Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги эргашходжаева Ш. Ж., Қосимова М. С


- расм. Маркетинг мажмуи дастури жараёни


Download 0.94 Mb.
bet29/92
Sana26.01.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1124401
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   92
Bog'liq
маркетинг маъруза 2021 й

5.4- расм. Маркетинг мажмуи дастури жараёни

Фирма турли маркетинг дастурларини ишлаб чиқади, йўналишига қараб маркетинг дастури юқори ва пастки бўғин учун бўлиши мумкин. Агар дастур юқори бўғин учун бўлса, у қисқа ва лўнда тузилган бўлиши лозим. Чунки унда муҳим томонлари ажратиб кўрсатилади пастки бўғин учун тузилган дастурларда эса ҳар бир саволлар ёритилиб берилади.


Муддатига қараб маркетинг дастурлари қисқа, ўрта ва узоқ муддатли турларга бўлинади. Айрим фирмалар эса икки ёқлама дастур тузадилар, яъни узоқ муддатли ва қисқа муддатли дастурлар.
Қамраб олаёиган вазифасига қараб оддий ёки мақсадли дастурларга бўлинади.
Оддий маркетинг дастурлари фирмани ишлаб чиқариш, сотиш фаолияти билан барча функцияларни саволларини ечишга йўналтирилади. Мақсадли дастурда эса янги маҳсулот ишлаб чиқариш ёки сегментни ўзлаштириш, фирма сиёсатини рағбатлантириш самарадорлигини ошириш каби муҳим вазифаларни амалга оширишга қаратилади.
Объектга боғлигига қараб маркетинг дастурлари маҳсулотлар бўйича ва ишлаб чиқариш бўлими бўйича бўлиши мумкин.
Ишлаб чиқариш бўлими бўйича маркетинг дастури қуйидаги мақсадларга йўналтирилган бўлади:

  • товарлар сиёсатини ҳисобга олган ҳолда чиқарилаётган маҳсулотни зарурий номенклатурасини аниқлаш;

  • инновация бўйича қарорни асослаш;

  • чиқарилаётган маҳсулот сифати ва техник даражасини ошириш бўйича қарор қабул қилиш;

  • товар ишлаб чиқаришнинг тузилишида ҳар бир маҳсулот улушини ўрнатиш;

  • ишлаб чиқаришни устувор йўналишлари бўйича харажатларни умумий ҳажми ва уларнинг тузилишини ҳисоблаш;

  • молиялаштириш манбаларини топиш;

  • ишлаб чиқаришни моддий ва меҳнат ресурслари билан таъминлаш;

  • ишлаб чиқариш ва муомала харажатларини ҳисоблаш;

  • ишлаб чиқариш самарадорлигини аниқлаш ва фойдани башорат қилиш.

Ишлаб чиқариш бўлими бўйича маркетинг дастури фирманинг тўлиқ ички режалаштириш ва ишлаб чиқариш режасини ҳисобга олувчи оптималлаштирилган кўрсаткичларни ўз ичига олиши лозим. Шундай қилиб, ишлаб чиқариш бўйича маркетинг дастури ишлаб чиқариш бўлимининг хўжалик фаолиятини жами кўрсаткичлари тўпламини таҳлили асосида ишлаб чиқилган асосий ҳужжат ҳисобланади.
Маҳсулот бўйича маркетинг қуйидаги мақсадларга йўналтирилган бўлади:

  • маҳсулотни оптимал техник-иқтисодий кўрсаткичларини ишлаб чиқиш;

  • маҳсулотни ишлаб чиқиш ва сотиш самарадорлигини кўп вариантли ҳисоб-китобини ўтказиш;

  • янги (такомиллашган) товар ишлаб чиқариш рентабеллигини ва зарурлигини асослаш;

  • чиқарилаётган маҳсулот ҳажмини натурал ва қиймат бирлигида белгилаш;

  • истеъмолчиларни мақсадли бозорда кўзлаган мақсадларини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир товар бўйича сифат кўрсаткичларини ўрнатиш;

  • ҳар бир маҳсулотни интеграл баҳолаш (харажатлар, нарх ва фойдани солиштириш);

  • мақсадли бозорда рақибларнинг мавжуд ўхшаш товарларини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир товар бўйича рақобатбардошлик даражасини ҳисоблаш.

5.5. Мақсадли ёндашиш – маркетинг дастурининг асоси

Маркетинг дастурларини ишлаб чиқишда мақсадли ёндашиш услубига асосан корхонанинг мўлжалланган мақсадига эришиш ва уни бажарилишини назорат қилиш ресурслари ва тадбирлари тизими шакллантирилади.


Қуйидаги 5.5 – расмда маркетинг режасини шакллантириш келтирилмоқда.





Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling