Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги денов тадбиркорлик ва педагогика институти


Download 53.19 Kb.
bet8/13
Sana23.03.2023
Hajmi53.19 Kb.
#1287347
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
УКУВ КУЛЛАНМА КИРИШ КИСМИ

6. Мустақил ишнинг ҳимояси
6.1. Мустақил ишида қабул қилинган ҳамма қарорлар ва олинган натижалар учун жавобгарлик шахсан талабанинг зиммасидадир. Белгиланган тартибда расмийлаштирилган мустақил иш талаба томонидан раҳбарга тақдим этилади. Раҳбар мустақил иш талаб даражасида бажарилганлигига ишонч билдиргандан сўнг, ишни ўз тақризи билан бирга кафедра мудирига такдим этади. Тақризда талабанинг фаоллиги, қабул қилинган қарорлардаги янгиликлар ва мустақил ишнинг бошқа ижобий томонлари тавсифланади.
6.2. Мустақил ишининг ҳимояси кафедра мудири томонидан тасдиқланган ҳайъат мажлисида амалга оширилади. Агар фан ўқитувчиси талабанинг мустақил ишини ҳимояга киритиш мумкин эмас деб ҳисобласа, масала кафедра мажлисида, раҳбар иштирокида муҳокама этилади.
6.3. Ҳимоя оммалаштирилган ҳолда ўтказилади. Бунда талаба бажарилган иш бўйича қисқа маъруза қилади ва саволларга жавоб беради. Саволларга жавоблар аниқ ва лўнда бўлиши керак. Талаба мустақил иши ҳимояси учун слайдлар тайёрлаши ва уни дискка жойлаб, конвертга солиб мустақил ишининг орқа томонига елимлаб қўяди.
6.4. Ҳимоя натижалари «Мустақил ишини баҳолаш мезони» бўйича баҳоланади. Мустақил ишини қайдномаси икки нусхада ёзилиб, улардан бири кафедрада сақланади, иккинчиси факультет деканатига топширилади. Рейтинг бали талабанинг синов дафтарчасига Мустақил иши раҳбари имзоси билан тасдиқланиб қўйилади. Мустақил ишини белгиланган вақтда лойиҳага тақдим қилмаган ёки узрсиз сабабларга кўра ҳимоя қилмаган талаба академик қарздор деб ҳисобланади.
6.5. Мустақил иши очиқ ҳимоя қилингандан сўнг хайъатнинг ёпиқ кенгашида ҳимоя натижаси муҳокама қилиниб 100 балли системада баҳоланади. Бунда мустақил ишининг тўғри расмийлаштирилганлиги, режада белгиланган мақсад ва вазифаларга қай даражада эришилганлиги, мавзуни тўлиқ очиб берилганлиги, Мустақил иши натижаларининг назарий-услубий, амалий аҳамияти, ҳимоя жараёнида қилинган маърузанинг сифати, маъруза жараёнида тарқатма материаллар, кўргазмали воситалар ва тақдимот слайдларидан қай даражада фойдаланилгани, талабанинг берилган саволларга тўғри жавоб бергани каби бир қатор меъзонларга алохида аҳамият берилади.
6.6.Бажарилган ва ҳимояланган ишлар кафедранинг кабинет мудирига топширилади ва уч йил сақланади.
6.7.Мустақил иши ҳимояси натижалари кафедра мажлисида муҳокама қилинади ва якуний маълумотлар баённома асосида расмийлаштирилади.
6.8. Мустақил иши мавзулари ва уларнинг мазмуни ҳар йили янгиланиб борилади. Мавзу ва мазмуннинг такрорланиши мумкин эмас.
6.9. Мустақил иши раҳбари мавзунинг илгари такрорланганлиги ёки такомиллаштирилиши бўйича кафедра йиғилишларида ахборот бериши шарт.



Download 53.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling