Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро мухандислик технология институти
Операторнинг интерфейсини лойиҳалаш
Download 0.66 Mb. Pdf ko'rish
|
Kitob 2491 uzsmart.uz-Гулчирой
3.3. Операторнинг интерфейсини лойиҳалаш Маълумки, хамир тайѐрлаш технологик жараѐни бўлиб, уни замонавий озиқ-овқат саноатида самарали ташкил этиш компоненталарнинг сифатига ижобий таъсир кўрсатади. Тадқиқотларимизнинг асосий мақсади хамир тайѐрлаш жараѐнини ахборот тизими орқали бошқариш имкониятларини ўрганиш бўлиб, бундай тизимнинг интерфейсини ишлаб чиқиш орқали жараѐнни бошқаришни муқобиллаштиришдир. Масаланинг бундай қўйилиши, бирламчи асбобларнинг бевосита параметрларни ўлчаш жойларида ўрнатилганлигини назарда тутади. Иккиламчи асбоблар эса ахборотларни бирламчи асбоблардан олиб, уларни рақамли сигналларга ўзгартирган ҳолда ахборот тизимига узатади. Олиб борилган тадқиқотлар асосида ахборот тизимининг қулай интерфейсини ишлаб чиқиш жараѐнида хамир тайѐрлаш технологик жараѐнининг барча параметрлари маълумотлар базасига жойлаштирилди. Шуни таъкидлаш жоизки, замонавий технологик жараѐнларни бошқарувчи ахборот тизимларини лойиҳалаш, уларнинг қулай интерфейсларини ишлаб чиқиш узоқ давом этадиган ва мураккаб жараѐндир. Уни мувоффақиятли ишлаб чиқиш, энг аввало лойиҳани тўғри ташкил этишга боғлиқ бўлиб, у хамир тарлаш жараѐннинг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда унинг барча компоненталарини, жумладан бажарадиган функцияларини, унда кечадиган жараѐнларни ва технологик параметрларини, ташкил этувчи элементларини, шунингдек улар орасидаги алоқадорликни ҳамда ҳар бир элементнинг локал вазифаларини инобатга олишни талаб этади. Ахборот тизимининг асосий вазифаси ахборотларни автоматлаштирилган тарзда йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш ва бошқарув дастурлари асосида қайта алоқа каналлари орқали узатиш функциялари эканлигини инобатга олсак, у ҳолда бундай техник тизимнинг интерфейси фойдаланувчи ѐки оператор учун ниҳоятда қулай бўлиши керак. Хамир тайѐрлаш жараѐнни бошқарувчи замонавий ахборот тизимининг маълумотлар билан ишлаш жараѐнини бешта асосий процедурага бўламиз: ахборотларни сақлаш, уларни қидириш, қайта ишлаш, киритиш ва чиқариш. Дастлабки учта процедурани тизимнинг ички жараѐнлари сифатида белгилаш мумкин. Тўртинчи ва бешинчи жараѐнлар иккиламчи асбоблар орқали тизимни ректификациялаш колоннаси билан алоқадорлигини таъминлайди. Демак, ахборот тизимининг алоқа коммуникацияси энг аввало ахборотларни колоннадан қабул қилиш ва уларни қайта алоқа каналлари орқали узатиш функцияларини самарали ташкил этиши лозим. Бундай техник тизимни яратишда қуйидаги принципларга амал қилиш талаб этилади: - объектни бошқарувчи фойдаланувчининг тизим билан мулоқотини такомиллашган ―тилда‖ таъминлаш, тизимга кириб келувчи ахборотларни қулай формада тақдим этиш; - бошқарув масалаларини ечиш имкониятларини, уларнинг мураккаблиги ва формал математик моделларидан боғлиқ бўлмаган ҳолда таъминлаш; - фойдаланувчига объектни бошқариш бўйича етарли шарт-шароитларни яратиш, ахборот тизими билан интерфаол мулоқотни таъминлаш ва тегишли қарорлар қабул қилиш имкониятларини яратиш. Демак, объектни бошқарувчи фойдаланувчига тегишли қулайликлар яратиш учун ишлаб чиқилиши керак бўлган интерфейс ахборот тизимининг барча йўсинларини ўзида мужассамлаштириши лозим. Чунки, интерфейснинг асосий функцияси фойдаланувчининг ахборот тизими ресурсларидан профессионал эҳтиѐжини қондиришни таъминлаш учун интерфаол мулоқотни ташкил этишдан иборатдир. Бу ўз новбатида реал вақт бирлигида қайси масалани ѐки муаммони фаоллаштиришни, маълумотларни қайта ишлаш учун уларни қандай узатиш ва қабул қилишни аниқлаш имкониятларини беради. Шуни инобатга олган ҳолда ахборот тизимининг реляцион маълумотлари базасини ишлаб чиқишда стандарт алгоритмик тил ҳисобланган SQL (Structured Query Language- структурлаштирилган сўровлар тили) имкониятларидан фойдаланилди. Шуни таъкидлаш жоизки, ахборот тизимини эксплуатация қилувчи фойдаланувчилар, жумладан операторлар тизимнинг сифатини интерфейснинг сифатидан келиб чиққан ҳолда баҳолайдилар. Интерфейсни ишлаб чиқиш ахборот тизимини лойиҳалашнинг мураккаб босқичларидан бири бўлиб, мутахассисларни кўп вақт сарф қилишларини талаб этади. Буни инобатга олган ҳолда мутахассислар томонидан иловаларни ишлаб чиқишнинг визуал воситалари ишлаб чиқилган бўлиб, бундай воситалар фойдаланувчининг график интерфейсини ишлаб чиқиш масалаларини анча соддалаштирди. Лекин, иловаларни ишлаб чиқишнинг визуал воситалари ҳам камчиликлардан ҳоли эмас. Шунинг учун, кейинги йилларда олиб борилган тадқиқотлар натижасида интеллектуал интерфейсларни ишлаб чиқишга асос солинди. Бундай интерфейслар фойдаланувчи ва тизим олдида қўйилган масалалар хусусида етарли билимга эга бўлиши билан характерланади ва замонавий ахборот тизимларининг имкониятларини янада оширишга хизмат қилади. Download 0.66 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling