Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро мухандислик технология институти


Download 0.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/30
Sana17.06.2023
Hajmi0.66 Mb.
#1542813
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30
Bog'liq
Kitob 2491 uzsmart.uz-Гулчирой

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
XTXTMAX-XTR 
XTR=XTR 
ONR=ONR 
XTR=XTMIN-XTR 
ONR=ONMAX-ONR 
ONR=ONMIN-ONR 
ONR, OTR, XTR 
XTR>XTMAX 
XTRONR>ONMAX 
ONR

Ушбу белгилашлар асосида хамир тайѐрлаш технологик жараѐнини 
бошкариш алгоритми расмда келтирилган. 
Алгоритмнингбошлангич кисмида опара намлиги опара температураси ва 
хамир температурасининг обекти урнатилган.Датчиклардан келаѐтган 
бирламчи кийматларининг Н даври ичидаги урта арифметик кийматлари 
аникланган. 
Алгоритмнинг кейинги учта тармокланувчи кисмида бошкариладиган 
технологик параметрларнинг максимал ва минимал кийматлари оралигида 
жойлашуви текширилади.Агар ушбу параметрлар оптимал кийматлар 
оралигида булмаса унда уларнинг фарки хисобланиб канчага ошириш ѐки 
камайтириш хусусидаги малумот аникланади ва ижрочи механизмга 
юборилади.Ушбу цикл тулик бажарилгандан сунг бошкарув яна 
алгоритмнинг бошига юборилади ва хисоблаш жараѐни кайта 
такрорланади. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


3.2. Жараѐнни микроконтроллер асосида бошқариш дастурини 
ишлаб чиқиш ва уни ўрнатиш 
 
Ушбу 
бўлимда 
хамир 
тайѐрлаш 
технологик 
жараѐнини 
автоматлаштириш бўйича танланган Microsoft Windows CE .NET 
операцион тизимида ишлайдиган ва у реал вақт бирлигида фаолият 
кўрсатадиган WinCon-8000 контроллери учун С++ тилида бошқариш 
дастурини ишлаб чиқамиз[21,18,17].
Шунингдек, тузилган дастурли микроконтроллернинг доимий 
хотирасига ўрнатиш технологиясини баѐн этамиз.
Микроконтроллерни дастурлаштириш жараѐнида дастурчи 
томонидан ишлаб чиқилган дастур энергияга боғлиқ бўлмаган хотирага 
ѐзилади. Бунда кристалнинг хотира элементларини ўчириш, ўқиш, ѐзиш ва 
бошқа амалларни бажариш мумкин. Микроконтроллернинг типик 
операцияларига қуйидагилар киради [29]: 
-операция ―Chip erase‖ (кристални ўчириш); 
- FLASH хотира дастурини ўқиш/ѐзиш; 
- EEPROM маълумотлар хотирасини ўқиш/ѐзиш; 
- Конфигурацион FUSE битларни ўқиш/ѐзиш; 
- Дастурий ахборот LOCK битларини ўқиш/ѐзиш; 
- Кристални идентификациялар SYGNATURE битларини ўқиш. 
Кристални дастурлаш қуйидаги усулларда бажарилиши мумкин: 
1.Параллел дастурлаштириш. Бунда ахборот энергияга боғлиқ бўлмаган 
хотирага параллел киритиш/чиқариш портлари орқали кириталади. Одатда 
бу жараѐн программатор деб номланган махсус жиҳоз орқали амалга 
оширилади. 
2. Кетма-кет дастурлаштириш. Бунда ахборот энергияга боғлиқ 
бўлмаган хотирага кета-кет интерфейс схемаси орқали киритилади. 
Одатда бу жараѐн программатор деб номланган махсус жиҳоз орқали 


амалга оширилади. Бу операция бевосита микропроцессор тизимида 
бажарилиши мумкин. 
3.Ўз-ўзини дастурлаштириш микроконтроллернинг ўзи ѐрдамида флеш-
хотира дастури бошқаруви асосида ѐзилиши мумкин.
Микроконтроллер учун дастурни тайѐрлаш шахсий компьютерда 
бажарилади ва қуйидаги босқичларни ўз ичига олади: 
-дастурнинг матнини тайѐрлаш; 
-матнни машина кодига трансляциялаш ва синтактик хатоларни тузатиш; 
-дастурни созлаш (мантиқий хатоликларни тузатиш); 
-микроконтроллерни якуний дастурлаштириш. 
Ушбу босқичларнинг ҳар бири аппарат ва дастурий воситаларни 
жорий этишни талаб этади. Дастурий ва аппарат воситалар контроллерни 
ишлаб чиқарадиган фирмалар ѐки махсус фирмалар томонидан ишлаб 
чиқарилади.
Улар доим конкрет контролерга йўналтирилган бўлади. Одатда 
дастурий воситалар интеграллашган созлаш муҳити кўринишида 
расмийлаштирилади ва бепул ѐки шартнома асосида етказилиши мумкин. 
Биринчи босқичда тайѐрланган дастур матни файл кўринишада 
ассемблер тилида тузилади (.asm кенгайтмаси билан.). Бу ерда шуни 
алоҳида таъкидламоқчимизки, дастур юқори алгоритмик тилларнинг 
бирида ҳам тузилиши мумкин. Биз айнан шу йўл билан бошқарув 
дастурини ишлаб чиқиш вазифасини ўз олдимизга мақсад қилиб 
қўйганмиз. Бу йўлнинг афзаллига хусусида алоҳида фикр юритамиз.
Шундай қилиб, биринчи босқичда тузилган дастур –файл трансляторлар 
учун кирувчи бўлади ва улар аниқ созлаш муҳитига йўналтирилган бўлади.
Микроконтроллерлар учун тузилган дастурларни созлаш икки хил 
усулнинг бирида симулятор-дастур ѐки бевосида микропроцессорли 
восита ѐрдамида амалга оширилади. 
Симулятор дастурлар фойдаланувчи дастурини ва микроконтроллернинг 
ички регистрлари ҳолатини экранга акслантиради. Натижада регистрларда, 


хотирада ва контроллернинг микропроцессор ядросида кечаѐтган 
ўзгаришларни кузатиб бориш ва буйруқларнинг бажарилиб боришини 
кўриш имконияти пайдо бўлади. Реал тизимда микроконтроллернинг ички 
регистрлари ҳолатини махсус жиҳозлар билан кўриш имконияти йўқ. 
Симуляторларни қўллаш дастурни созлашда самарали восита бўлиб, у 
ички маълумотларни сонли қайта ишлайди. 
Контроллер учун дастурлаштиришнинг якуний босқичи созланган 
дастурни контроллер хотирасига киритиш бўлиб ҳисобланади. Бу иш 
дастурни созлаш каби SPI-интерфейс орқали бажарилади. Агар тизимда
каби SPI-интерфейс назарда тутилмаган бўлса, унда параллел 
дастурлаштиришни бажарадиган программатордан фойдаланиш мумкин.
Бундай программаторлар турли типдаги микроконтроллерлар билан 
ишлай олиш имкониятига эгадир.
Қуйида хамир тайѐрлаш технологик жараѐни учун тузилган бошқариш 
дастурининг айрим фрагментларини таҳлил этамиз.
Даставвал, 
технологик 
параметрнинг 
асосий 
параметрлари 
ҳисобланган опара температураси, хамир температураси ва опаранинг 
намлигининг реал қийматларини ва уларнинг оптимал қийматларини 
киритамиз. Масалан, келтирилан дастур фрагментида опара 
температураси 28-30 градус целсий оралиғида, шунингдек хамирнинг 
температураси эса 33-34 градус целсий оралиғида бўлиши белгилаб 
берилган.

Download 0.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling