143
Маркетингда товар сиёсати ижтимоий товар ишлаб чиқаришнинг
барча
босқичлари, янги ишлаб чиқаришнинг, тақсимлашнинг, алмашув ва
истеъмолчининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда юритилади.
Нарх бажарадиган баъзи бир вазифаларни кўриб ўтамиз: аввало нархлар
ишлаб чиқариш ва истеъмолдаги ўзгаришлардан хабар беради.
Нархлар фақат
истеъмолдагина эмас, балки ишлаб чиқаришдаги
ўзгаришлардан ҳам дарак беради.
Нархларнинг бошқа муҳим вазифаси – ишлаб чиқарувчилар ва
истеъмолчиларни рағбатлантиришдир.
Нархлар механизми ишлаб чиқарилаётган маҳсулот миқдорини
кўпайтиришгина эмас, балки ишлаб чиқаришнинг энг тежамли усулларини
ишлашни ҳам рағбатлантиради.
Нархларнинг учинчи вазифаси иккинчиси билан чамбарчас боғлиқ. Бу
даромадларниг тақсимланишиир. Товар ишлаб чиқариш шароитида хўжалик
фаолияти иштирокчилари оладиган даромадлар улар ўз шахсий ёки
ишлаб
чиқариш истеъмолларини кўплаб сотадиган ёки сотиб оладиган товарлар ва
хизматларнинг нархларига бевосита боғлиқ бўлади.
Нархларнинг тўртинчи вазифаси алоҳида корхоналарга ва хўжалик
соҳаларига ишлаб чиқариш омилларини тақсимлашдир.
Do'stlaringiz bilan baham: