Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро мухандислик-технология институти бино ва иншоотлар қурилиши кафедраси
Download 1.27 Mb.
|
Devorbop namuna
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фаол СаО+ Фаол
- 063 тўрда қоладиган Қум гуруҳи
- Синов элаклари тўрлари ўлчами, мм Элакдаги жами қолдиқ, массага
- 1.3. Ишлаб чиқариш усули ва технологик схемасини танлаш ва асослаш.
- 1.4.Иш режими ва иш вақти фонди.
Оҳак ва кремнезём компонентнинг оптимал нисбати массасига нисбатан 1:1. Бунда боғловчининг активлиги 35 – 40% бўлади. Компонентларни бирга туйиш шарли тегирмонларда амалга оширилади ва бу керакли дисперсияли барқарор маҳсулот олишни таъминлайди. Туйилган аралашманинг майинлиги № 02 ва 008 элакларда қоладиган қолдиқлар миқдори билан характерланади. Кварц қуми силикат ғишт тайёрлашда асосий компонент ҳисобланади. Жойлашувига кўра қумлар тоғ ва жарлик, дарё ва кўл, денгиз ва тепалик қумларига бўлинади. Табиий қум таркибининг донадорлигига кўра йирик, ўрта, майда ва ўта майда гуруҳларга бўлинади. Табиий қумнинг барча гуруҳлари учун № 063 тўрли элакда қоладиган қолдиқ ва йириклик модули Мк 5-жадвалда келтирилган катталикларга мос келиши керак. 5-жадвал. Қумнинг йириклик гуруҳлари.
Бунда қумнинг йириклик гуруҳини аниқлашда бир вақтнинг ўзида 5-жадвалнинг ҳар иккала талабига жавоб бермаса, унда компонентнинг йириклик модули катталиги ҳал қилувчи бўлади. Силикат ғиштнинг сифати қум сифатига боғлиқ. Асосий кўрсаткичлардан бири қумнинг донадорлик таркиби ҳисобланади. Донадорлик таркиби бир хил бўлмаган, доналари ўткир қиррали ва ғадир- будир юзали кварц қуми самаралироқ ҳисобланади. Бундай қумдан фойдаланилганда пресслаш жараёнида аралашма қолипга яхши жойлашади, кварц ва оҳак буғлантириш жараёнида тўлиқ боғланади. Донадорлик таркиби бўйича қум 6-жадвал (ОСТ 21-1-72) талабларига жавоб бериши керак. 6-жадвал. Қумнинг донадорлик таркиби.
Донадорлик таркиби бир хил бўлган ёки доначалари силлиқ қум ишлатилганда оҳакка бўлган талаб ортади ва маҳсулот мустаҳкамлиги унча юқори бўлмайди. Таркибда ўлчами 5 мм дан катта бўлган доначалар массасига нисбатан 5 % дан ошмаслиги керак. Рангли силикат ғишт ишлаб чиқаришда қум таркибидаги бегона қўшилмалар (лойли) салбий таъсир қилади. Бегона қўшилмалар ғиштнинг мустаҳкамлигини ва совуқбардошлигини камайтиради, сув шимувчанлигини оширади. Шунинг учун рангли силикат ғишт ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган қумга алоҳида эътибор бериш зарур. Кварц қумининг таркибида лойнинг меъёрда бўлиши қолиплаш жараёнида ва маҳсулот сифатига ижобий таъсир қилади. Қум таркибида чангсимон, илсимон ва лойсимон ашёларнинг ўлчами 0,05 мм дан кичик бўлган заррачалари миқдори 10 % дан кам бўлиши керак, шу жумладан лойсимон ашёларнинг ўлчами 0,005 мм дан кичик бўлган заррачалари миқдори 2% фоиздан кўп бўлмаслиги лозим. Слюда миқдори 5% дан ошмаслиги керак. Қум таркибидаги олтингугурт ва сулфат кислота аралашмаларининг миқдори SО3 бўйича ҳисоблаганда 2% дан, ишқорлар (Nа2О бўйича ҳисоблаганда) эса 3,6 дан ошмаслиги керак. 1.3. Ишлаб чиқариш усули ва технологик схемасини танлаш ва асослаш. Ишлаб чиқариш жараёни хом ашёни қазиб олиш ва завод омборларига етказиб беришдан бошланади. Оҳактош қуйидагича тайёрланади: бўлакларнинг катталиги бўйича сараланади ва агар керак бўлса, қўпол катта бўлаклар майдаланади. Майдалаш учун жағли, конусли майдалагичлардан фойдаланилади. Оҳактошни майдалаш карьерда бажарилиб, фақат керакли фракциядаги оҳактош бўлакчалари заводга олиб келиш мақсадга мувофиқ. Кальцийли ҳавойи оҳак ГОСТ 9179-77 талабларига жавоб беради ва таркибида фаол CaO + MgO миқдори 70 % дан кам, бироқ 60 % дан кўп. MgO миқдори 5 % дан кам, сўнмаган заррачалар миқдори 14% дан кўп эмас. Сўниш вақти 15 минутдан кўп эмас. Оҳактошни ташиб келтириш учун темир йўл транспортидан фойдаланилади. Қум ҳам заводга темир йўл транспортида ташиб келтирилади ва очиқ ҳавода омборланади. Очиқ омбордан қум йирик қўшилмалардан ажратиш учун ғалвирга юборилади. 90% ғалвирланган қум тўлдирувчи сифатида фойдаланиш учун бункерларга жойлаштирилади. Қолган 10% қум эса кейинчалик сўндирилмаган оҳак билан қўшиб шарли тегирмонда туйиш учун бошқа бункерга жойлаштирилади. Парракли аралаштиргичда қум , боғловчи аралашма ва сув яхшилаб аралаштирилади. Бунда аралашманинг намлиги 7-9% ни ташкил этади. Тайёр аралашма сўндириш реакторларига (силос) жойлаштирилади. Сўнган аралашма 3-4% намликка эга бўлади. Кейин аралашма стерженли аралаштиргичга келиб тушади ва ундан кейин пресс бункерларига юборилади. Кўп ҳолларда ҳаракатланмайдиган столли пресслар ишлатилади. Автомат тахловчи ҳаракатланадиган лента устига қолипланган ғиштларни бир қаторга теради. Қатор тўлгач бошқа автомат тахловчи ғиштларни вагонеткага жойлаштиради. Тўлган вагонеткалар умумий тележкага уланади. Тележка вагонеткаларни автоклавга олиб киради. Автоклав ишлов бериш 12 атмосфера босими остида 180-210 оС да 10 соат давомида давом этади. 2-расм. Ишлаб чиқаришнинг технологик схемаси. 1.4.Иш режими ва иш вақти фонди. Иш режими технологик лойиҳалаш меъёрлари ва технологик регламентга асосан қабул қилинади. 7-жадвал. Иш режими ва иш вақти фонди.
Download 1.27 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling