12
Соф маркетинг концепцияси
1.4-расм. Сотиш ва маркетинг концепциялари
Соф маркетинг концепцияси ўтган асрнинг 50-йиллари ўрталаридан
бошлаб маркетинг бозор концепцияси тарзида бошқаришда фирманинг фақат
бозор
стратегиясини эмас, балки ишлаб чиқариш стратегиясини ҳам
белгилайдиган етакчи вазифага айланди.
Маркетинг хизмати фирманинг
асосий бошқариш маркази, бозор, ишлаб чиқариш,
илмий-техника ва
молиявий фаолияти масалалари бўйича ахборотлар ва тавсиялар манбаи бўлиб
қолди. Маркетинг хизмати ижтимоий талаб ва бозор конъюнктураси ҳолати
ҳамда ўзгаришларини батафсил таҳлил қилиш асосида у ёки бу товарни ишлаб
чиқариш зарурати, истиқболи ва фойдадорлиги, ишлаб чиқариш дастурларини
моддий-техника жиҳатларидан таъминлаш имкониятлари тўғрисидаги
масалаларни ҳал этади.
ХХ асрнинг 60-йилларига келиб бозордаги ўзгаришларга қараб стратегик
режалаштиришни амалга ошириш масаласи илгари сурилди ва ҳал қилинди.
Ўтган асрнинг 70-йилларга келиб, маркетингнинг
шундай концепцияси
ишлаб чиқилдики, у иқтисодий жиҳатдан ривожланган мамлакатлар ҳаётига
мустақил кириб борди.
Мамлакат хўжалик субъектлари ички фаолиятида яхлит организм тарзида
ва фирма ичидаги режалаштиришда ҳам марказий ўринни маркетинг эгаллади.
Бу бозор иқтисодиётига қаратилган стратегик бошқаришнинг
янги шакли
бўлиб, у энг кўп фойда олиш мақсадида товарларни узлуксиз равишда ишлаб
чиқарувчилар истеъмолчига харажат қилдирадиган,
корхонани ишлаб
чиқариш ва сотишни таҳлил қилиш кўп камровли тушунчадир.
Маҳсулотлар кўриниши ва технологияси қисман ўзгартирилган ҳолда
кўплаб ишлаб чиқаришлар бошланди. Рақобат курашининг асосий шакли нарх
рақобатига айланди. Шунинг учун кейинги
йилларда харажатларни
камайтириш, самарадор технологияларни жорий этиш йўлида доимий кураш
олиб бориш муваффақият гарови бўлиб қолди.
Do'stlaringiz bilan baham: