсиқларни бартараф етиш, майдалагични тозалаш, созлаш ишларини бажариш. Тушириш агрегатлари аспирация тизимига уланган бошпаналарга эга бўлиши ва чангли ҳавони ишлаб чиқариш биноларига чиқармаслиги керак. Жағли майдалагичларнинг юклагичлари атрофи баландлиги камида 1 м ли металл панжаралар билан тўсилиши керак. Ременли узатмалар усти қопқоқ билан ёпилган бўлиши шарт. Ўтиш кўприкчаларини жағли майдалагичларнинг юклагичлари остидан ўрнатмаслик керак. Тегирмонлар ҳавони тозалаш мосламалари бўлган аспирация тизимлари билан жиҳозланган бўлиши ва вакуум остида ишлаши керак. Бошқарув панеллари кузатув ва масофадан бошқариш кабиналарида жойлашган бўлиши керак. Тегирмонларда тўкмалар пайдо бўлишидан ташқари, машиналарни ишга тушириш ва тўхтатишнинг олдиндан белгиланган кетма-кетлигини таъминлайдиган автоматик блокировка бўлиши керак. Тегирмон корпуси тегирмон атрофидан 1 м масофада баландлиги камида 1 м бўлган металл панжара билан тўсилиши керак. Силикат ғишт ишлаб чиқариш жараёнида жуда кўп миқдорда чанг ажралади. Бу минг дона ғиштга 12 дан 23 кг гачани ташкил этади. Оҳакли-кремнезёмли чанг таркибида ўлчами 20 мкм дан кичик бўлган зарралар миқдори 705 гача бўлади. Оҳакни сўндириш пайтида ҳавога сув буғи ажралиб чиқади ҳамда ҳаво намлиги ва ҳароратини оширади. Шунингдек ҳавони чанглантиради. Булар ҳаммаси инсон саломатлигига салбий таъсир қилади ва меҳнат шароитини пасайтиради. Буларнинг олдини олиш учун корхона ҳаво тозалагичлар билан жиҳозланиши лозим. Автоклавларнинг қопқоқлари махсус механизмлар ёрдамида очилибёпилиши керак. Автоклав ташқи деворлари ҳарорати 35 оС дан ошмаслиги лозим. Ҳарорат 40 оС дан баланд бўлганда автоклавга киришга рухсат берилмайди. Автоклав қопқоқлари зич ёпилиши керак. Ишлаб чиқариш корхонасидаги шовқин ишчиларнинг диққатини камайтиради, энергия сарфини оширади. Шунинг учун ишчиларни шовқиндан ҳимоялаш масалалари ечилиши шарт. Ишчилар ишлаши учун цех ёруғлик билан етарлича таъминланган бўлиши, ишчилар учун ечиниш-кийиниш, ювиниш ва бошқа санитар-маиший хоналар билан таъминланган бўлиши керак. Силикат буюмлар ишлаб чиқаришида ишлайдиган ишчилар махсус коржома, оёқ кийим ва индивидуал ҳимоя воситалари билан таъминланиши керак. Download 1.27 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling