45
20-расм. Формадаги ComboBox объектининг Items хусусияти ёрдамида
чақирилувчи ойна
Бу муҳарирда қуйидаги сатрларни киритамиз (
stCircle, stEllipse, stRectangle,
stRoundRect, stRoundSquare, stSquare). Сўнгра формада ComboBox1
объектини
танлаб, Объектлар Инспекторининг “Events” саҳифасидаги OnClick хусусиятига
сичқон
тугмасини икки марта босиб, дастур матни муҳаррири ойнасига ўтамиз. У
ерда қуйидаги ёзув бўлади:
procedure TForm1.ComboBox1Click(Sender: TObject);
begin
end;
Энди биз ўз кодимизни қўшиб, бажариладиган ишни кўрсатамиз:
procedure TForm1.ComboBox1Click(Sender: TObject);
begin
Shape1.Shape := TShapeType(ComboBox1.ItemIndex);
end;
Бу сатрдаги код Shape1 компонентининг Shape хусусиятини фойдаланувчи
рўйхатдан танлаган кўринишга ўрнатади.
Энди сиз дастурни юклаб, унинг
имкониятларидан фойдаланишингиз мумкин.
SHAPEDEM2 дастури
Энди фойдаланувчи форма ўлчамларини ўзгартириб ўтирмаслиги учун
дастурнинг ўзи форма ўлсчамларини бошқариши муаммосини ҳал қилайлик. Бунинг
учун қуйидагиларни бажарамиз:
Формадаги Тугмалар ва ComboBox объектларини олиб ташлаймиз.
Уларнинг ўрнига MainMenu компонентини ўрнатамиз.
46
Форма ўлчамлари ўзгариши билан ўтказиш йўлакчалари ўз ҳалатини
ўзгартиришига эришамиз.
Ўтказиш йўлакчаларининг Position хусусияти форма ўлчамларини тўгри
акслантиришига эришимиз.
Do'stlaringiz bilan baham: