синхромаркетинг туридан фойдаланилади. Синхромаркетинг - тебраниб
турувчи талабни нисбатан барқарорлаштиришга ва уни тартибга солишга
ёрдам беради. Бундай талаб мавсумий ва бошқа тебранишлар билан
характерланади. Бунинг натижасида товар таклифи талабга тўғри келмайди.
Шунинг учун синхромаркетингнинг стратегияси талаб ва таклиф меъёрини
текислашдан иборат.
Талаб фирманинг имкониятларига аниқ жавоб беради, талабнинг бир
текисда бўлишига эришиш керак. Бу шароитда қўллаб-қувватловчи
маркетинг туридан фойдаланилади. Қўллаб-қувватловчи маркетинг - товарлар
ва хизматлар ассортиментини тўлдириш, янгилаш ва нархларни пасайтириш
орқали мавжуд бўлган талаб ва эҳтиёж даражасини сақлаб қолишга имкон
беради.
Талаб ҳаддан ташқари юқори, талабни пасайтиришга эришиш лозим. Бу
ҳолатда демаркетинг туридан фойдаланилади. Демаркетингнинг мақсади
нархни кўтариш, сервисни қисқартириш йўли билан талабни вақтинчалик ёки
сурункасига пасайтиришдан иборат.
Носоғлом талаб соғлиқ учун зарарли бўлган товарларга нисбатан пайдо
бўлади. Бунда қарама қарши ҳаракатланувчи маркетинг норационал
эҳтиёжларни қондирувчи талаб ва хизматларга бўлган талабни камайтириш
ёки бутунлай йўқ қилишга хизмат қилади. Бунга антиреклама воситасида
эришилади.
Назорат ва мулоҳаза учун саволлар
1. Маркетингни асосий тамойилларини қисқача тушунтириб беринг?
2. Маркетингни асосий вазифалари нимлардан иборат?
3. Маркетингни асосий функцияларини тушунтириб беринг?
4. Талабнинг ҳолатига кўра ва бозорни ривожланишига кўра маркетингни
қандай турларини биласиз?
5. Синхромаркетинг мазмунини тушунтириб беринг?
28
3-МАВЗУ. МАРКЕТИНГ ТАДҚИҚОТЛАРИ ВА АХБОРОТЛАРИ
ТИЗИМИ
Режа:
1. Маркетинг тадқиқотлари ва маркетинг тадқиқотлари тизими
Do'stlaringiz bilan baham: |