Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги эргашходжаева Ш. Ж., Қосимова М. С


Назорат ва мулоҳаза учун саволлар


Download 2.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/126
Sana06.10.2023
Hajmi2.02 Mb.
#1694221
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   126
Bog'liq
маркетинг маъруза 2021 й

 
Назорат ва мулоҳаза учун саволлар 
1. Маркетингни мазмун моҳияти нималардан иборат? 
2. Маркетингни асосий ривожланиш босқичлари нимадан иборат? 
3. Замонавий маркетинг тушунчасини изоҳлаб беринг? 
4. Маркетингни асосий категориялари нималардан иборат? 
5. Бозор элементларига нималар киради? 
6. Маркетингни асосий концепциялари нималардан иборат? 
7. Маркетинг элементлари таркибига нималар киради? 


18 
2-МАВЗУ. МАРКЕТИНГНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ, ВАЗИФАЛАРИ ВА 
ТАМОЙИЛЛАРИ 
 
Режа: 
1. Маркетингнинг асосий тамойиллари 
2. Маркетинг функциялари ва унинг мазмуни 
3. Маркетингнинг асосий вазифалари 
4. Талабнинг ҳолати ва ривожланишига кўра маркетингнинг 
турлари 
 
Корхона фаолиятини бошқариш тизими сифатида, маркетингни асосий 
қоидалари бўлиб, унинг маркетинг фаолиятини самарали амалга оширишнинг 
асосида муайян тамойиллар ётади. 
Улар қуйидагиларни ўз ичига олади: 
-мавжуд ва потенциал истеъмолчилар эҳтиёжини аниқ билган ҳолда товар 
ёки хизматга бўлган талабини қондиришга йўналтириш; 
-барча звенолар фаолиятини хўжалик механизмини ягона тизимига 
бирлаштириб, уларни охирги амалий натижалари эришишга йўналтиришни 
таъминлаш; 
-корхонанинг ишлаб чиқариш ҳамда тижорат фаолиятини узоқ муддатли 
натижадорлигини таъминлаш; 
-истеъмолчиларни ўзгариб турувчи талабларига фаол мослашиш 
мақсадида, 
корхона 
хулқ-атвори 
стратегияси 
ҳамда 
тактикасини 
бирлаштириб, бир вақтнинг ўзида, уларнинг эҳтиёжларини шакллантириш ва 
рағбатлантиришга таъсир ўтказиш. 
Ижтимоий аҳамияти нуқтаи назаридан тўртта маркетингни муқобил 
мақсадларга ажратилади.
1. Истеъмол даражасини ошириш; 
2. Истеъмолчиларни қондирилишини максималлаштириш; 
3. Истеъмол танловини максималлаштириш; 
4. Турмуш тарзини (сифатини) ошириш. 
Истеъмол даражасини ошириш ишлаб чиқарувчилар фойдасини ўсишга 
олиб келади, ишлаб чиқаришни ва хизматлар соҳасини ривожлантиришга, 
шунингдек ишсизликни камайишига олиб келади. 
Истеъмолчиларни қондирилганлигини максималлаштириш истеъмол 
кутаётган товар (хизмат) хоссаларига тўлиқ мос келишига эришишни 
кўзлайди. 
Истеъмол танловини максималлаштириш истеъмолчиларга шундай товар 
(хизмат)ларни турли хилларини кўрсатиб, уларнинг ходимларига тўлиқ мос 
келувчи бозорда товарларни қидириб топиш мумкин бўлган товарларни 
мужассамлаштиради.
Турмуш сифатини оширишда маркетинг товарларни сотиш, сифатини 
таъминлаш ва товар (хизмат) нарх бўйича мақбул бўлиш эмас, балки 
жисмоний ва моддий жиҳатдан сифатни англатади.
Маркетингнинг асосий тамойиллари: 


19 
1. Истеъмолчига йўналтирилганлик. 
2. Келгусига йўналтирилганлик. Ишлаб чиқарувчи маркетинг фаолиятини 
қисқа муддатли натижаларига эмас, балки узоқ муддатли натижаларига мўлжални 
олган бўлиши керак. 
3. Охирги амалий натижаларга эришишга йўналтирилганлик. 
Маркетинг фаолияти натижаси бозор улуши, сотиш ҳажми, фойданинг ўсиши 
билан белгиланади. 
Маркетинг тамойиллари маркетинг асосини ва унинг моҳиятини очиб берувчи 
ҳолат, талабдир. Маркетингни моҳияти – товар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш 
албатта истеъмолчига, талаб ишлаб чиқариш имкониятларини доимо бозор талабига 
мўлжаллашдан иборат. Маркетинг моҳиятидан қуйидаги асосий тамойиллар келиб 
чиқади: 
• истеъмолчиларга нима керак бўлса ўшани ишлаб чиқариш керак; 
• бозорга товарлар ва хизматлар таклифи билан эмас, балки истеъмолчиларн 
муаммоларини ечиш воситалари билан ишлаш; 
• товар ишлаб чиқаришни эҳтиёж ва талабни тадқиқ қилгандан сўнг ташкил 
этиш керак; 
• фирмани ишлаб чиқариш-экспорт фаолиятининг охирги натижаларига 
концентрлашганини кучайтириш; 
• маркетинг концепцияси воситаларини қўллаш асосида маркетинг дастурини 
шакллантиришга олиб келувчи қўйилган мақсадларга эришиш учун комплекс 
ёндашиш ва мақсадли дастур услубини ишлатиш; 
• товарни истеъмолчига силжитишни барча бўғинларини маркетинг билан 
қамраб олиш мақсадида бир вақтни ўзида мақсадли йўналтирилган таъсир асосида 
бозор талабига мос келувчи товар ишлаб чиқариш стратегия ва тактикасини қўллаш; 
• корхона фаолиятини ва маркетинг хизматини бозорда товар хулқ-атворини 
башорат қилиши ва стратегик режалаштиришни амалга ошириш асосида самарали 
коммуникацияни узоқ муддатли истиқболига мўлжал олиш; 
• товарни яшаш даврини барча босқичларини ишлаб чиқариш ва товар 
тақсимлашни ижтимоий ва иқтисодий омилларини ҳисобга олиш; 
• ташкилот ва тармоқлар режасига нисбатан бозорни бирламчи эканлигини 
эслаш; 
• талаб ва таклифни баланслаштириш мақсадида режаларни тармоқлараро 
коррдинациялаш ва ўзаро таъсирини ушлаб туриш; 
• товар бозори ёки фирма имижи (обрўйи) ва рақобатли устунликни қидириш 
ва шакллантириш жараёнида аниқ ҳолатда агрессивликка, ҳужумкорликка, 
фаолликка интилиш, умумий ҳолда маркетингнинг асосий тамойиллари – бу 
бозорни билиш, унга мослашиш ва бозорга таъсир ўтказишдан иборат. 
Хулоса қилиб айтганда, маркетингнинг моҳияти ва мақсадларидан 
қуйидагича асосий тамойиллари келиб чиқади: 
• истеъмолчиларга йўналтирилган тамойил, яъни истеъмолчи шоҳдир; 
• истиқболга йўналтирилган тамойил, яъни субъект фаолияти истиқболга 
йўналтирилган бўлиши зарур; 
• пировард кўрсаткичга эришишга йўналтирилган тамойил, яъни бозор 
улушини, фойдани ошиши ва ҳоказолар. 


20 

Download 2.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling