9.4-расм. Савдо маркасини брендга айлантириш
Брендинг турли хилдаги товарлар ва хизматлар учун қўлланиши
мумкин. Асосий тавсифномалари хилма-хиллик ва очиқлик бўлган истеъмол
товарлари ва хизматлари учун брендинг энг аввало бозорни сегментлаш ҳамда
товар ва хизматларни дифференциация қилиш механизми сифатида иштирок
этади. Мураккаблик, ўзгариш даражасининг тезлиги, харидорнинг товарни
мустақил равишда тартибга солишга қодир бўлмаган юқори технологияли
товарлар учун брендинг ноаниқлик ва риск даражасининг юқорилиги туфайли
аҳамиятга эга. Айниқса, хариднинг эмоционал таркибий қисми ва
ноаниқликлар, ижобий тажриба, ишонч, обрў-эътибор ва фикр-мулоҳазалар
шакллантириш зарурати туфайли хизматлар брендингга эҳтиёж сезади.
Назорат ва мулоҳаза учун саволлар.
1. Маркетингда товар қандай восита сифатида таърифланади?
2. Товарлар классификациясини айтиб беринг.
3. Товарнинг рақобатбардошлиги деганда нимани тушунасиз?
4. Товарнинг яшаш даври концепциясини изоҳлаб беринг.
5. Товар модификацияси деганда нимани тушунасиз?
6. Маҳсулот дифференциацияси нима?
7. Янги товар ишлаб чиқариш жараёнини изоҳлаб беринг?
8. Товар вариацияси деганда нимани тушунасиз?
9. Савдо маркаларига боғлиқ бўлган асосий қарорлар нималардан иборат?
10. Савдо маркасининг тадбиркорлик фаолиятидаги аҳамиятини
изоҳланг?
Савдо
маркаси
Бозорда ажралиб туриш,машҳурлик
Харидорларда унга нисбатан ишонч
Бренд
141
10-МАВЗУ. НАРХ СИЁСАТИ
РЕЖА:
1. Нарх тушунчаси, унинг моҳияти ва нарх турлари
Do'stlaringiz bilan baham: |