Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. Бухоро мухандислик технонологя институти


Download 291.73 Kb.
bet1/10
Sana17.06.2023
Hajmi291.73 Kb.
#1548081
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Кор икт услубий кулланма курс иши




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА
МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ.


БУХОРО МУХАНДИСЛИК ТЕХНОНОЛОГЯ ИНСТИТУТИ.
«ИҚТИСОДИЁТ» КАФЕДРАСИ
МУХСИНОВ БЕКЗОД ТОХИРОВИЧ


ИҚТИСОДИЙ ЙЎНАЛИШДАГИ ТАЛАБАЛАР
УЧУН «КОРХОНА ИҚТИСОДИЁТИ» ФАНИДАН
КУРС ИШИНИ БАЖАРИШГА ОИД


УСЛУБИЙ КЎРСАТМА

БУХОРО-2022
Ушбу услубий кўрсатма “Корхона иқтисодиёти” фани бўйича амалдаги дастур ва тавсиялар асосида тузилди. Услубий кўрсатма Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлигининг талабларига жавоб беради. Услубий қўлланма “Корхона иқтисодиёти” фани бўйича курс ишларини бажаришга мўлжалланган бўлиб, бунда курс ишларининг мавзулари долзарб муаммоларни ўз ичига олишлилиги, тайёрлаш жараёни, бажарилиш тартиби ва ҳимояга тайёрлаш тартиби, курс ишлари мавзуларининг рўйхати уни расмийлаштириш ва адабиётлардан фойдаланиш тартиби кўрсатиб берилган.

Услубий кўрсатма “Иқтисодиёт” кафедрасининг 2022йил ________________даги __-сонли мажлисида муҳокама қилиниб, институт илмий услубий Кенгашининг ____________ йилдаги -сонли қарори билан чоп қилишга рухсат этилган.


Услубий кўрсатма касбий таълим иқтисодиёт йўналишдаги талабалар учун мўлжалланган бўлиб, талабалар услубий кўрсатмадан фойдаланган ҳолда олий ўқув юртининг талаб даражасидаги курс ишларини бажарадилар.
Тузувчилар:
Мухсинов Б.Т.
Тақризчилар:
Д.Ш.Явмутов Бухоро Давлат Университети доценти.
Бобоев А.Ч. БухМТИ “Иқтисодиёт” кафедраси доценти

Кириш
Ҳозирги кунда республика таълим тизимини мустаҳкамлаш, уни замон талаблари билан уйғунлаштиришга катта аҳамият берилмоқда. Бунда мутахасис кадрларни тайёрлаш, таълим ва билим бериш тизими ислоҳотлар талаблари билан чамбарчас боғланган бўлиши муҳим аҳамият касб этади.
Замон талабларига жавоб бера оладиган мутахасис кадрларни тайёрлаш, Давлат таълим стандартлари асосида таълим ва унинг барча таркибий тузилмаларини такомиллаштириб бориш олдимзда турган долзарб масалалардан биридир.
“Корхона иқтисодиёти” фанини мустақил равишда ўрганишларини таъминлаш мақсадида курс ишини бажариш режалаштирилган ва ўкув дастурига киритилган.
Ўқув дастурига биноан иқтисодий йўналишдаги кундузга бўлим талабалари “Корхона иқтисодиёти” фанидан курс иши бажарадилар.
Ушбу услубий қўлланма курс ишини мавзуларини, умумий мазмунини, мақсади ва бажариш тартибини ўз ичига олаган бўлиб, курс ишини бажариш учун қуйиладиган талаблар ва керакли маълумотлар баён этилган.




  1. Download 291.73 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling