Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро мухандислик-технология институти бино ва иншоотлар қурилиши кафедраси
Download 1.27 Mb.
|
Devorbop namuna
1.6.Ускунани ҳисоблаш ва танлаш.
Асосий технологик ускуна технологик схемага асосан танланади ва ҳисобланади. Пресслар ҳисоби ишлаб чиқариш дастурида келтирилган. Лойиҳаланаётган корхонамизда РА-550 механик прессдан ичи бўш ғиштларни қолиплаш учун 3 та, қалинлаштирилган ичи тўла ғиштларни қолиплаш учун 5 та ўрнатилади. Қолган ускуналар қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади: n = Qс • КН / QП бунда Qс– ускунанинг талаб қилинадиган унумдорлиги, т/соат (т/сут, м3/соат); КН – нотекис талаб коэффициенти (Кн = 1,1); QП – паспорт бўйича унумдорлиги, т/соат (т/сут, м3/соат). Оҳак бўлакларини дастлабки босқичда майдалаш учун С182Б жағли майдалагичдан фойдаланамиз. Жағли майдалагичнинг техник кўрсаткичлари: юклаш тешиги ўлчами – 250 х 400 мм; юкланадиган энг катта бўлакларнинг номинал ўлчами – 210 мм; чиқиш жойи -40 мм; чиқиш жойининг тартибга солиш чегараси - 20-60 мм; электродвигател қуввати – 17 кВт. Агар оҳак бўлакларининг тўкма зичлигини 1т/м3 га тенг деб олсак, унда жағли майдалагичнинг унумдорлиги 18 т/соат га тенг бўлади. Жағли майдалагич сонини ҳисоблаймиз: = 8,994• 1,1 / 18 = 0,55 1та жағли майдалагич қабул қиламиз. Оҳакни 2 майдалаш босқичи учун С-599 роторли зарбли майдалагич ўрнатамиз. Майдалагичнинг техник характеристикалари: ротор ўлчами – 40 х 250 мм; юкланадиган энг катта бўлакларнинг номинал ўлчами – 100 мм; чамбарак жойии эни – 15 мм; унумдорлиги – 10 т/соат; электродвигател қуввати – 55 кВт. Роторли зарбли майдалагич сонини ҳисоблаймиз: = 8,994• 1,1 / 10 = 0,99 Бирта зарбли майдалагич қабул қиламиз. Қум таркибидан бегона қўшилмалардан (тошлар, лой бўлаклари, шох-шабба, металл бўлаклари ва бошқалар.) тозалаш учун СМД-70 ғалвирини танлаймиз. Ғалвирнинг техник характеристикалари: унумдорлиги – 200 т/соат; элак ўлчами 1250 х 3000 мм; элакнинг қиялик бурчаги – 16-20о; электродвигател қуввати – 7 кВт. Заводни керакли миқдорда қум билан таъминлаш учун ғалвир сонини ҳисоблаймиз: n = 110,98 • 1,1 / 200 = 0,61 1 та ғалвир қабул қиламиз. Боғловчини туйиш учун диаметри 2 метр, узунлиги 10,5 метр бўлган қувурли тегирмон ўрнатамиз. Унумдорлиги – 13 т/соат, электродвигател қуввати – 500 кВт Тегирмон сонини ҳисоблаймиз: n = 17,637 • 1,1 / 13 = 1,49 2 та тегирмон қабул қиламиз. Боғловчи ва тўлдирувчини сув билан аралаштириш учун СМС-95 икки валли парракли аралаштиргич ўрнатилади. Аралаштиргичнинг техник характеристикалари: унумдорлиги – 95 м3/соат; қориш идишининг фаол узунлиги -3,5 м; валдаги эшкаклар сони-29 та; электродвигател қуввати – 55 кВт. Ишлаб чиқаришни таъминлаш учун аралаштиргичлар сонини ҳисоблаймиз: n = 89,011 • 1,1 / 95 = 1,03 2 та аралаштиргич қабул қиламиз. Аралашмани сўндириш учун сўндириш реактори ўрнатилади. Сўндириш реактори сиғими ва геометрик ҳажмини қуйидаги номограммадан топамиз. Аралашманинг реакторда бўлиш вақти 4 соат. 3-расм. Сўндириш реакторларининг сиғими ва геометрик ҳажмини танлаш намограммаси. Намограммага асосан иккита, ҳар бирининг ҳажми 270 м3, умумий сиғими 400 м3 бўлган сўндириш реакторини танлаймиз. Реактор ўлчамини кейинги 4-расмга асосан танлаймиз. 4-расм. Сўндириш реакторларининг ўлчамларини танлаш намограммаси. 1-цилиндр баландлигининг диаметрига нисбати 2 га тенг; 2 – худди шундай, 3; 3 – худди шундай, 4. Цилиндр баландлигининг диаметрга нисбатини 3 га тенг деб қабул қилиб, реактор диаметри 4,8м эканлигини топамиз. Цилиндр баландлиги 14,5 метрга тенг бўлади. Компонентларни янада яхшироқ аралаштириш учун СММ-82 маркали гомогенизатор аралаштиргичлардан фойдаланилади. Аралаштиргичнинг техник характеристикалари: унумдорлиги – 100 т/соат; электродвигател қуввати – 55 кВт. Керакли ишлаб чиқаришни таъминлаш учун зарур аралаштиргич сонини ҳисоблаймиз: n = 124,615 · 1,1/100 = 1,37 2 та гомогенизатор аралаштиргич қабул қиламиз. Автоклав турли хил буюмларни буғлантириш учун турли босим остида бўлади. Ичи бўш ғиштни қайта очиш билан буғлантириш цикли 8,7 соатга, қалинлаштирилган ғиштники эса 9,2 соатга тенг. Максимал узун циклни қабул қиламиз. Демак бир цикл давомийлиги қайта очиш билан -9,2 соатга тенг деб қабул қиламиз. Буюмларни буғлантириш учун ўлчами 2 х 40,4 м, сиғими 33 та буғлантириш вагонеткаси бўлган автоклавларни ўрнатамиз. Бериладиган босим – 1,2 МПа. Автоклавнинг соатлик унумдорлигини ҳисоблаймиз: =Б·В/24 бунда Б – автоклав сиғими, м.д.ш.ғишт; – 1 суткада буғлантириш цикли сони. =24/Ц= 24/9,2=2,61 соат – 1суткадаги соатлар миқдори; Ц=9,2 соат – қайта очиш билан бир циклнинг давомийлиги. Ҳар бир вагонетка сиғими 840 дона шартли ғишт. Унда бирта автоклав сиғими 840 · 33 = 27720 дона шартли ғишт. Download 1.27 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling