Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги эргашходжаева Ш. Ж., Қосимова М. С
Download 2.02 Mb. Pdf ko'rish
|
маркетинг маъруза 2021 й
номенклатурасини
диверсификациялаш, жумладан маҳаллий маҳсулотларни четга етказиш географияси 60та янги бозорга кўйиши. Хусусан, Бирлашган Араб Амирликлари, Ливан, Иордания, Ироқга енгил автомобиллар, Буюк Британияга кучланиш агрегатлари ва двигатель компонентлари, Латвияга ғилдирак дисклари, Жанубий Кореяга автогенераторлар,Туркманистонга қишлоқ хўжалиги техникалари, Польшага қаттиқ углеводород аралашмалари, ХХР, Туркия, Жанубий Корея ва Латвияга полиэтилен ҳамда полипропиленлар, Швеция, Руминия, Болгария ва Озарбайжонга минерал ўғитлар, Беларусь Республикасига ва Озарбайжонга спорт пойабзаллари, Польша ва Жанубий Кореяга чарм буюмлар экспорт қилинди. • мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тизимини ислоҳ қилиш. “Ўзагроэкспорт” махсус ташқи савдо компанияси ташкил этилди. Ўзбекистонда етиштириладиган, ноёб истеъмолбоп хусусиятларга эга сабзавот, мева , узум ва полиз маҳсулотлари билан хорижий ҳамкорларни кенг кўламда таништириш, замонавий бозор механизмлари воситасида мева- сабзовот маҳсулотлари етиштирувчилар, қайта ишловчилар ва етказиб берувчилар ўртасида узоқ муддатли барқарор кооперацион алоқалар ўрнатиш ва шунинг асосида янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларининг ҳажмини ошириш ҳамда экспорга етказиб бериладиган турларини кенгайтириш, янги бозорларни ўзлаштириш мақсадида ҳар йили Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси ўтказиш йўлга қўйилди. Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини рағбатлантириш бўйича қабул қилинган чора- тадбирлар туфайли 2016 йил давомида тўғридан тўғри маҳсулот етказиш ҳажми Россия Федерациясига 2,5 баробар кўпайди. Полиэтилен, мис сим, молибден маҳсулотлари, юк автомобиллари, мева- сабзавот маҳсулотлари, трикотаж полотнолар, пахтадан тайёрланган матолар ва бошқа маҳсулотларни экспортга етказиб бериш ҳажми ортди. Сургил кони негизида Устюрт газ-кимё мажмуасини ишга тушурилиши туфайли, асосан пластмасса буюмлари экспорти ўсиши ҳисобига 2016 йилда кимё ва кимё маҳсулотлари экспорти сезиларли ўсди. Хулоса ўрнида бугунги кунда маркетингни ўрни нафақат ички бозорда, балки ташқи бозорда ҳам бениҳоя каттадир. Download 2.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling