Иккинчи боб бўйича хулоса
Магистрлик диссертациясининг иккинчи бобида хамир тайѐрлаш
технологик жараѐнини автоматлаштиришда
техник ва дастурий
таъминотни танлаш ва уларни асослаш масалалари кўриб чиқилди.
Жумладан,
хамир
тайѐрлаш
жараѐнини
микроконтроллер
технологиялари асосида бошқаришнинг умумий структураси ишлаб
чиқилди. Унда хамир тайѐрлаш жараѐни агрегатларини ва жиҳозларини
объект сифатида ва уни автоматик бошқариш
тизими эса дастурланувчи
мантиқий контроллер сифатида қабул қилинди ҳамда ―бошқарилувчи
объект-бошқарувчи объект‖ тизими орасидаги алоқадорлик белгилаб
берилди.
Операторлар
бошқарувини
назорат
қилиш
ва
оператор
станцияларининг марказий ва имкон қадар яқин қисмида жойлашган учта
монитор билан таъминлаш ва смена бошлиғи
станциясидан туриб
жараѐнни бошқариш режалаштирилди.
Хамир тайѐрлаш технологик жараѐнини
автоматлаштиришда
датчикларни ва ижрочи механизмларни танлаш бўйича асосий вазифалар
белгилаб берилди. Хамир тайѐрлаш агрегатини автоматлаштиришда
технологик параметрлардан асосан опара температурасини, хамирнинг
температурасини ҳамда опаранининг намлигини муқобил
даражада
сақлаб туриш учун назорат ўлчов асбоблари сифатида температура ва
намлик интеллектуал датчиклари танлади.
Шунингдек, жараѐнини
автоматлаштиришда бошқариш объекти сифатида WinCon-8000 микро
контроллери танланиб, унинг техник характеристикалари таҳлил этилди.
Ушбу контроллерни дастурлаштириш технологияси ҳамда бошқариш
дастурининг алгоритмик тилининг имкониятлари асослаб берилди. Хамир
тайѐрлаш технологик жараѐнини автоматлаштириш бўйича
танланган
назорат-ўлчов асбобларининг ўлчов каналлари хатоликлари ҳисобланди.