Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги эргашходжаева Ш. Ж., Қосимова М. С


Нарх сиёсатини шакллантириш ва нарх даражасини


Download 2.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/126
Sana06.10.2023
Hajmi2.02 Mb.
#1694221
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   126
Bog'liq
маркетинг маъруза 2021 й

2. Нарх сиёсатини шакллантириш ва нарх даражасини
3. ҳисоблаш услублари 
4. Товарларнинг “ҳаётий даврлари” мобайнида нархларнинг 
ўзгарувчанлиги 
 
Нарх бозор категорияси бўлиб, товарлар айирбошланганда юз берадиган 
муносабатларни англатади. Нарх назарий жиҳатдан олганда товар 
қийматининг пулдаги ифодаси, қийматининг бозордаги кўринишидир. Нарх 
бамисоли барометр каби бозор ҳолатини кўрсатиб туради, нарх пасайиб кетса, 
товар бозори касодликка йўликкан бўлади, товар нафсиз бўлиб, уни бошқа 
товар билан алмаштириш ёки унинг сифатини тубдан яхшилаш зарурлиги пул 
таркибига қўйилади. Нархнинг иқтисодий мазмунини унинг функциялари 
кўрсатиб беради. Нарх нимага тегишли бўлишидан қатъий назар (товар, 
хизмат) бешта асосий функцияни бажаради: 
1. бозор мувозанатини таъминлаш функцияси; 
2. ҳисоб-китоб, улчов функцияси; 
3. иқтисодий регулятор функцияси; 
4. рақобат воситаси функцияси
5. ижтимоий ҳимоя функцияси. 
Бозор иқтисодиёти шароитида нархнинг қуйидаги турлари мавжуд: 
демпинг нарх, нуфузли нарх, миллий нарх, арзонлаштирилган нарх, жаҳон 
нархи, яширин нарх, эркин нарх, стандарт нарх, контракт (улгуржи) нарх, 
чакана нарх, ўзгарувчан нарх, лимит нарх, мувозанат нарх. 
Нарх сиёсати – нархни ташкил этиш ва нархни бошқариш стратегияси ва 
чора – тадбирлари йиғиндиси; бу ишлаб чиқариш ҳолатларини, бозор 
конъюнктурасини, шунингдек ишлаб чиқарувчига фойда келтириб, харидор 
эҳтиёжини қондиришдаги товар ва хизматларга нархни белгилашни 
билишдир. 
Нарх стратегияси – нархни белгилаш ва ўзгариши бўйича чора – 
тадбирларидир. 
Нарх тактикаси - қисқа муддатли характерга(нархга чегирма, нархга 
устама) ва бир маротабалик чора – тадбирларни ўзида мужассамлаштиради. 
Нарх сиёсатини бошқариш мақсадлари қуйидагилардир: 
-бозорда корхона мавқеини сақлаб қолиш; 
- жорий фойдани максималлаштириш; 
- бозор улуши бўйича лидерлик
- товар сифати бўйича лидерлик. 
Нархлар товарни янгилик кўра қуйидагича классификацияланади: 
1. “Қаймоғини олиш” стратегияси 
2. Бозорга ёриб кириш 


142 
3. “Психологик” нарх – сотувчилар томонидан нархни қабул қилиш 
психологиясидан келиб чиқади(нарх яхлит суммадан кичикроқ) 
4. Бозорда ёки тармоқда лидер орқасидан борувчи нарх – бош рақибга 
нисбатан нарх ўрнатилади. 
5. Ишлаб чиқариш ҳолатларини қоплаш харажатлари 
6. Тебраниб турувчи нарх 
7. Узоқ муддатли нарх 
8. Эгилувчан нарх 
9. Устунлик нарх – бозорда 70 – 80 % улушни эгаллаган корхона 
қўядиган нарх. 
10. Келишилган нарх 
11. Ташқи савдо оборотини таъминловчи нарх. 
Охирги нархга қуйидаги омиллар таъсир этади: 
1. Товар истеъмолчилари 
2. Давлат томонидан тартибга солиш 
3. Товар ҳаракати каналлари қатнашчилари 
4. Рақобат. 

Download 2.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling