Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги денов тадбиркорлик ва педагогика институти


Мустақил ишини баҳолаш меъзонлари


Download 53.19 Kb.
bet9/13
Sana23.03.2023
Hajmi53.19 Kb.
#1287347
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
УКУВ КУЛЛАНМА КИРИШ КИСМИ

7. Мустақил ишини баҳолаш меъзонлари
7.1. Мустақил иши «Рейтинг тизими НИЗОМИ»га мувофиқ 5 баҳолик тизимда баҳоланади. 55 фоиздан юқори кўрсаткичга эга талабалар мустақил ишини ҳимоя қилган ҳисобланадилар.
7.2. Мустақил иши кафедрада ишлаб чиқилган ва тасдиқланган меъзон асосида комиссия таркибида қабул қилинади ва баҳоланади (5-илова).
7.3. Талабанинг мустақил ишидан баҳолаш меъзонлари бўйича тўплаган умумий баллари қайдномага қайд этиб қўйилади.
7.4. Мустақил иишининг баҳоси талабанинг рейтинг дафтарчасининг маҳсус Мустақил иши учун ажратилган саҳифасига кўчирилади ва раҳбар томонидан имзоланади.


8. Мустақил ишини бажаришга раҳбарлик қилиш
Мустақил ишларга раҳбарлар олий ўқув юртининг профессор ўқитувчилари, илмий ходимлар ҳамда юқори малакали мутахассислар таркибидан тайинланади.
Мустақил иш раҳбарининг вазифалари:

  • Мустақил иши мавзуси бўйича топшириқ беради;

  • мустақил ишининг бажарилиш муддатини режалаштиради;

  • асосий адабиётлар, иқтисодий маълумотлар ва материалларини ҳамда мавзу бўйича бошқа манбаларни тавсия этади;

  • талабалар билан мунтазам равишда маслаҳатлар асосида амалий кўмак беради;

  • мустақил ишнинг бажарилиш жараёнини назорат этади;

  • талаба бажарган мустақил ишнинг сифати ва муаллифлигига жавоб беради, мавзуларининг қайтарилишига ёки кўчирмачиликка йўл қўймайди.

Мутахассис чиқарувчи кафедра мустақил ишига қўйиладиган мажбурий талаблар ҳажмини белгиланган ҳолда мустақил ишини бажариш бўйича услубий қўлланмаларни ишлаб чиқади ва талабаларни таъминлайди.



  1. Мустақил ишини расмийлаштириш

Мустақил ишини тайёрлашда умумий қоидалардан ташқари ҳисоб-китоблар ва статистик жадвалларни тўғри ва асосли ишланганлигига ҳам эътиборни қаратиш лозим.
Ҳар бир ҳисоб-китобда тушунтиришлар асосланган ҳолда берилиши лозим. Жадвал, диаграмма ёки чизмаларнинг манбалари ва номи кўрсатилиши билан бирга, жадвалдан сўнг албатта жадвалдаги маълумотларга салбий ёки ижобий изоҳ бериш лозим бўлади.
Умумий қабул қилинган белгилардан ташқари бошқа сўзларни қисқартириб ёзилишига стилистик хатоларга йўл қўйилмаслиги ва Мустақил иши мавзусини ёзилиши адабий тилда бўлишига ҳам аҳамият бериши керак. Мустақил ишини матни аниқ, эркин ўқиладиган хусниҳатда стандарт ёзув қоғозининг бир томонида ёзилади, қоғознинг чап қисмидан 3 см., юқори қисмидан 2 см., ўнг томондан 1,5 см., паст қисмидан 2 см. жой қолдирилади.
Мустақил иши қўлёзмада қоғознинг бир томонида бажарилиши шарт.
Мустақил иши қуйидагича расмийлаштирилади:

  • дастлаб титул варағи, мундарижа, кириш, 1, 2 боблар, хулоса ва таклифлар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати хамда иловалар берилади;

  • Мустақил иши раҳбарининг тақризи муқованинг ички қисмидаги конвертга солинади;

  • титул варағи компютерда ёзилади;

  • мундарижа алоҳида саҳифада кўрсатилиши, унда боблар, параграфлар кайси саҳифадан қайси саҳифагачалиги хам қайд этилади, боблар ва параграфлар кетма-кетлиги билан берилади;

  • диаграммалар, чизма ва жадваллардан химоя пайтида фойдаланиш мумкин, фақат чизма ва жадваллардан катта форматга кўчирилади;

Мустақил ишини варақлари титул варағидан бошлаб ҳисобланади. Аммо титул варағи ва мундарижага рақам қўйилмай, киришдан бошлаб 3 рақами билан бошланади.



Download 53.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling