Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Чирчиқ давлат педагогика университети


Мактабгача таълим муассасаларида болаларни жисмонан тарбия вазифалари


Download 297.37 Kb.
bet4/10
Sana30.04.2023
Hajmi297.37 Kb.
#1410258
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
ТАЛАБАЛАРНИНГ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ

Мактабгача таълим муассасаларида болаларни жисмонан тарбия вазифалари:
1-вазифа. Болаларни мақсадга тўғри йўналтирилган ҳаракатларни фаоллаштириш учун шарт-шароит яратиш.

-мактабгача таълим муассасаларида жисмоний тарбия хоналарини, майдончаларини керакли жиҳозлар билан етарли қилиб таъминлаш.
2- вазифа. Ҳаракатнинг ҳаёт учун муҳим турларини шакллантириш:
юриш, югуриш, эмаклаш, сакраш, ўрмалаш, отиш, илиб олиш, сузиш, велосипедда учиш, оёқ, қўл, тана, бош ҳаракатларини ривожлантириш.

- Болаларни ёш ҳусусиятларидан келиб чиққан ҳолда жисмоний тарбия машғулотларини болаларга қизиқарли методлар ёрдамида ташкил этишни режалаштириш.

  1. вазифа. Сафланиш ва қайта сафланиш.

Бу ҳаракат мактабгача таълим муассасаларидаги машғулотларнинг бошидан то якунигача давом этади.

  1. вазифа. Ўйин ҳаракатларини кенгайтириш ва чуқурлаштириш, жисмоний сифатларини ривожлантириш, чаққонлик, эпчиллик, зийраклик, иродалилик, сабр-қаноат, кучлилик шу билан бирга гавдани тик тутиш малакаларини ошириш;

- Жисмоний тарбия машғулотларининг асосий, якуний қисмларида ташкил этиладиган ҳаракатли ҳамда кам ҳаракатли бир номдаги ўйинлар ўйналиш жараёнини болаларни ёш ҳусусиятларидан келиб чиққан ҳолда мураккаблаштириб бориш.
5- вазифа. Болалар қоматларини тўғри шакллантиришга таъсир кўрсатиш ва ясси оёқлиликни олдини олиш.

- Мактабгача таълим муассасаларида ташкил этиладиган жисмоний тарбия машғуотларида бола қоматини ва ясси оёқлиликни олдини олишга таъсир этувчи машқларни қўллаш.
6-вазифа. Фаол ҳаракатга бўлган қизиқишни тарбиялаш.
7-вазифа. Жисмоний машқ ва ўйинларнинг фойдаси ҳақида, асосий гигиеник талаблар ва қоидалари ҳақида етарли даражада тасаввур ва билимлар бериш.
Мактабгача таълим муассасасларида жисмоний тарбия машғулотларини жисмоний тарбия йўриқчиси олиб боради ва барча гуруҳлар учун машғулот ишланмаларини 08-02 рақамдаги иш режасида бир йил учун 72 машғулот ишланмасини шакллантиради.


    1. Download 297.37 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling