Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ овқат ва енгил саноат технология институти


Download 261 Kb.
bet1/10
Sana05.04.2023
Hajmi261 Kb.
#1277003
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Амалиёт услубий кулланма


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


БУХОРО ОЗИҚ ОВҚАТ ВА ЕНГИЛ САНОАТ ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ





«Информатика ва ахборот технологиялари» кафедраси


5140900 Касб таълими: «Информатика ва ахборот технологиялари» йўналиши талабалари учун I – малакавий амалиётнинг
иш дастури ва уни ташкил этиш бўйича



Бухоро - 2008


Муаллифлар: доц. Абидов К.З., асс. Асраев З.Р.

Тақризчилар: БухДУ «И ва АМ» кафедраси мудири п.д.ф. А.Ғ.Хайитов
Бух ОО ва ЕСТИ «И ва АТ» кафедраси доценти Ш.С.Йўлдошев

«Информатика ва ахборот технологиялари» кафедрасининг умумий мажлисида муҳокама этилди ва маъқулланди (Баён №___ «___» ___________ 2008 й).


Институт услубий кенгашида мухокама қилинди ва чоп этишга тавсия этилди. (Баён №___ «___» ___________ 2008 й).


Аннотация

Услубий кўрсатмаларда «И ва АТ» йўналиши талабаларининг I – малакавий амалиёти бўйича ишлаб чиқилган иш дастури, амалиётнинг мақсад ва вазифалари, унинг мазмун – моҳияти, таркиби ҳамда амалиётни ташкил этиш бўйича услубий маълумотлар келтирилган. Услубий кўрсатмалардан амалиётчи талабалар, шунингдек институт ҳамда ишлаб чиқаришдан белгиланган раҳбарлар фойдаланиши мумкин.




МУНДАРИЖА



КИРИШ 4
I. БИРИНЧИ МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ 5
1.1. БИРИНЧИ МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ 5
1.2. МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТНИНГ ИШ ДАСТУРИ, УНИНГ ТЕМАТИК РЕЖАСИ ВА МАЗМУНИ 7
1.3. МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТНИНГ ЎҚУВ МЕТОДИК ВА МОДДИЙ ТЕХНИК ТАЪМИНОТИ 19
1.4. БИРИНЧИ МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТНИ ТАШКИЛ ЭТИШ 20
1.5. АМАЛИЁТЧИ ТАЛАБАЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА БУРЧЛАРИ 22
23
II. МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТНИНГ ЯКУНИЙ НАТИЖАЛАРИ 24
2.1. АМАЛИЁТ ЯКУНИДА ТАЛАБАЛАРГА ҚЎЙИЛГАН ТАЛАБЛАР 24
ХУЛОСА 25
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР 26
ИЛОВА 27

КИРИШ


Маълумки, Олий таълим муассасаларида малакали кадрлар тизимини шакллантиришда ўқув жараённинг ажралмас қисми бўлган турли кўринишдаги амалиётлар муҳим ўрин эгаллайди. Бундай амалиётлар талабаларнинг назарий билимларини амалда мустаҳкамлашга хизмат қилиш билан бирга, таълим ва ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграция жараёнларини мустаҳкамлайди.


Бакалавриятнинг «Информатика ва ахборот технологиялари» йўналишининг ўқув режасида мақсад ва вазифалари турлича бўлган тўртта амалиётни ташкил этиш режалаштирилган. Бу амалиётларнинг иккитаси, яъни I ва II – малакавий амалиётлар ишлаб чиқариш билан бевосита боғлиқ бўлиб, Республикамизнинг илғор ташкилот ва муассасаларида ўтказилади.
Ушбу услубий кўрсатмалар «Информатика ва ахборот технологиялари» йўналиши талабаларининг I – малакавий амалиётига тегишли бўлиб, ундаги амалиёт бўйича тузилган иш дастури, унинг мазмун ва моҳияти ҳамда амалиёт даврида талабаларнинг билимини шакллантириш асослари Давлат таълим стандартлари талаблари асосида ишлаб чиқилган.
I – малакавий амалиётнинг мазмун моҳияти энг аввало талабалар томонидан таълим муассасида «Касб маҳорати» фанидан эгалланган билим ва кўникмаларга асосланади.
Услубий кўрсатмалардан ва амалиёт дастуридан нафақат талабалар, балки институт томонидан тайинланган амалиёт раҳбарлари, шунингдек ишлаб чиқаришдан белгиланган раҳбарлар ҳам фойдаланишлари мумкин.
I. БИРИНЧИ МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ

1.1. БИРИНЧИ МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ




I – малакавий амалиётнинг асосий мақсадини қуйидагилар ташкил этади:



  • ишлаб чиқариш шароитида назарий ва амалий билимларни мустаҳкамлаш, касб бўйича малака ва кўникмаларни эгаллаш, базали фанлар бўйича назарий билимларни амалиётда қўллаш;

  • ташкилот ва муассасаларнинг структураси, унинг базаси, ахборот - коммуникацион технологияларидан фойдаланиш даражаси ва қўлланиладиган дастурий мажмуалари билан танишиш;

  • MS Office амалий дастур пакети имкониятларини амалда қўллаш;

  • корхона ва ташкилотларда иш юритишни ташкил этиш билан боғлиқ бўлган муаммо ва уни тизимлаштириш, шунингдек ахборот технологияларини қўллаб, амалда уларни ечишга фаол иштирок этиш.

Амалиётни ўтиш жараёнида талабалар корхона ёки ташкилотда ахборот оқимини таҳлил қилиш ва такомиллаштиришда шахсан иштирок этиш имкониятига эга бўладилар.


Улар ишчи ўринларда жойлашган бўлимдаги ҳужжат айланиши тизимини тадқиқот ва таҳлил қилиш орқали замонавий ишлаб чиқаришдаги ахборот маданияти фаолиятига бевосита қўшиладилар. Бунда амалиётчи талабаларда замонавий тараққиёт ва жаҳон маданиятида информатиканинг ўрни ва аҳамияти тўғрисида тасаввур ҳосил бўлади, шунингдек малакали кадрлар тайёрлашда информатиканинг таркиби ҳамда аҳамиятини онгли тарзда тушуниш шаклланади.
Амалиёт ўтиш мобайнида талаба «Касб маҳорати» фанидан шаклланган билим ва кўникмаларни такомиллаштиради ва бу билим ҳамда кўникмаларни «ЭҲМ оператори» ишчи касбини олиш мақсадида амалда қўллайди.


Амалиётни ўтишнинг асосий вазифаларига қуйидагилар киради:



  • иш ва ҳужжат юритиш масалаларини ечишда қўлланиладиган ахборот технологиялари доирасида кўникмаларни такомиллаштириб бориш;

  • ишлаб чиқаришда иш юритиш тизимини таҳлил қилиш усулларини ўрганиш;

  • иш юритиш жараёнларини ахборотли тасаввур қилиш ва моделлаштириш кўникмаларини эгаллаш;

  • ташкилот ва муассасаларда ахборот оқими, унинг структураси ва ўзига хос структурасини таҳлил қилиш кўникмаларини эгаллаш, иш юритишда мавжуд маълумотлар базасини таҳлил қилиш.

Бундан ташқари амалиётчи – талабалар ташкилот ёки муассасанинг иш фаолияти, меҳнатни ташкил қилиш формалари ва унда ахборот оқимининг ўрни хусусида тушунчага эга бўлишлари лозим.




Амалиётни ўтиш натижасида талабаларда қуйидаги билимларни шакллантириш талаб этилади:



  • корхона ва ташкилотларда иш юритишни ташкил этиш усуллари;

  • иш юритишни мумкин қадар информатизациялаш усуллари;

  • ишлаб чиқариш информация ресурсларини асосий шакллари ва уларнинг илмий-техник ва ижтимоий-иқтисодий ахамияти;

  • ишлаб чиқариш информация ресурсларидан фойдаланишнинг асосий усуллари ва воситалари.



Амалиётни ўтиб бўлгач талабалар қуйидаги ишларни бажара олиши керак:



  • корхона ва ташкилотларнинг автоматизацияланиши лозим бўлган иш юритиш тизими элементларини аниқлаш;

  • ўзининг касбий фаолиятида ушбу соҳага хос замонавий илмий атамалардан тўғри фойдаланиш;

  • корхона ва ташкилотларда иш юритишни яна мумкин бўлган информациялашни ижтимоий-иқтисодий оқибатларини мустақил баҳолаш;

  • янги информацион технологиялардан фойдаланиш ҳисобига иш юритиш соҳаси ишчилари меҳнатини самарали ташкил этиш.

1.2. МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТНИНГ ИШ ДАСТУРИ, УНИНГ ТЕМАТИК РЕЖАСИ ВА МАЗМУНИ


1 - жадвал


Download 261 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling